Ҳизб ут-Таҳрир томонидан бутун Исломий Умматга, хусусан Уммат орасидаги куч ва қудрат аҳлига йўлланган охиргидан олдинги нидо

478
0

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳ Aга, у зотнинг оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан бирга дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин…

Ҳурматли биродарлар, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сизларга бу нидони муборак рамазон ойи, фазилатли рўза ойи муҳитида йўлламоқдамиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу ой ҳақида шундай деди:

﴿شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ﴾

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб, ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинган»  [Бақара 185]

Росулуллоҳ A ҳам бу ой шаъни ҳақида Ҳадиси Қудсийда қуйидагиларни айтдилар: Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилинишича Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«قَالَ اللهُ: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ، إِلاَّ الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ…»

«Аллоҳ деди: одам фарзандининг ҳар бир амали ўзи учундир, фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман…». Бу ҳадисни Бухорий чиқарди. Абу Ҳурайра Gдан яна ривоят қилинишича Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ»

«Рамазон келса жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». Бу ҳадисни Муслим ишлаб чиқди… Биз ҳар нарсадан олий ва ҳар ишга қодир Аллоҳ Субҳанаҳудан қалбларингиз бизга очиқ бўлишини, қулоқларингиз бизни тинглашини, натижада биз айтаётган нарсаларни қабул қилиб Аллоҳ Таоло:

﴿الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ أُولَئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ وَأُولَئِكَ هُمْ أُولُو الْأَلْبَاب﴾

«Улар сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга)эргашадилар! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир» [Зумар 18]

деб айтган кишилар жумласидан бўлишингизни албатта сўраб қоламиз.

Эй ҳурматли биродарлар, сизлар ҳеч шубҳасиз бошимизга тушган ва тушаётган ҳодисаларни эшитиб, кўриб турибсиз… Ҳақиқатда, мустамлакачи кофир давлатлар ҳаммаси бир бўлиб устимизга итдек ташланди. Юртларимиз ҳар бир очкўз кўз олайтирадиган бир ўлжага, ҳар бир изғувчи бемалол изғийдиган бир яйловга айланиб қолди, бу юртлар тарқоқлигига барҳам бериб уларни бирлаштирадиган бирон бирлаштирувчи бўлмади… Қонларимиз дарё қилиб оқизилди, бойликларимиз таланди, ерларимиз чор атрофидан, балки қоқ юрагидан қисқартирилди. Чунки яҳудийлар муборак Фаластин ерини, Исро ва Меърож масканини, икки қибланинг биринчиси бўлган заминни босиб олиб у ерда ўзларининг давлатини қуришди, қутуриб изғиб фасод тарқатишди… Бу муборак замин аҳлини қувғин қилиб, ўз диёрларидан ҳайдаб чиқаришди, номусларни оёқ ости қилишди, ўлдиришди, қонларни дарё қилиб оқизишди ва ҳамон у ерни фасодга тўлғазишмоқда ва фасод тарқатишмоқда… Америка ҳам қонларни дарё қилиб оқизди, Ироқ ва Афғонистон каби юртларни парчалаб ташлади, ҳамма жойда бизга қарши тил бириктирди, Суданни бўлиб ташлади, Шарқий Тиморни Индонезиядан ажратди, Грецияга Кипрнинг катта қисмига ҳукмрон бўлиб олишига имкон берди… Британия ҳам ҳар бир фасодда Америкага шерик бўлди, агар бир ўзи қирғин қилолса ва қон тўколса бу жиноятларни ўзи қилди, бир ўзи қилолмаса жиноятда Америкага шерик бўлди, у билан баравар ёки унинг ортидан шу жиноятларни қилди. Британия Ироқ, Афғонистон, Ливия…даги қирғинларда Америкага шерик бўлди… Франция ҳам бу мустамлакачиларга улар амалга оширган қирғинларда эргашди, бу қирғинларнинг баъзиларида уларга шерик бўлди, баъзиларини эса бир ўзи мустақил равишда амалга оширди. У Марказий Африкада қирғинни бир ўзи амалга оширди… Россия эса Қрим, Кавказ, Чеченистон, Татаристон…да қирғинларни амалга оширди… Хитой ҳам Туркистонда шундай қирғинларни амалга оширди, Хитойнинг Исломга қарши қилаётган душманлик ишларини кўриб турибмиз… Ҳиндистон ҳам Кашмирда қирғинларни амалга оширди. Чунки Кашмир аҳли мусулмонлардир, ҳиндлар уларни қирғинлар ва жиноятлар билан бошқаришмоқда… Ҳатто майда давлатчалар ҳам мусулмонларни қирғин қилишда иштирок этди! Масалан, Бирма мусулмонларни қирғин қилмоқда, уларнинг ор-номусларини поймол қилмоқда, будпарастлар мусулмонларга зўравонлик қилмоқда… Яна булардан бошқа жиноятлар ҳам кўп.

Бу қонларни фақат мустамлакачи кофирларгина тўкиб қолмасдан балки уларнинг орамиздан чиққан малайлари ва югурдаклари ҳам бир-бирларига қарши жанг қилишмоқда, қон тўкишмоқда, Мусулмонлар орасидаги онгсиз кишилар бу ишда уларга шерик бўлишмоқда, чунки улар бу малайларни яхши иш қилишяпти деб ўйлашмоқда. Натижада Сурияда бир-бирларига қарши худди энг ашаддий душманлардек жанг қилишмоқда, Ироқда ҳам улар гўё илк жоҳилият даврида яшаётганларидек бир-бирларига қарши урушишмоқда… Ливияда ҳам бир-бирларига қарши қутуриб жанг қилишмоқда, Яманда ҳам бир-бирларига қарши зўравонларча, қаттиқ жанг олиб боришмоқда, Миср ва Тунисда ҳам бир-бирларига қарши қайсидир даражада жанг қилишмоқда. Буларнинг барчаси илгари мусулмонлар томонидан содир этилмаган, мисли кўрилмаган, бир-бирини ўлдириш жиноятларидир… Яна булардан бошқа жиноятлар ҳам кўп.

Бу ерда малай ҳукмдорлар ва мустамлакачилар қўлида мусулмонларнинг жасадлари бурдаланиб, уларнинг фақат қонигина тўкилиб қолмади. Балки, жасадга шикаст етказмай ақлни ва қалбни вайрон қилувчи ишлар ҳам юз берди. Чунки мустамлакачи кофир Халифалик даъватига қарши имкониятидаги барча чалғитувчи воситаларни ишга солди, уни тиклаш учун ҳаракат қилувчиларга қарши ҳийла-найрангларни ва турли ёвузликларни қўллади. Бу ишлар гоҳида бевосита мустамлакачининг қўли билан, гоҳида малай ҳукмдорларнинг қўли билан амалга оширилди. Мустамлакачилар Халифаликка ҳаракат қилувчиларга зарба беришда ҳамда Халифалик фарзлигидан мусулмонларни буриб юборишда муваффақиятсизликка учраб турган бир пайтда бир гуруҳ мусулмонлар мустамлакачилар қила олмаган ишни амалга ошириб беришди. Чунки улар кетма-кет конференциялар ўтказиб бу конференцияларда сўзларни бузиб талқин қилдилар ва «Халифалик бир тарихий ҳодиса ва у Исломда вожиб бўлган шаръий ҳукм эмас» дедилар. Булардан бошқа яна бир гуруҳ мусулмонлар келиб Халифаликка қарши курашишда бундан ҳам кўпроқ жиноятларни амалга оширишди. Улар Халифаликни унинг номидан ёмонотлиқ қилишди, унинг номи остида қирғинларни ва жиноятларни амалга оширишди. Чунки улар Халифалик йўлида бўлмаган нарсани Халифалик деб ҳисоблаб, унинг номидан инсон хаёлига келмаган ишларни амалга оширишди. Бунинг натижасида мустамлакачи кофирлар улар амалга оширган жиноятлардан фойдаланиб қолишлари ҳамда Халифалик гўёки жиноятларга тўла маскан бўлишини кўрсатишлари учун Ислом душманлари учун йўл ҳозирлашди. Душманнинг бундан кўзлаган мақсади одамларга Халифаликни ёмон кўрсатиб уларни ундан узоқлаштириш ҳамда уларнинг зеҳнида Халифалик ҳақида буюк порлоқ тасаввурга бутунлай тескари бўлган зулматли, тубан тасаввурни ўрнатиш эди. Бугун мусулмонлар қоронғу зулматли кунларда қолди. Бу зулматли кунлар фақат мустамлакачи кофирлар қўли билангина вужудга келтирилиб қолмади, балки бунда уларга ўзини Исломга мансуб деб ҳисоблаб Исломга ёмонлик қилаётганлар ҳам шерик бўлди ва қолаверса бунда уларнинг мустамлакачи кофирникидан ҳам ўтиб кетди. Чунки улар Исломга қарши шиорни кўтариб чиқиб ҳам ёки Ислом номи билан Ислом шиорини кўтариб чиқиб ҳам Исломга ёмонлик етказдилар!!

Эй мусулмонлар… Эй куч ва қудрат аҳли…

Бугунги аҳволимиз бизга жоҳилият асрини эслатмоқда, жоҳилият асрида араблар битта туяни деб бир-бирларига қарши қирқ йил жанг қилишган, қиз чақалоқларни тириклайин кўмишган, тош ва ёғочдан ўз қўллари билан бут-санамларни ясаб унга ибодат қилишган, балки гоҳида хурмодан ҳам бут-санам ясаб, оч қолишса уни еб қўйишган! Улар саҳрода бутун олам учун у ёқда турсин, ҳатто ўзларининг аҳллари фойдаси учун ёки теваракларидаги одамлар фойдаси учун бирон муҳим масалани кўтариб чиқмасдан беҳуда кезиб, кўчманчи бўлиб изғиб юришар эди… Улардан кўчманчи бўлмай ўтроқ бўлиб қолганлари эса ўша даврдаги йирик давлатларга қарам бўлишган эди. Масалан, Ироқдаги Ҳиро подшоҳлиги форсларга қарам бўлган бўлса, Шомдаги Ғассонийлар румликларга қарам эди. Шунинг учун румликлар форслардан безовта бўлса ёки форслар румликлардан безовта бўлса Ғассонийлар билан Ҳиролилар (Бану Лахм) бир-бири билан урушишарди! Ўша вақтда араблар – саҳройи араблар ҳам, шаҳарларда ўрнашиб ўтроқ бўлиб қолган араблар ҳам – ана шундай аҳволда эди. Фақат Макка бундан мустасно эди, чунки Аллоҳ Маккани – унинг чор атрофидан ўраб олган, йил кунларининг саноғича бут-санамлар борлигига қарамай – Ўз ҳифзу ҳимоясида тинч асраган!

Жоҳилиятда саҳройи араблар ана шундай аҳволда бўлишган, бир-бирларининг қонларини тўкишган, арзимаган нарса учун, жирканч ирқчилик учун ўзаро бир-бирлари билан урушишган… Улардан ўтроқ бўлиб қолганлари эса кўп ҳолларда ўша даврдаги йирик давлатлар манфаати учун бир-бири билан урушишган, натижада парчаланган, бўлиб ташланган ҳолда қолиб кетишган, уларни  бирлаштирадиган ва ҳалокатли оқибатлардан қайтарадиган бирон киши бўлмаган. Демак уларнинг аҳволи бизнинг бугунги аҳволимизга ўхшаш бўлган ёки бизнинг бугунги аҳволимиз уларнинг кечаги аҳволига ўхшаб қоляпти. Шунга қарамай уларнинг ҳокимларида ёки бошлиқларида қайсидир даражада мурувват-мардлик, ҳақиқий эркаклик мавжуд бўлган, ҳаё бўлган. Бу икки хислат бугун мусулмонлар юртларидаги ҳокимларда ёки етакчиларда йўқ. Бунга (яъни ўша даврдаги араблар ҳокимлари ва бошлиқларида шу икки хислат мавжуд бўлганига) далил қирқ киши қилган ишдир. Росулуллоҳ Aни ўлдириш учун юборилган мушриклар кечаси Росулуллоҳ A уйига бориб уйнинг берк эканини кўришди. Шунинг учун уй атрофида Росул Aнинг уйни очишини кутиб туришди, Пайғамбаримиз уйни очса у кишини ўлдирмоқчи бўлишди. Чунки мурувват-мардлик уларни уйга зўравонлик билан бостириб киришдан тийди, ҳаё уларни уй аҳли ухлаб ётган уйга бостириб киришдан қайтарди. Бугунги ҳокимлар ва уларнинг жосуслари эса ҳурматларни оёқ ости қилиб уйларга изнсиз, ваҳшийларча ўқрайиб бостириб киришмоқда, аёлларни ва болаларни қўрқитишмоқда. Аёллар ва болалар уйқуларидан чўчиб уйғонишмоқда, улардан қўрқиб титраб, қалтирашмоқда. Чунки бугунги ҳокимлар ва уларнинг жосуслари мурувват-мардликдан ва ҳаёдан маҳрумдир, Росулуллоҳ A Бухорий ривоят қилган ҳадисда:

«… إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«… Уялмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер» деб нақадар рост айтганлар.

Эй мусулмонлар… Эй куч ва қудрат аҳли…

Росулуллоҳ A Ислом билан юборилдилар, Пайғамбаримиз арабларни ана шу зулматли жоҳилиятдан уйғотдилар, тубанликка кетган арабларни уйғотдилар, ўтириб қолган арабларни оёққа тургиздилар, ухлаб ётган арабларни уйғотдилар, натижада улар Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиган бўлишди, қаерга борса ўзлари билан бутун оламга яхшилик ва адолатни ёядиган буюк рисолатни олиб борадиган бўлишди… Росулуллоҳ A имон келтирган кишилардан Арқам ибн Арқам ҳовлисида яширин тарзда уюшма туздилар, бир неча йилдан кейин уларни эълон қилдилар, улар одамлар билан мулоқотга киришиб уларнинг юзларига тик боқиб ҳақни баралла айтдилар, ана шу тарзда фикрий кураш ва сиёсий олишув олиб бордилар, Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмадилар… озорларга сабр қилдилар, қатъиятлари сусаймай ва иродалари букилмай қийинчиликларни енгиб ўтдилар… Охири маҳзунлик, қайғу йили деб аталган йилда Аллоҳ Ўз росулини икки иш билан икром айлади. Ана шу йили Росул Aнинг ҳимоя қилиб келган амакиси Абу Толиб вафот этгани учун ва Росулуллоҳ Aнинг паноҳи бўлиб келган завжаси Уммул мўминин Хадича I Рафиқ Аъло ҳузурига реҳлат қилгани учун қайғу йили деб аталди… Ўша қайғу йилида Аллоҳ Ўз Росулини дунё ва охират азизлиги бўлган икки иш билан икром қилди. Бу пайғамбар этиб юборилишларининг ўнинчи йилида юз берди. Аллоҳ Субҳанаҳу у кишини Исро ва Меърож билан икром айлади, Аллоҳ Субҳанаҳу у кишини Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирди, олий осмонларга кўтарди ва Ўз бандасига ваҳий қилган-буюрган нарсани ваҳий қилди… Иккинчи иш эса Росулуллоҳ Aга нусрат талаб қилиш ҳақида изн берилиши бўлди, талаби нусрат иккинчи Ақаба байъати, нусрат байъати, бошқарув байъати билан якунланди. Бу пайғамбарликнинг ўн учинчи йили зул-ҳижжа ойида бўлди, ана шундан кейин Росул A ҳижратнинг биринчи йили, робиул-аввалда ҳижрат қилдилар ва давлатни қурдилар, Ислом ва мусулмонларни азиз қилдилар, бу бир буюк ҳодиса бўлди… Мусулмонлар бир тарихни асос қилиб олмоқчи бўлишган пайтда Умар G уларни тўплаб, бу ишни ўрганиб чиқишди, натижада улар ҳижрат ва давлат тикланишини исломий тарих бошланиши бўлишга лойиқ бўлган бир ўта буюк ҳодиса деб топишди… Шундай қилиб Ислом давлати қурилди ва Ислом бутун Араб Жазирасига ва унинг теварак атрофига нур сочди, кейинчалик рошид Халифалик бўлди, ундан кейин халифалар бўлди, фатҳ-ғалабалар кенг тус олди, яхшилик оламнинг кўп жойларига ёйилди, ер юзининг машриқидан тортиб мағрибигача ёйилди, Шарқдаги Индонезиядан тортиб Ғарбдаги океангача ёйилди. Агар ўша даврда мужоҳидлар океан ортида яна бир ер борлигини билишганида эди уни фатҳ қилиш учун ва у ерга яхшиликни ёйиш учун у ерга албатта боришган бўларди. Зеро Уқба ибн Омир оти билан Атлантик океан соҳилига кириб борар экан: «Аллоҳим, агар бу денгиз ортида бирон ер борлигини билсам унга етиб бориш учун бу денгизга албатта шўнғир эдим»деган эди. Яна бир ривоятда эса бундай дейилган: у отини денгизга олиб кирди, ҳатто сув отнинг томоғига қадар етди, шундан кейин у бундай деди: «Аллоҳим, мен Сени гувоҳ қиламанки, бирон ўтиш йўли йўқ, бирон ўтиш йўлини топганимда албатта ўтган бўлардим».

Мусулмонларнинг ҳоли азизлик узра азизлик, олийлик узра олийликда давом этди… Мустамлакачи кофирлар мусулмонларнинг азизлигига сабаб уларни Халифалик давлати соясида, Уқоб рояси: ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ рояси соясида Ислом билан бошқариш эканлигини билишди. Шунинг учун ана шу давлатни қулатиш мақсадида бор кучларини сарфлашди. Ўша пайтда куфрнинг бошчиси Британия эди. Британия ўн саккизинчи асрнинг бошидан бошлаб шунга уринди, охири милодий йигирманчи асрнинг биринчи чорагида Халифалик давлатини қулатишга муваффақ бўлди. Бундан олдин у араб ва турк хоинларини ишга солди… Ана шундан кейин мусулмонлар парчалаб ташланди, уларнинг юртларини Исломнинг ҳар қандай душманлари, йирик давлатлар ва ҳатто майда давлатчалар ҳам топтайдиган бўлиб қолди! Қуръон ҳақорат қилинса мусулмонлар тек тураверадиган бўлишди, Ислом Росули A ҳақорат қилинса мусулмонларнинг томирларидаги қон қайнамайдиган бўлиб қолди, ҳурматлар ва муқаддас нарсалар оёқ ости қилинса мусулмонларнинг армиялари ўз казармаларида ағанаб ётаверадиган бўлиб қолди. Ҳокимлар бу армияларни фақат одамларга қарши ҳаракатга келтиришмоқда, ўзларини заиф, нотавонларга шер қилиб кўрсатишмоқда, ҳолбуки бу ҳокимлар душманлар олдида бутун вужудлари қўрқувдан титраб қалтираб, бу душманларнинг оёғини ўпишади, оқибатда биз бугунги мана шу аҳволга етиб келдик!!

Эй мусулмонлар… Эй куч ва қудрат аҳли…

Бу иш унинг аввали нима билан ислоҳ бўлиб ўнгланган бўлса ўша билан ўнгланади, яъни устида Уқоб рояси, Росулуллоҳ A рояси ҳилпирайдиган рошид Халифалик давлатидаги Ислом бошқаруви билан ўнгланади. Росулуллоҳ A Ислом рисолатини етказишда тутган тариқатнинг айнан ўзи билан ўнгланади, Ислом асосидаги уюшмани вужудга келтириш билан ўнгланади, бошқа нарса билан ўнгланмайди. Ана шу уюшма Уммат билан иш олиб боради, Уммат орасидаги қувват аҳлидан нусрат талаб қилади, бу уюшма то Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло унга ёрдам бериб, у Ислом бошқарувини ва Ислом давлатини тикламагунча уюшма бунда давом этаверади. Ишни ўнглайдиган нарса мана шудир, фақат у билангина Уммат бу тубанликдан юксалади, ғафлат уйқусидан уйғониб оёққа туради, ўзининг ўтмишдаги буюк сийратини, рошид Халифаликни қайта тиклайди, Халифалик ичкарида Исломни татбиқ қилади ва Исломни оламга даъват ва жиҳод орқали олиб чиқади, натижада Азиз, Ҳаким Аллоҳ бу давлатга нусрат-ғалабаларни ато этади.

﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз»                            [Ғофир 51]

Шунинг учун Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш зарурдир. Халифалик воқе ҳаётда нусрат-ғалаба йўли бўлгани учунгина эмас, балки энг аввало бир буюк фарз бўлгани учун, фарзлар онаси бўлгани учун, фарзлар тожи бўлгани учун ҳам уни тиклашга ҳаракат қилиш зарурдир. Чунки фақат Халифалик бўлсагина шаръий ҳукмлар адо этилади, ҳадлар ижро қилинади. Халифалик бўлмаса одамларга бу ҳукмлар татбиқ этилмайди, уларнинг ўртасида ҳадлар ижро этилмайди. Вожиб нима билан тамомига етса ўша нарса ҳам вожибдир… Халифаликни тиклаб битта халифани пайдо қилиш фарздир, фарз бўлганда ҳам фарзлар тожидир. Шунинг учун ким қодир бўла туриб уни тиклашга ҳаракат қилмаса унинг гуноҳи жуда улкандир, у гўё жоҳилият ўлимини топгандек бўлади, бу мазмун бунинг ўта қаттиқ гуноҳ эканлигига далолат қилади.

«… وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«… Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Шунинг учун Халифаликни тиклаш ва битта халифани вужудга келтириш фарздир, фарз бўлганда ҳам қандай ҳам буюк фарздир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар Росулуллоҳ Aни дафнга ҳозирлашга киришишдан олдин Халифаликни тиклашга киришишди, бу дафн маросими аҳамиятли ва буюк эканлигига қарамай улар шунга киришишди. Буларнинг барчасига сабаб Халифаликнинг буюклиги ва аҳамияти эди. Кибор саҳобалар Халифаликни тиклаш билан машғул бўлишни ана шу буюк фарздан: Росул Aнинг муборак жасадини дафнга тайёрлашдан ҳам кўра бирламчи масала деб билишди.

Қолаверса Халифалик бўлсагина халифа-имом бошчилигида фатҳлар бошланади.

«… وَإِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ…»

«… Имом-халифа бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир…». Демак халифа ва Халифалик бир қалқондир, яъни ҳимоя қилувчидир. Кимнинг ҳимоячиси бўлса охир-оқибат у Аллоҳ изни ила ғолибдир, унинг ҳақ-ҳуқуқи ҳам, юртлари ҳам зое бўлмайди, душманлари унинг яқинига йўлашга ҳам журъат қилолмайди. Бу Халифалик тарихи ўз тили билан айтиб турибди. Масалан қани ўша Византия ва унинг епископлари? Қани ўша Мадоин ва кисролар? Қолаверса агар Ислом давлати, Ислом қўшини ва Ислом адолати бўлмаганида океандан океангача, бутун ер юзи бўйлаб чўзилиб ётган ана шу жойларда ким такбирни чўзиб, гулдурос айта оларди? Агар Халифалик ўша даврда Шарқ ва Ғарбдаги икки океан ортида яна бир ер борлигини билганида албатта бу океанга албатта шўнғиб Раҳмон, Роҳим, Азиз, Ҳаким Аллоҳга даъват қилган бўларди.

Эй мусулмонлар… Эй куч-қудрат аҳли…

Биз сизларга бундан олдин икки марта нидо қилганмиз:

  • Биринчиси ҳижрий 1385 йил 20 робиус-соний, милодий 1969 йил 17 августда бўлган эди, яъни бундан қарийб эллик йилча олдин бўлган эди…

Ана шу нидо мусулмонларда Ислом фикрлари ва аҳкомларига бўлган ишонч-эътиқодга путур етказиш мавжудлигидан огоҳлантириб хатар бонгини уришдан иборат бўлган эди. Чунки ана шу путур етказишнинг кучли таъсири мусулмонлар орасида сезиларли равишда кўзга ташланиб қолган эди! Ҳизб ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчи бўлгани учун Ислом фикрлари ва аҳкомларига бўлган ишончни қайта тиклаш учун кучи етган барча йўллар билан ана шу путур етказишга қарши курашди ва бунда ҳам сезиларли муваффақиятга эришди. Бунинг учун Аллоҳ Роббул оламинга ҳамдлар бўлсин.

  • Иккинчи марта эса биз сизларга ҳижрий 1426 йил 28 ражаб, милодий 2005 йил 2 сентябрда нидо қилдик, яъни ўн йил олдин…

Ана шу нидо қайноқ муҳит-вазиятларда бўлган эди. Чунки Ғарб ва энг аввало Америка ўзлари мусулмонлар ўртасида узоқ йиллар давомида пайдо қилишга уринишган путур етказишни Ҳизб ва бошқа холис мусулмонлар Уммат оммасидан йўқ қилишга муваффақ бўлганини ва мусулмонларнинг Халифаликни тиклаш сари қадам ташлаётганларини кўргач, мустамлакачилар буни кўришгач уларнинг Ҳизбга қарши ҳужумлари янада кучайди. Улар бу ҳужумни гоҳида бевосита ўзлари, гоҳида эса ўзларининг малайлари орқали қиладиган бўлишди. Бу ҳужумга улар урушларни ҳам қўшишди. Бу урушларни Ироқ ва Афғонистонда салибчилик урушлари деб эълон қилишди, Ислом ва мусулмонларга бўлган кек-адоватлари сабабли шундай қилишди. Биз иккинчи нидоимизда Ғарбнинг ва энг аввало Американинг бутун мусулмонларга, хусусан Халифаликка ва уни тиклашга ҳаракат қилаётганларга адоватини ҳамда Ислом душманлари мусулмонларнинг Халифалик сари қадам ташлашларига тўсиқ қўймоқчи бўлишаётганини баён қилдик, сўнгра мусулмонларнинг – агар улар Ислом аҳкомларига қаттиқ амал қилсалар, холис Аллоҳ учун динларида маҳкам турсалар ва кучли, Азиз Аллоҳ Субҳанаҳу паноҳига қайтсалар – бу душманларни мағлуб қилишга қодир эканликларини ҳам баён қилган эдик.

  • Мана энди Халифалик мусулмонлар оммасида раъйи омга айланган бир вақтда ушбу охиргидан олдинги нидони сизларга йўлламоқдамиз…

Зеро Саъд каби Ансорларнинг майдонга чиқишига изн бериши қолди, холос… Халифалик учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам бериш билан, Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам бериш билан ўз динларига нусрат келтирадиган ҳақиқий эр кишиларга изн бериши қолди, холос. У шундай бир нусратки, у иккинчи рошид Халифаликни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни мана бу бизга зулм қилаётган зўравон подшоҳликдан кейин тиклайди, бу эса Аллоҳ Субҳанаҳунинг:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда берди»                                                                                    [Нур 55]

деган  ваъдасининг ва Росулуллоҳ Aнинг шу зўравон подшоҳликдан кейин Халифалик бўлиши ҳақидаги башоратининг рўёбга чиқиши бўлади. Росулуллоҳ A:

«…ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ نُبُوَّةٍ»

«… Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, у ҳам Аллоҳ хоҳлаган вақтгача бўлади сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаган пайтда кўтаради, сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деб башорат берганлар.

  • Охиргидан олдинги ушбу нидони биз сизларга йўллар эканмиз сизларга яхшиликни хоҳлаймиз, шунинг учун эй мусулмонлар шошилинглар. Эй қувват аҳли шошилинглар, даъват ва нусратга қўшилинглар, Ҳизб билан бирга Халифаликни тиклашга шошилинглар. Халифаликнинг Ҳизб томонидан тикланишига гувоҳ бўлишнигина кутиб ўтираверманг. Сизнинг шу сафларга бугун қўшилиб, яхшилик ва ажрга эришишингиз, эртага қўшилиб яхшилик ва ажрга эришишингизга тенг эмас, ундан бир мунча юксакдир, гарчи ҳар бирида яхшилик бор бўлса ҳам.

«Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (росулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) урушган кишилар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат-жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ килаётган амалларингиздан хабардордир» [Ҳадид 10]

  • Биз охиргидан олдинги ушбу нидони сизга йўлламоқдамиз, фақат Азиз, Жаббор Аллоҳдангина қўрқинг, «агар сизларга ёрдам берадиган бўлсак Америка ва унинг ортидан Ғарб бизга қарши туради» деманг. Чунки уларнинг қарши туриши имон келтирган, ҳимоя ва нусрат берган кишилар қаршисида тезда қулайди ва уларнинг бели тезда синади.

﴿وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ﴾

«Имон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»            [Рум 47]

  • Охиргидан олдинги ушбу нидода биз сизларга азизлигингизни ва душманларингизнинг хорлигини эслатамиз. Чунки сизлар мусулмонсиз, Аллоҳга Роббим деб, Исломга диним деб, Муҳаммад Aга пайғамбарим деб имон келтирган мўминларсиз, сизлар Роббингиз билан кучлисиз.

﴿لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ﴾

«Бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир»                                                                 [Каҳф 39]

Динингиз билан азизсиз.

﴿وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ﴾

«Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир»[Мунофиқун 8]

Сизлар рошид халифалар набираларисиз, Андалусни фатҳ қилиб у ерда исломий ҳазоратни ёйган қаҳрамонларнинг набираларисиз… Бир румлик зулм қилган пайтда оҳ Мўътасим деб фарёд қилган аёлга ёрдам бериш учун қўшинга шахсан ўзи қўмондонлик қилган Мўътасимнинг набираларисиз… Сизлар мусулмонлар билан тузган аҳдини бузгани учун рум подшоҳига у эшитишидан олдин ўз кўзи билан кўрадиган қўшин билан жавоб қайтарган Ҳорунар Рошид набираларисиз… Салибчиларни янчиб ташлаб нусрат келтирган Салоҳиддиннинг набираларисиз… Мўғул-татарларни янчиб ташлаган Қутз ва Бейбарснинг набираларисиз… Аллоҳ Константинополни фатҳ қилиш билан шарафлаган ёш амир Муҳаммад Фотиҳнинг набираларисиз, Росулуллоҳ A бу фатҳ ҳақида

«… فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا، وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

«… Унинг амири қандай ҳам яхши амир, ана шу қўшин қандай ҳам яхши қўшин»деб айтган эдилар… Сизлар Франция ўзининг асирга тушган қиролини қутқазиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган халифа Сулаймон Қонунийнинг набираларисиз… Халифа Салим учинчининг набираларисиз, бу халифа даврида АҚШ Америка кемаларининг Ўрта Ер денгизида тинч-омон ўтишига рухсат берилиши учун халифанинг Жазоирдаги волийсига ҳар йили тўлов тўлаб келган эди… Сизлар халифа Абдулҳамиднинг набираларисиз. Бу халифа яҳудийлар давлат хазинасига тўкишни таклиф қилган миллионлаб олтинларга алданмаган эди ва яҳудийлар ўзларига Фаластинда ватан қилиб олишларига рухсат берилиши учун унга қарши ҳар томондан уюштирган халқаро босимлар ҳам бу халифани қўрқитолмаган эди. Ўшанда халифа Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ ўзининг ушбу машҳур сўзларини айтган эди: «Жарроҳлик пичоғининг баданимни тилка-пора қилиши менга Фаластинни Халифалик давлатидан ажратиб ташланганини кўришдан кўра енгилроқдир… Шунинг учун яҳудийлар ўзларининг миллионларини ёнларида сақлаб қўяверишсин… Зеро бирон кун Халифалик давлати парчалаб ташланса ўшанда яҳудийлар Фаластинни пулсиз олишга муваффақ бўлишади». Чунки Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ узоқни кўрувчи эди. Шунинг учун бу ҳақиқатдан ҳам Халифалик йўқ қилингандан кейин юз берди. Чунки малай ҳокимлар Фаластинни зое қилишди ва уни яҳудийларга қўш-қўллаб топширишди, топширибгина қолмай балки уни яҳудийлар учун қўриқлаб келишмоқда… Бу халифага ва исломий давлатга қарши кофирлар қаттиқ тил бириктирганига қарамай ўша даврда буюк давлат бўлган Британия Усмоний давлатнинг Лондондаги элчисидан расман узр сўраган эди, чунки инглиз фуқароларидан бири ўн тўққизинчи асрнинг охирларида (1890 йилда) Исломга душманлик ҳисобланган бир нарсани нашр қилган эди. Бугун эса Роббул оламин каломи бўлмиш Қуръони Карим кофир Ғарб ва яҳудийлар томонидан таҳқирланяпти, лекин ҳеч қандай узр сўраш йўқ, балки узр сўрашдан бир озгинаси ҳам йўқ, чунки Қуръонни дастур қилиб оладиган ва давлатни Қуръони Каримга нисбатан бир озгина бўлса ҳурматсизлик кўрсатган кофирларга қарши ҳаракатга келтирадиган мусулмонлар халифаси йўқ-да!

Халифалик мана шундай бўлган, Халифалик соясида яшаган мусулмонлар ана шундай бўлганлар… улар – эй мусулмонлар – сизларнинг аждодларингиздир, ана шу ишлар улар қилган ишлардир, сизлар уларнинг набираларисиз, шундай экан улар эргашган ҳаққа шошилинг, ҳаққа эргашинг, улар бунёд қилган азизликка шошилинг, сиз ҳам уни бунёд қилинг.

Охиргидан олдинги ушбу нидода биз олдинроқ айтиб ўтган сизлар душманларингизни мағлуб қилишга Аллоҳ изни ила қодирсиз деган сўзларимизни сизларга таъкидлаймиз. Чунки мустамлакачи кофир давлатларнинг ташқи кўринишигина улкандир, лекин ич томони ҳилвираб қолган. Тўғри, уларда катта миқдорда қурол-аслаҳалар бор, лекин бу қуроллар ҳақиқий кибор эркаклар қўлида эмас, қурол таъсири эса ҳақиқий эркакларсиз заифдир, душман қуролидан кўра пастроқ даражадаги қуроллар билан қуролланган, лекин жангга душмандан кўра зўр куч ва шиддат билан отиладиган кучли имонли гуруҳ қаршисида заифдир… Бу Халифаликнинг душман кофирларга қарши қилган урушлари ўз тили билан айтиб турган бир ҳақиқатдир. Демак қуролдаги моддий устунликнинг бир ўзигина мусулмонлар билан бўладиган урушни ҳал қилмайди, ҳатто мусулмонларнинг моддий қурол-аслаҳалари кам бўлса ҳам. Чунки мусулмонларда тирик, чин ақида бор, бу ақида уларни жанговар қудрат билан таъминлайди, буни бугун тоғутлар ва уларнинг хўжайини Америка тушуниб етмоқда… Лекин бу душманлар бу қудратни Халифалик тонги Аллоҳ изни билан отган пайтда ўз кўзлари билан кўришади, бу қудрат нусрат-ғалабадан яна бир ғалаба сари қадам ташлайди, ўшанда тоғутлар ўз уяларига беркиниб олишади, агар ўшанда уялари қолса.

﴿وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ ﴾

«Албатта сизлар унинг хабарни (озгина) вақтдан сўнг билиб олурсизлар»                [Сод 88]

Охиргидан олдинги ушбу нидони сизларга йўллар эканмиз сизларни ёрдамга чақирамиз, бизга сизлардан олдин ёрдам берган кишилар сафига қўшилинг, биз сизларга қўлимизни узатамиз, уни маҳкам сиқинг ва бизни ҳимоя қилувчи куч-қувват аҳли сафига қўшилинг. Чунки карвоннинг ҳаракатга келиб юриш қилишига яқин қолди, шунинг учун бу юришда бизга шерик бўлинг.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا﴾

«Улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]

Биз Аллоҳ нусрати келишига аминмиз.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»   [Рум 4-5]

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                          

 2 рамазон 1436ҳ

 19 июн 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here