ФИКРНИНГ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ (1)

843
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

ФИКРНИНГ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ (1)

Фикр – инсонни бошқа махлуқотлардан ажратиб турадиган асосдир. Инсон у билан ўзини ҳамда яшаётган коинотини ва унда яшаш учун берилган муддатнинг ҳақиқатини билиб, тўғри яшаш тарзини тушунишга эришади. Чунки ёрқин фикр, ҳаёт асосланадиган фикрдир. Инсон ҳам унинг асосида уйғонади. Ёрқин фикр мавжудотнинг ҳақиқатини кўрсатиб беради, натижада улар тўғри идрок қилинади.

Фикр – Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам, аввалги пайғамбар(а.с)лар ҳам ўтмишда бутларга асосланган жоҳилият ҳаётини аҳмоқона эканини фош қилган асосдир. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوْ اجْتَمَعُوا لَهُ وَإِنْ يَسْلُبْهُمْ الذُّبَابُ شَيْئًا لَا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ

“Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини) раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”.  [22:73]

قَالُوا أَأَنْتَ فَعَلْتَ هَذَا بِآلِهَتِنَا يَاإِبْرَاهِيمُ ۩ قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِنْ كَانُوا يَنطِقُونَ ۩ فَرَجَعُوا إِلَى أَنفُسِهِمْ فَقَالُوا إِنَّكُمْ أَنْتُمْ الظَّالِمُونَ ۩ ثُمَّ نُكِسُوا عَلَى رُءُوسِهِمْ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا هَؤُلَاءِ يَنطِقُونَ ۩ قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلَا يَضُرُّكُمْ ۩ أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

(мушриклар): «Худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» деб (сўрашди). (Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу «ҳайкал» қилди. Бас, (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)».Бас, (мушриклар) ўзларига келиб, (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимларсиз» дедилар.Сўнгра эса яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» дейишди.(Иброҳим) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» [21:62-67]

Фикр – ҳозирда ҳам куфр асосларини, яъни капитализмнинг асоси бўлган “динни ҳаётдан ажратиш” фикрини ҳам ва социализмнинг асоси бўлган “модда азалий” деган фикрни ҳам аҳмоқона эканини фикр ёрдамида исботлаб бериш керак. Чунки даъват фикрга асосланган бўлишлиги Росулуллоҳ (с.а.в) олиб борган ишлардан ҳам, қуйидаги Аллоҳ Таолонинг “даъват” мавзусидаги фармонидан ҳам аниқ бўлиб турипти:

ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

(Эй  Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли-динига ҳикмат билан чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг.”   [16:125]

Фикр – ҳаётимиз асоси бўлган “Қуръон”ни, ҳамда “Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в)нинг Росулуллоҳ” эканини ҳам исботлаб берадиган асосдир. Қадимда ҳам “Қуръон” мавзусида Қурайш мушрикларига қарата Аллоҳ Таоло фикр асосида раддия билдирган, яъни даъволарингиз ақлга тўғри келмайди, чунки сизлар арабларнинг тил устаси бўла туриб, араб бўлмаган инсон қандай қилиб сизларни ожиз қолдирадиган “Китоб”ни битсин?!

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ

“Биз аниқ биламизки, улар (араблар) «Муҳаммадга Қуръонни бир инсон фарзанди ўргатади» – деб, туҳмат қиладилар. Улар ишора қилаётган кишининг тили ажамий, ваҳоланки, Қуръон тили соф араб тилидир”.  [16:103]

Фикр – ҳаёт ҳақидаги тузумнинг ҳам асоси бўлади. Ислом келган илк даврда жоҳилиятдаги иқтисодий, ижтимоий ва бошқа халқлар билан бўлган алоқаларни ҳам ақл асосида Қуръони Карим рад қилади:

وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ ۩ الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُوا عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ ۩ وَإِذَا كَالُوهُمْ أَوْ وَزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ

“Нарсаларни ўлчаётганда бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қиладиганларнинг ҳолига вой бўлур. Улар одамлардан ўлчаб олсалар, ўз ҳаққидан ҳам зиёда қилиб оладилар. Ўз нарсаларини бошқаларга ўлчаб ёки тортиб бергудек бўлсалар, уларнинг ҳаққига хиёнат қиладилар, уларга зарар етказадилар” [83:1-3]

 كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ 

 “Токи, бойлик сизнинг орангизда бойлар ўртасида, улар қўлида чекланиб қолмасин!”   [59:7]

وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ ۩ بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ

Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида”. [81:8-9]

يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

“Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир”.

И з о ҳ . Ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан, барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ўзлари халифа бўлган заминни обод қилишлари учундир. Ва ниҳоят учинчидан одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур.   [49:13]

Фикр – шундай нарсаки, унга унамаган, унинг асосидаги хулосаларга бўйсунмаганлар ҳайвонлар кабидир. Агар улар илмли бўлиб, шундай қилсалар эшак кабидирлар. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِنْدَ اللَّهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لَا يَعْقِلُون

Албатта, ақлини ишлатмасдан кар ва соқов бўлиб олган кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир”.    [8:22]

أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلَّا كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا

“Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё ақлларини ишлата(англай) оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!”    [25:44]

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудийлар)нинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!”  [62:5]

Фикр – бу ҳар бир сўзни тўғри тушуниш ва шариатга мувофиқ амал қилиш асосидир. Чунки воқеъни тўғри тушуниб, унга алоқадор шаръий ҳукмни топишнинг ҳам, даъватни амру-маъруф ва наҳий-мункардан фарқини ҳам, даъват амалга оширишда керак бўладиган “ҳикмат”ни ҳам асоси фикрдир. Шунинг учун Исломга даъват қилиш фикрга асосланиши ва фикрий етакчилик сифатида олиб борилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Бу даъватни ёювчилар агар дилларига камолотга интилиш уруғини экмасалар, доимо ҳақиқатни изламасалар, ёпишиб қолган бегона тушунчалардан тозалаш учун билган нарсаларининг  ҳар бирини доимо текшириб турмасалар, олиб чиқаётган фикрлари соф тиниқ сақланиб қолиши учун, яқин турса унга илашиб олиш эҳтимоли бўлган ҳар қандай фикрни ундан йироқлаштирмасалар масъулиятнинг уддасидан чиқа олмайдилар ва олдиларига қўйилган вазифани бажара олмайдилар. Чунки фикрларнинг мусаффо ва тиниқлиги муваффақият ҳамда муваффақият давоматининг ягона гаровидир.

Фикрлар қайси умматда бўлмасин, агар ёш, навқирон уммат бўлса ўз ҳаётида эришган энг катта бойлик ва агар илгаридан ёрқин фикр юритиб келган кўҳна уммат бўлса, кейинги авлод ўз аждодларидан олган энг катта туҳфа ҳисобланади. (давоми бор).

Абу Аюб Муҳаммад

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here