Покистонда Ҳизб-ут Таҳрирнинг яна бир фаоли ўғирлаб кетилди

126
0

Ҳизб-ут Таҳрир – Покистон вилояти марказий алоқа қўмитасининг раҳбари Саад Cigranvi ўтган ҳафта Навоз Шариф ва Раҳил Шариф режимига тобе жиноятчи гуруҳ тарафидан ўғирлаб кетилди. Ҳодиса юз берганига бир ҳафта ўтишига қарамай, Покистон режими ҳалигача ҳодиса юзасидан бирор баёнот бермади.

Бундан аввал ҳам Покистон режими Ҳизб-ут Таҳрир – Покистон вилоятининг расмий сўзчиси Навид Баттни ўғирлаб кетган эди. 11 май куни Навид Баатнинг ўғирлаб кетилганига 4 йил тўлади. Уни топишга бир қанча уринишлар олиб борилишига қармай, ҳали-ҳануз топилмади.

Сиёсий онгли кишиларнинг талқин қилишича, Покистон ҳукуматининг Исломга қарши олиб бораётган сиёсати Американинг режаси бўйича кетмоқда. Шу муносабат билан Ҳизб-ут Таҳрир – Покистон вилояти “Американинг миллий ҳаракат режаси Покистонда Исломни бостиришга қаратилган” номли компания бошлади. Бу ҳақида Ҳизб-ут Таҳрир – Покистон вилояти тарафидан баёнот ҳам чиқарилди.

“Америка “Миллий ҳаракат режаси” ва бошқа шунга ўхшаш турли воситалар орқали мусулмонлар қалбида бир неча асрлардан буён давом этиб келаётган Исломий ришталарни, унинг йўлида тап тортмай жангга киришларини ва Исломий бошқарув сабабли мусулмонлар қалбида чуқур илдиз отиб кетган Исломий севги ва муҳаббатни йўқ қилиш учун ҳаракат олиб бормоқда. Покистоннинг вужудга келишига муҳим рол ўйнаган нарса Исломнинг кучидир. Ўз даврнинг биринчи давлати бўлган Британияни Ҳиндистон ярим оролидаги ҳарбий босқинига нуқта қўйишга мажбур қилган ҳам Исломнинг кучидир. Худди мана шу Ислом дунёда тенги йўқ ҳарбий қувватга эга СССР давлатини Афғонистондан мағлуб бўлиб чиқиб кетишга мажбур қилди. Шундай буюк бир давлатнинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан зайифлашиши ортидан қулашига сабаб бўлди. Ҳозирда минтақани ишғол қилиб турган давлат Америкадир. Бунинг ҳам қаршисида яна ўша Ислом кучи турипти. Шу боис Американинг бу минтақада ўз вужуди ва манфаатларини сақлаб қолиш учун Исломни кучайишига йўл қўймаслиги унинг ҳаёт-мамот масаласидир”, дейилади жумладан Ҳизб-ут Таҳрир – Покистон вилояти тарафидан чиқарилган баёнотда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here