АҚШнинг дипломатик юклари Қирғизистонга келишда давом этяпти

506
0

АҚШнинг дипломатик юклари Қирғизистонга келишда давом этяпти

 “5 –канал” ахборот дастури Қирғизистонга АҚШнинг навбатдаги дипломатик юки олиб кирилиши ҳақида хабар тарқатди. Бундан ташқари, Қирғизистон бўйлаб қандайдир номаълум гуруҳ томонидан жамиятни провокация қилиш мақсадида ҳаракатлар бўлган дейилди. 9 май куни ижтимоий тармоқлар орқали бир қатор қўпорувчилик амалиётлари режалаштирилатгани ҳақида виртуал ваҳималар тарқатилди. Хавфсизлик хизматлари ва милиция ходимлари бу ҳаракатларни олдини олиш учун деярли ҳеч қандай чора-тадбир қўллай олишмади.

 Бу ҳаракатлар Қирғизистон ҳукумати учун бир огоҳлантириш бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ижтимоий тармоқларда иш олиб борган бу гуруҳ ва уларни йўналтирувчи халқаро кучлар Қирғизистон жамиятини нақадар заиф ва тутруқсиз эканини исботлаб бермоқчи бўлишди. Бу бир машғулот сингари амалиёт бўлишига қарамай, таъсир қувватига кўра жуда катта ваҳимали ҳаракат пайдо бўлаётганидан дарак беради.Викиликс (Wikileaks) воқеаларини эсланг. Ижтимоий тармоқда олиб борилаётган матбуот ҳужумлари реал воқедаги шароитларга чамбарчас боғлиқ бўлади. Яъни айтайлик, Қирғизистон жамиятини фикран ёки амалда бир томонга ҳаракатлантириш учун аввал виртуал олам орқали ҳаётда бораётган реал ходисалар ва ундаги адолатсизликлар тарқатилади. Сўнг ундан қутулиш чора-тадбирларини топиш мақсадида кенг жамоатчилик учун баҳс-мунозара майдони яратиб берилади. Шунинг учун зулм кучайиши ортидан ижтимоий тармоқлар орқали матбуот кураши ҳам тез ривожланиб бораверади.

 Қирғизистон давлати куфр сиёсатчиларининг маслахатлари билан ижтимоий тармоқ ва тармоқдаги шахсларни назорат остига олишни кучайтириш орқали шахсларга қарши кураша бошлади. Бу нотўғри ва натижасиз кураш услуби бўлиб, давлатни ўз фуқороларидан янада узоқлаштиради. Агар тўғри бўлганида Ғарб давлатлари ўз юртларида шу услубни қўллаган бўлар эди. Чунки ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган барча фикрлар муайян бир воқеа ёки ходисаларга асосланади. Асосан бу ходисалар давлат томонидан фуқароларга қарши олиб борилаётган зулмлар атрофида ривожланади. Куфр системаси вакилларининг ҳар бири Қирғизистондаги шу оламий ижтимоий тармоқларини восита қилиб, минтақадаги муайян манфаатларини рўёбга чиқариб олишни кўзлашади. Бу тармоққа нисбатан ёки унда иштирок этаётган фуқароларга қарши кураш эса ўша (учунчи куч) куфр вакиллари учун ўта катта қулайликлар яратиб беради. Чунки зулм фақат зулмни кучайтиради.

 Шунинг учун Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларига қарши юришни тўхтатиб, аксинча реал воқеликдаги бир қатор ўз хатоларини қайта кўриб чиқишлари керак. Улар ўз фуқароларига яқинлашиб, куфр халқаро системасининг найрангларидан узоқлашишлари керак. Исломий юрт етакчиларининг деярли ҳаммасининг аҳволи Қирғизистон ҳукуматининг ҳолатига ўхшайди. Демак, уларнинг барчаси учун муаммоларининг ечими бир бўлиб, бу иш куфрнинг маслахатидан воз кечиш билан бошланади.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here