Таъзия

398
0

 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Қиржўл қишлоғида ер кўчкиси юз бериши натижасида 6 киши ҳалок бўлган, 24 киши тан жароҳати олган, улардан 12 киши шифохонага ётқизилган. Ходиса 24 майга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:49 да содир бўлган. Кўчки Қиржўл қишлоғидаги 5 хонадонни босиб қолган. Қурбон бўлганлар орасида 3 нафар ёш бола ҳам бўлган.

 Айни вақтда ҳодиса рўй берган қишлоқ аҳолисига зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

 Президент топшириғи билан бу жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Қубатбек Бўронов ҳамда вице-президент Абдураҳмон Маматалиев етиб борган.

 Алмазбек Атамбаев ҳодиса қурбонларининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган ва жабрланувчилар учун 100 минг сомдан ёрдам маблағи ажратилишини маълум қилган.

 Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар:

  1. Кенжабой қизи Элнура, 1995 йили туғилган;
  2. Калибек ўғли Мирлан, 2005 йили туғилган;
  3. Калибек қизи Зарина, 2009 йили туғилган;
  4. Алимбеков Аттокур, 1958 йили туғилган;
  5. Сейдалиева Жамила, 1958 йили туғилган;
  6. Аттокур ўғли Нуржигит, 2012 йили туғилган.

Биз, Туркистон сайти ходимлари ҳам Аллоҳнинг қазосига иймон келтирган ҳолда, Раҳимли Аллоҳдан мазкур бахтсиз ходисада ҳалок бўлган ватандошларимизнинг Охиратларини обод қилишини, уларни Ўз жаннатлари билан ризқлантиришини сўраймиз.

 Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳдан уларга гўзал сабр, комил иймон сўраймиз ва жароҳат олганларни тез кунда сиҳат топиб, ўз яқинлари бағрига қайтишини тилаб қоламиз.

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

“Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унгақайтувчимиз”, дерлар”.  (Бақара. 156)

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here