Мустамлакачилар ўз нуфузларини Ўрта Осиёда мустаҳкамлаш учун ад-Давлат ташкилоти хатаридан қурол сифатида фойдаланишмоқда

555
0

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида ад-Давлат ташкилоти Ўрта Осиё давлатларига ҳужум қилишни режалаштирмоқда, деган мазмундаги хабарларни кўп эшитяпмиз. Биринчи ва юзаки қарашда воқеликда шундай бўлмоқда, чунки Ўрта Осиёни кўпгина фарзандлари Суриядаги мужоҳидлар сафига қўшилган, уларни орасида ад-Давлат ташкилотига қўшилиб кетганлари ҳам бор.

Айримлари ўз давлатига қурол билан қайтиб, жиноятчи режимдан интиқом олиш билан таҳдид қилган ҳолда хитоб йўллаган видеолари пайдо бўлмоқда. Ҳукмрон режимлар бу хабарларни бўрттириб, Ташкилот жангчиларининг сонини ошириб, Сурияга жанг қилиш мақсадида кетганларни сонларини доимо Қозоғистондан  150, Қирғизистондан 100, Ўзбекистондан 500, Тожикистондан 200, Туркманистондан 360 киши ва ҳоказо деб келтиради ва бу сонлар йигирма киши атрофида узлуксиз ошиб боради.

Ўрта Осиё давлатлари “Толибон фундаменталист ҳаракати билан Афғонистон давлат ташкилоти жангчилари ўртасидаги қонли тўқнашувда 25/05/2015 кечаси хурсандчилик бўлаётган жойда йигирма киши ўлдирилди”, “Толибон ҳаракати бир қисмини ўз назоратига олган Афғонистон билан бўлган чегара ҳудудлари устидан Тожикистон билан Туркманистон ўз назоратларини кучайтиришмоқда. Толибон жангчилари Ўрта Осиё давлатларига хавф туғдирмайди. Аммо ад-Давлат ташкилоти эса бунинг акси, унинг бутун дунёга хавф-хатари ҳеч кимга сир эмас” ва шунга ўхшаш хабарлар билан ўз халқларини қўрқитмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг бу хабарларидан шуни сезиш мумкинки, кечагина Толибон, Ўзбекистон исломий ҳаракати, Туркистон Исломий партияси, Исломий жиҳод иттифоқи каби айрим ҳаракатлар Ўрта Осиёга “таҳдид” қилишаётган эди, бугун эса улар ад-Давлат ташкилотидек хавф туғдирмай қўйибди.

Ад-Давлат ташкилотига бўлган бугунги кундаги эгри ташвиқот – худди илгари Толибон, Ўзбекистон Исломий ҳаракати, Туркистон Исломий партияси ва бошқаларга бўлгани каби – режимларнинг темир қўллар билан ҳамда бошқа баҳоналар билан Ўрта Осиёдаги мусулмонлар устида қаттиқ сиёсат юргизишга яхшигина баҳона бўлмоқда.

Масалан, Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан қўлга олинганлар сони кун сайин ошиб бораётгани кузатилмоқда. Ўзбекистон билан Тожикистонда эса даъватни олиб чиқаётган мусулмонларни қамоққа олиш билан бирга ҳижобли аёллар кўчаларда таъқиб қилинмоқда ва соқол қўйган эркаклар режимнинг қаттиқ босими остида қолмоқдалар.

Бир томондан, мусулмонларга қарши бундай аёвсиз ҳужум уларни уйғонишдан тўсиш бўлса, иккинчи томондан, бу минтақа Америка бошчилигидаги Ғарб билан Россия ўртасида халқаро кураш майдонига айланган, мустамлакачилар ўз нуфузларини у ерда мустаҳкамлаш учун кириш туйнуги ҳисобланади.

Кремль ад-Давлат ташкилоти “таҳдиди” дан ўз мақсадлари йўлида унумли фойдаланмоқда. Масалан, оммавий ахборот воситаларида ташкилотнинг Ўрта Осиё ва Россияга бўлган хавф-хатаридан огоҳлантирувчи теледастурлар ва мақолалар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун Россия минтақага мустаҳкам ўрнашиб олиш мақсадида бир қанча ҳарбий машғулотлар ўтказиб, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга қуролланиш ва ҳарбий мутахассислар билан ёрдам бермоқда.

Авеста “19/05/2015 да Тожикистон жанубидаги “Харб майдон” полигонида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Тезкор коллектив кучларининг ҳарбий машғулотлари якунига етди. Унда аъзо давлатлардан 2500 аскар, 20 та ҳарбий самолёт, 30 та реактив самолёт, 200 та оғир ускуналар иштирок этгани” ҳақида хабар тарқатди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти матбуот котиби Владимир Зайнетдиновнинг маълум қилишича, “Хавфсизлик маслаҳат котибияти бошлиғи Абдурраҳим Қаххоров 20/05/2015 да Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида коллектив хавфсизлик тўғрисида битим учун йиғин ўтказган ва икки давлат ўртасидаги хавфсизлик ва тинчлик, Афғонистондаги вазият ва фуқароларнинг террористик ташкилот тарафига жанг қилиш учун кетиши тўғрисида сўз юритган”.

Коллектив хавфсизлик ташкилотига Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон киради. Тезкор коллектив кучлар 2009 йили ташкил қилинган бўлиб, унинг таркиби 22 минг кишидан иборатдир.

Шунингдек, “РИА “Новости” нинг Марказий ҳарбий округи матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Россиянинг 201-сонли ҳарбий базаси билан Тожикистон қўшини Тоғли-Бадахшон минтақасида жанговар ўқлар билан отишма усулида тактик машғулот ўтказишган. Машғулотда жами 100 та ҳарбий техника, 500 аскар қатнашган, 180 дан ортиқ турли нишонлар яксон қилинган. Ҳаводан қўллаб-қувватлаш ва разведкани Урал ҲҲК ва ПВО бирлашмасининг Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари, шунингдек, “Гранат”, “Застава” ва “Форпост” учувчисиз бошқариладиган аппаратлари расчётлари таъминлади”, – дейилади хабарда.

Россия 201-ҳарбий базасининг Тожикистон территориясида қолиши тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг, бирлашма офицерлари республика армияси учун 700 та кичик мутахассис тайёрлашди: Т-72 танклари, БМП-2 ҳарбий пиёда машиналари ва БТР-80 бронетранспортерлари учун механик-ҳайдовчилар ва наводкачи-операторлар, “Град” реактив ўт очиш системаси учун командир ва наводкачилар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир кишини шундай савол ўйлантириши мумкин: ад-Давлат ташкилоти курашни Ўрта Осиёга кўчира оладими?

Бунга жавоб бериш учун чуқур ва ёрқин назар ташлаш керак бўлади:

Биринчидан- Агар ташкилот тарихига назар ташласак а қуйидагилар ёдимизга тушади:

 1 – ад-Давлат ташкилоти моддий иш билан шуғулланувчи бир жамоа. Ўз чегараларидан узоқда янги бир фронт очишлик, бу ташкилотнинг фикрати ва тариқати бор бўлишини талаб қилади. Бироқ ҳозиргача Сурия билан Ироқдаги ва бу икки давлатдан ташқаридаги мусулмонлари ИШИД дан аниқ ва тушунарли дастур олмадилар. Улар нима хоҳлашади? Ўз қарашини ер юзида қандай амалга оширмоқчи? Ўрта Осиёга бориш учун “Бизда Қуръон билан Суннат бор” дейишнинг ўзи етарли эмас. Чунки Ўрта Осиё мустабидлари ва уларнинг уламолари ҳам “Бизда Қуръон билан Суннат бор” демоқдалар. У ҳолда қандай фарқи бор? Ташкилот Ўрта Осиё халқларига нима бера олади?

  2 – Шу бугунгача ташкилот эълон қилган Халифаликка мўътабар олимлар, аҳлул ҳал вал ақд, яъни халқнинг эътиборли кишилари, шунингдек, Шом мужоҳидлари ва бошқалар ҳам, Ўрта Осиё Исломий ҳаракатлари ҳам байъат берган эмаслар. Бу эса Ташкилот ёлғондакам халифаликни эълон қилиши орқали бажараётган ишларининг шаръий эканини тасдиқламайди. Хуллас, улар Ўрта Осиёга қайси асосда келишади? Жиноятчи режимларга қарши курашиш ўрнига – Суриядаги каби – Исломий ҳаракатларга қарши курашишадими?

3 – ИШИД да ҳақиқатдан ҳам Ўрта Осиёга ўз отрядларини олиб келиш бўйича режаси борми? Ҳозирча Ташкилот раҳбарияти томонидан Ўрта Осиёга кенгайиши ҳақида бирор баёнот эшитмадик, бу гуруҳ Ироқ ва Суриянинг бир қисмида қолиб кетмоқда. ИШИД гуруҳи Ироқда шиалар ёки курдлар яшайдиган минтақаларга эмас, балки суннийлар яшайдиган минтақаларга кенгаймоқда, холос. Ташкилот Ироқ билан Сурияга кенгайишни истамас экан, қандай қилиб Ўрта Осиёга кенгайиши мумкин. Толибон Афғонистон ҳудудлари ичида қолганидек, улар ҳам фақат шу минтақаларда қолмоқчи бўлаётгандир, эҳтимол.

Энди эса мустамлакачилар бу ташкилотнинг хатарини икки иш учунгина бўрттираётган бўлиши мумкин, деган эҳтимол қолди:

Биринчидан- Ғарб бу билан худди Ироқ билан Афғонистондаги каби ад-Давлат ташкилоти баҳонасида Ўрта Осиёда ўз нуфузини кучайтирмоқчи бўлмоқда.

Иккинчидан- Россия ўз ҳарбий контингентини кўпайтириш билан Ғарбнинг Ўрта Осиё давлатларига кириб келишини тўсишга уринмоқда.

Ғарбга келсак, у айтиб ўтганимиздек, Қирғизистонда бўлаётган ҳодисалардан, унга тарафдор бўлган сиёсатчиларнинг мусулмонларни тазйиқ қилишга уринишидан ҳамда ҳозирги режимни улоқтириб ташловчи катта қўзғолон пайдо қилиб, ғарбпараст бошқа бир режимга ўзгартиришга замин тайёрлаш учун режимга қарши кўчанинг нафратини оширишдан кўриниб турибдики, бу услуб –  Ғарб 2005 ва 2010 йилларда қўллаган услубдир.

Россияга тўхталадиган бўлсак, ташкилот хатари унинг ҳам Ўрта Осиёга кириб бориб, у ерда ўз нуфузини кучайтириб олишга ҳамда Ўзбекистон агар бўйсунмайдиган бўлса унга ва унинг чегара ҳудудларига босим ўтказишга олиб келади. Кремль Украинада уруш оловини ёққани каби Ўзбекистонда ҳам уруш оловини аланга олдириши мумкин. Буни коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва тезкор коллектив кучларнинг Ўрта Осиёда муштарак манёврлари ҳам таъкидлаб турибди.

Кремль сиёсатчиларининг бири “Ўзбекистон коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ҳам, тезкор коллектив кучлари билан ҳам ҳамкорлик қилмаяпти. ИГИШ ҳамма учун хатарлидир…” дея баёнот берди.

Россиянинг Ўрта Осиё ишлари бўйича мутахассиси, журналист Аркадий Дубнов: “КХШТ машғулотлари Афғонистондан бўладиган террористик ҳужумларга боғлиқдир. Агар КХШТ аъзо давлатларнинг хавфсизлигига жавобгар бўладиган бўлса, у ҳолда, уларнинг бу ишга тайёрлигини синовдан ўтказиш шарт. КХШТ эса жабрланувчининг расмий талабидан кейингина аралашади. Бизнингча, Тожикистон биринчиси бўлса керак. Менимча, пуштун миллатига мансуб Толибон Афғонистон ҳудудидан ташқарига хавф туғдирмайди” деб баёнот берди.

“Власть КЗ”  газетаси 15/05/2015 да “Душман остонада турибди, Ўрта Осиёда ИШИД билан Толибонга қарши катта урушга тайёргарлик кетмоқда” сарлавҳа остида тарқатилган мақолада айтилишича, “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг машғулотлари бекорга эмас. Тожикистонда ярим ойдан кўпроқ бўлдики, Афғонистон шимолида бир қанча қуролланган жангарилар Тожикистон билан бўлган чегараларни ёриб киришга урингани кузатилган”. ИА Авеста хабар қилди: ”Толибон билан ИД дан иборат жангарилар Туркманистон ерларига кириб келадиган бўлса, Ўзбекистон ерларига ҳам кириб, террористик ҳуружлар ва тартибсизликларни амалга ошири мумкин, дейди мутахассислар.  Бунинг далили эса ад-Давлат ташкилотининг қора байроқлари Ўзбекистоннинг айрим минтақаларида кўтарилганидир”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлигида айтилишича, Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири Хисаракда “Устида қора байроқларни расми туширилган ва ҳукуматга таҳдидлар ёзилган варақалар тарқатилган. Норасмий маълумотларга кўра, ад-Давлат ташкилоти байроқлари май ойининг бошларида Ангрен шаҳридаги 8 сонли мактабга осиб қўйилган, талаба қизлардан ҳижоб кийиш талаб қилинган ва террористик ҳуруж қилиш билан таҳдид қилинган варақалар топилган”.

Бу эса Россиянинг кейинчалик Ўзбекистон ишларига ҳарбий аралашувини оқлаш учун қилган иши бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳукуматининг бу ишга муносабати ўта қаттиқ бўлди, варақалар ва байроқлар топилган жойлар ўраб олиниб, ўнлаб мусулмонлар қамоққа ташланди.

Мустабид Каримов бу воқеаларга тез муносабат билдирмади. Эҳтиёткорлик юзасидан Ўрта Осиёдаги, жумладан, Ўзбекистондаги айрим расмий шахслар ва сиёсатчилар терроризмга қарши курашиш учун халқаро ҳамкорликка чақиришди. Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент, илмий доиралар, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролик жамияти органлари, БМТ га қарашли Ўрта Осиёда уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларга қарши курашиш бўлимидан иборат 80 дан ортиқ қатнашчиларни ўз ичига олган бир маросимнинг ҳомийси бўлди.

Ўзбекистон 2012 йили коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиб кетган. У Россия ташкил қилган ҳарбий машғулотларда қатнашмади, балки Ғарбдан ёрдам сўради. Бу шуни англатадики, Каримов режими Кремлга яна бир марта тобе бўлиб қолишини тушунган ҳолда Россиядан ёрдам сўрамоқчи эмас.

Ад-Давлат ташкилоти хавфини кўпиртириш мақсадида Россия Тожикистондан фойдаланмоқда. Масалан, оммавий ахборот воситаларида “Тожиклар Сурияда ИГИШ сафида жанг қилишяпти” деган маълумот тарқатилди. Бундан илгари милиция полковниги Ҳалимов ташкилот сафига қўшилиб,  “Тожикистон озод қилиб, Халифаликни олиб келамиз” деган видео чиқаргани тарқатилган эди. Унда яна унинг Америкада машғулот ўтказгани, Американи Ислом ва мусулмонларга қарши урушишда айблаб, ундан қасос олишни ваъда қилгани, Россиядаги тожик биродарларини Россияга қул бўлмасдан, Аллоҳга қул бўлишга даъват қилиб, ад-Давлатга ҳижрат қилиб, жиҳод қилишни талаб қилгани ҳам айтилган.

Хуллас, бу нарса минтақа устидан назоратни яна-да кучайтириш учун Россияга оқлов бўлади. Россия Тожикистон билан Афғонистон чегараларида уруш чиқариши ва бу уруш ўз навбатида Ўзбекистонга чўзлиши эҳтимолдан узоқ эмас, чунки бу билан у ўз кучларини олиб келади-да – унинг иддиосига кўра – минтақада хавфсизликни сақлаш учун Ўзбекистонга ҳарбий базаларни ўрнатиб олади. Бу билан эса Ўзбекистонни ўз аравасига чиқариб, ўз сиёсатига юргишга мажбур қилади.

Бу билан айтиш мумкинки, Ўрта Осиёда “ад-Давлат ташкилоти хатари” тўқиб чиқарилган ўйдирма – мустамлакачилар нуфузини ўрнатиш ва ерларимиз устидан уларни назоратини мустаҳкамлаш учун бир қуролдан ўзга нарса эмас.

Хизб утТаҳрир Марказий ахборот бўлими аъзоси Элдор Ҳамзин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here