Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари Аракан мусулмонларига ёрдам қўлини чўзишди

484
0

Муанмарда бутпарастларнинг аёвсиз зулмидан қочган, аммо ҳеч бир давлат қабул қилмаганлиги учун Таиланднинг яқинидаги Андаман денгизида қолиб кетган Араканлик мусулмонлардан ёмон хабар кела бошлади. 350 Араканлик мусулмонлар ҳаёти хавф остида қолган. Кемада озиқ-овқат ва тоза ичимлик суви батамом тугаб бўлган. Улардан яқинда 10 киши очлик ва сувсизликка бардош бера олмай ҳаётдан кўз юмганлиги айтилмоқда. Жанубий Осиё давлатларнинг етакчилари Аракан мусулмонларининг дод-фарёдларига қулоқ солишдан бош тортишмоқда.

БМТ тарқатган маълумотга кўра, ҳозирда Аракан ва Бангладешдан қочиб чиққан олти минг нафар мусулмонлар денгизларда ўлим билан юзма-юз ҳолда қолиб кетмоқда. Ҳеч бир давлат уларни ўз ҳудудига киришларига изн бермаяпти. Бу ҳақида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн ўзининг ёзма баёноти орқали маълум қилди.

“Таиланд, Индонезия ва Малайзя давлатлари чорасиз қолган қочқинлар кемаларини денгизда ёрдамсиз ташлаб қўйишидан ва оқибатда инсонларнинг ҳалок бўлаётганидан даҳшатга тушяпман”, дейилади комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайнинг ёзма баёнотида.

Индонезия ҳукумати Аракан мусулмонларининг дод-фарёдларига эътибор қаратишдан бош тортаётган бир пайтда Ачех оролига бошпана излаб келган Араканлик минглаган мазлум мусулмонларга Ҳизб ут-Таҳрирнинг йигитлари ёрдам қўлини чўзишди. Олти минг мусулмон очиқ денгизларда ўлимини кутиб ётганлигини бутун дунё жимгина кузатиб турар экан, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, Аракан мусулмонларини Ачех оролига кириб олишларига ёрдам беришди. Ҳизб йигитларининг бу маъруф ишлари Индонезия матбуотида кенг ёритилди. Озиқ овқат ва тоза ичимликлар билан таъминланган мазлум мусулмонлар бошпанага яроқли ерларга жойлаштирилди. Индонезия ҳукуматининг қаршилигига қарамай, Ҳизб йигитлари бу хайрли ишни амалга оширишга муваффақ бўлишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here