Тожикистонда Исломий исм таъқиқланиш арафасида

483
0

Жамоатчилик жойларда муслима аёлларнинг ҳижоб билан юриши ва эркакларнинг соқол қўйиши таъқиқланган Тожикистонда яна бир Исломий кўринишга таъқиқ қўйилиши арафасида турипти. Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов ёш болаларга Исломий исм қўйишни таъқиқлайдиган қонун лойиҳасини тайёрлаш устида иш олиб боришга буйруқ берди.

“EuroAsianet” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, президент Раҳмонов давлат мажлисида шу ҳақида топшириқ берган. Тожикистон адлия вазирлиги тарафидан берилган баёнотда айтилишича, бу қонун барча хорижий тиллардаги имсларни таъқиқлашни ўз ичига олади. Қонун амалда ижро этилиши билан арабча исмлар билан бир қаторда бошқа хорижий тиллардаги исмларнинг ҳам болаларга қўйилиши таъқиқланади. Адлия вазирлигининг баёнотида ёш болаларга исм қўйишда қийналганлар учун “исмлар рўйхати” тайёрланиши алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Бу қонун охирги пайтларда тоборо ортиб бораётган Исломий исмларнинг ёш болаларга қўйилишини олдини олиш учун чиқарилаётгани айтилмоқда. 98% аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган давлатда бу қонун норозиликларга сабаб бўлиши мумкин. Мухолифат вакилларига кўра, бу қонун амалда ижро қилиниши учун аввало арабча исмга эга бўлган президентнинг ўзи исмини ўзгартириши лозим.

Ислом ва мусулмонларга жиддий шаклда ҳужум бошлаган бу давлатда 18 ёшга етмаганларнинг масжидга киришлари, эркакларнинг соқол қўйиб юришлари ва муслима аёлларнинг ҳижобда юришлари аллақачон таъқиқлаб қўйилган.

Туркистон:

Имомали Раҳмоновнинг аҳволи ҳам худди қўшни давлатларидаги режимларининг аҳволи сингари. Буни қисқача, “иштони йўқнинг ҳадиги чўпдан” деган мақол билан таърифлаш мумкин.

Бу нодонларнинг олиб бораётган, Исломга ва Мусулмонларга қарши ҳаракатлари, аслида халқаро системага карши ёки ундан ҳимояланиш мақсади асосида олиб борилади.

Халқаро таъсир қувватига эга бир қатор катта куфр давлатлари, Ислом динини нотўғри талқин қилиш ортидан, бир қатор юртларни мустамлака қилиб олишди ёки шу йўл билан бир биридан муайян юртларни тортиб олиш мақсадида мусулмонлараро урушлар уюштириб келишади.

Улар шу мақсадлари йўлида, Саудиядаги ва яна бир қатор исломий юртлардаги олийгоҳлардан тортиб ўрта билим юртларигача исломий таълим программасини, сунийпараслик асосига қуриб, Шия мазҳабига қарши йўналтирди. Шиялар яшайдиган юртларда эса, худди шунинг тескари тарғиботлари ривожлантириб, уларни сунийларга қарши йўналтириб борилаяпти. Яна у талабаларни мутаассиб бўлишлари учун, мазҳаб ушлашмасликка тарғиб қилувчи таълим бериш услубини ўйлаб топишди. ИД ташкилоти ривожлантириб бораётган “такфир” тушунчаси ва умуман шу ташкилот олиб бораётган тарғибот ишларининг асоси ҳам ана шу куфр таъсири остида ишлаб чиқилган юқоридаги таълим программанинг маҳсулотларидан бири.

Шунинг учун И. Рахмон ва унинг қўшни ҳамкасабалари, куфрни рози қилиш учун ёки у уюштириши мумкин бўлган Ислом ниқоби остидаги фитналардан қўрқиб, Ислом ва Мусулмонларга қарши ҳаракат олиб боришади. Улар бу ишларини ўз эътиқодларидан келиб чиқиб, Ислом динига қарши эканларидан эмас, балки куфрдан қўрқиб уни рози қилиш учун бошлаган эдилар. Лекин кейинчалик уларнинг бу кураши авж олиб, Каримов ва Рахмоновлар сингари, ортга йўл қолмайдиган даражада кучайиб кетди. Энди уларга, ҳеч қандай куфрнинг турткиси керак эмас. Улар энди ўз курсилари учун доимий ҳаракатланувчи куфр манфаатларининг томорқасига айланиб қолишди. Улар нафақат сақол, ҳижобдан, ҳатто исломий исмлардан ҳам хавотирланадиган даражада васвасага тушиб қолишди.

Шу йўл билан куфр икки қуённи бир ўқ билан уриб олгандек бўлди. Биринчиси Тожикистон ҳокимиятини ўз фуқороларига яъни Мусулмонларга қарши доимий ҳаракатланувчи қувватга айлантириб олган бўлса, иккинчи томонидан Мусулмонларни ўз манфаатига мувофиқ келиб қолиши билан ҳукуматга қарши осонгина ҳаракатга келтириш мумкин бўлган катта қувватга айланиб борувчи муҳитни ярата олди. Каримов ва Рахмон, худди бир минани оёғи билан босиб олган аскарни эслатади. Улар шу босган ҳолатларида қанча тура олишларини ҳатто ўзлари ҳам билишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here