Ўзаро урушларни тўхтатиш вақти келмадими?

622
0

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

 Ўзаро урушларни тўхтатиш вақти келмадими?

 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг тариқатлари асосида Аллоҳнинг шариатини бутун ер юзига мабда сифатида қойим қилиш орқали Аллоҳнинг раҳматига эришишни умид қилган ва бу йўлда маломатчининг маломати, золимнинг зулмидан қўрқмай тинимсиз ҳаракат қилаётган биродар ака-ука, опа-сингилларимиз ҳамда шу йўлда озми-кўпми ўзининг ҳиссаларини қўшайтган ёки четда туриб бўлсада ўз харихоҳликларини билдириб келаётган мухлисларимизга Аллоҳнинг саломи ва барокоти бўлсин.

 21 аср турли қўзғолонларга бой аср бўлди. Баъзи бир қўзғолонлар табиий вужудга келган бўлса, айримлари сунъий амалга оширилди. Тунис, Миср, Ливия, Сурия … каби юртларда вужудга келган барча қўзғолонлар халқ томонидан қайнаб чиққан эди. Бу қўзғолонлар жирканч демократик тузумдан тўйган, унинг зулму истибдодидан  қутулиш учун исломий туйғулар билан жўш уриб чиққан эди. Кофир ва уларга содиқлик билан итдек хизмат қилиб келаётган мусулмонлардан бўлган хоин ҳокимлар мана шу исломий талаблар билан чиққан қўзғолонларни устамонлик билан аввалги мақсадларидан чалғита олишди. Лекин Суриядаги халқ қўзғолони ўз мақсадаларида мустаҳкам турипти. Биз уларга сабру тоқат, нусрат ва ғалаба сўраб қоламиз. Гарчи бошқа исломий юртлардаги қўзғолонларни Америка ва ғарб давлатлари ўзларининг мақсадларига бура олишган бўлсада бу хийлалари узоққа бора олмайди. Эндиги қўзғолонлар ҳақиқий ўзгаришлар бўлиб қолади, иншаАллоҳ.

 Америка, Россия ва Европа давлатлари битта мабда асосида ҳаёт кечираётган бўлсаларда моддий манфаатлар устида бир-бирлари билан ўзаро душманлик қилиб, рақобатлашиб келишади. Аммо Ислом дини масаласида уларнинг барчаси якдил бўлиб, Ислом ва мусулмонларга қарши автоматик равишда бирлашишади. Сурия халқ қўзғолони борасида Америка, Россия ва Европа давлатлари бир хил фикрда, гарчанд бу давлатлар Суриядаги қўзғолонни ўз измига солиш учун ўзаро душманлик қилишаётган бўлсалар ҳам, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишмоқда.

 Африка қитъаси, Арабистон ярим ороли, Яқин Шарқ ва барча мусулмон юртлари мана шу куфр давлатлари ўртасида ўзаро мустамлака сифатида бўлиб олинган. Мана шу давлатларнинг сарой уламолари-ю амалдор подшохлари кофир мустамлакачи давлатларга хизмат қилиб келмоқда. Мусулмон юртлардаги президент ва қироллар қўшни давлатлардаги ҳамкасблари ўз хожалари бўлмиш мустамлакачи давлатлар томонидан хорларча ўлдирилишидан заррача таъсирланмади, аксинча янада хорларча хизмат қилиб келмоқда. Бу ҳокимлар азизлик Исломда эканлигини унутиб қўйишди.

 Саудия Арабистони, Дубай, Қатар, Бахрайин, Қувайт, Миср, Иордания, Марокаш ва Судан Американинг қўллаб-қувватлаши орқали Ямандаги Хусийларга қарши урушни бошлаб юборди. Саудия Арабистони шахзодалари икки тоифага бўлинган бўлиб, биринчи тоифаси Америка манфаатларига хизмат қилса, иккинчиси Англия манфаттлари йўлида хизмат қилмоқда. Саудия Арабистони охирги вақтларда Америка манфаатларига зид келадиган ҳаракатлар қилди. Бундан ғазабланган Америка Саудия Арабистонини жазолаш учун бир қатор ҳаракатлар қилмоқда. Шиа мазҳабига мансуб бўлган Эрон давлатига ядро қуроллари соҳасида бир қанча енгилликлар ва замонавий қурол-яроқлар сотиб олиши имконини яратиб берди. Америка ва Эрон ўртасидаги душманлик қарашлари, Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш ҳолатлари ҳозирги кунга келиб аслида дўстона алоқалар эканлиги кундан-кунга равшан бўлиб бормоқда.

 Эрон давлатининг юқори қатлами, яъни бошқарув аппарати Америка давлатини ўзларининг хожалари деб билишади. Аммо пастки қатлам, Эрон ичидаги аксар мусулмонлар қайси мазҳабда бўлмасин Америка ва яҳуд вужуди бўлган Исроилни ўзларининг ашаддий душманлари деб билишади, бу масалада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Мана шу мусулмонларнинг кофирларга бўлган ғазаб ўтларини қондириш учун бутун Эрон бўйлаб Америка ва Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Бу намойишлар айнан ўша ҳокимлар иштирокида бўлиб ўтди. Бу хоин ҳокимлар ўз халқининг ишончидан фойдаланиб мана шундай намойишлар билан халқнинг кофирларга нисбатан нафратларини қондиришларини жуда ҳам устамонлик билан бошқариб келмоқда. Аслида бу хоин ҳокимлар Америка ва Исроил ўртасида дўстона ҳаракат қилиб келмоқда.

 Саудия Арабистони муфтийси бутун сунний мусулмон ёшларни уришга сафарбар қилиш ташаббусини кўтариб чиқди. Қуръондан оятлар келтириб ўз сўзларини қувватлантирди. Илгари бу муфтий хазратлари қаёқда эди? Етмиш йилдан буён Фаластинда ўша ўзи айтган суннийлар яҳудийлар қўлида хорланишмоқда. Масжид ул-Ақсо яҳудлар аёқлари остида топталмоқда. Сурияда қанчадан-қанча мусулмонлар ёшу қари, эркагу аёл, қизларимиз кофирлар қўли билан ваҳшийларча қатлиом қилинмоқда. Сиз қаёқда эдингиз, ёки эшитмаган эдингизми? Чўнтаги Уммат пулига тўлган шахзодалар қаерда эдингиз? Яманни бомбабўрон қилган учувчиларга миннатдорчилик сифатида қимматбаҳо 100та автомобил совға қилган шахзода сиз қаерда эдингиз? Сурияда очликдан ўлган ёш болаларга битта хурмо бера олдингизми?

 Саудия Арабистонига илм излаб борган талабаларга нотўғри таълимот бериб келяпсизлар. Тўқсон йилдан буён шариатнинг асл моҳиятини яшириб келмоқдасизлар. Талабаларга таълимот кўрсатмаларини Америка ва Буюк Британия белгилаб берган йўналиши бўйича олиб бориб, ҳақиқий душманни яшириш орқали талабаларга шиалар хавфини душман сифатида сингдириб келмоқдасизлар. Мана шу нотўғри таълим хузурини ҳозирги кунда Америка кўрмоқда. Дарҳақиқат, кофирни деб мусулмон мусулмонни қатл қиладими? Сизлар Аллоҳнинг إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ“Албатта, мўъминлар бир бирларига ака укадирлар, биродардирлар”. (Хужурот. 10)  деган сўзини унитиб қўйдингларми? Мусулмонлар ўзаро келишмовчиликларини ўзлари шаръан хал қилишлари вожиб.

 Обама ҳокимиятга келганидан сўнг Америка мусулмонларга қарши кураш йўналишини ўзгартирди. Кофирлар мусулмонлар билан юзма-юз курашда мағлубиятга учрашини фаҳмлаб етди ва буни ўз танасида ҳис қилиб кўрди. Эндиликда бу урушларда мусулмонларнинг хоин ҳокимлари ва сарой уламоларидан фойдаланиб мақсадларига етишмоқда. Бу ҳам вақтинчалик. Мусулмонларни қанчалик адаштирга уринманглар барибар ўз ҳақиқатларини топадилар. Саудия жуда ҳам ҳатарли урушга кириб қолди. Мазҳаблараро урушлардан мусулмонлар учун фақат зарар. Мустамлакачи давлатлар зулукдек сизларнинг охирги пулингиз қолгунича сўриб олади. Уруш бу давлатлар учун даромад манбаидир. Сизлар эса бир дона бўлса ҳам ўқ ишлаб чиқаришга қодир эмассизлар.

 Аслида барча мазҳаб эгалари бир ёқадан бош чиқариб, Аллоҳнинг шариатини махкам ушлаб, бир тану-бир жон бўлиб ҳақиқий шаръий давлатни тиклаш зарур чунки, азизлик Исломдадир. Бу ишда Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам қилинг. Пайғамбаримиз минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун жидду жаҳд билан ҳаркат қилинг. Ўзгариш даври келди. Бу аср Ислом асри, бу кун Ислом куни бўлиб қолади, иншаАллоҳ.


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرُكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ 

 „Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар
(яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур“.       (Муҳаммад. 7)

 Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

 Сайфуллоҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here