Мусулмонларни қирғин қилганларга Саудия шахзодасидан қиммат баҳо совға

464
0

“International Business Times” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия Арабистони бошчилигида Яманга уюштирилган ҳужумларда иштирок этган ва бир ойдан буён Яман аҳолисини ҳаводан қирғин қилиб келаётган 100 нафар учувчининг ҳар бирига яхшигина мукофот насиб қаладиган бўлди.

Дунёнинг энг йирик бойлари ичида 16 ўринни эгаллаб турган Саудия Арабистони шахзодаси Валид бин Талал учувчиларни рағбатлантириш учун 100 нафар саудиялик ҳарбий учувчига қиммат баҳо “Bentley” маркали супер люкс автомобиль совға қилиши ҳақида ўз “Twitter” саҳифаси орқали маълум қилди.

“Барқарор бўрон ҳарбий амалиётида қўлга киритган муваффақиятларингиз учун сизларни табриклайман. Бу вазифани бажарган 100 нафар учувчини 100 дона “Bentley” автомобили билан тақдирлайман”, дея ёзди шахзода Талал ўзининг Twitter саҳифасида.

Хабарларда айтилишича, Яманга қарши олиб борилаётган “Барқарор бўрон” ҳаво ҳужумида камида мингдан ортиқ мусулмон ҳалок бўлган, 4 мингга яқин киши оғир тан жароҳати олган.

Саудиянинг собиқ қироли Абдуллоҳнинг жияни шахзода Талал “Twitter” тармоғида 300 миллион долларлик улушга эга. Шахзода Талал Саудия бойлигидан 23 миллиард долларни қўлга киритиб, дунё миллиардерлари сафидан ўрин олган. У бундан аввал ҳам Саудия Арабистони миллий футбол терма жамоаси аъзоларига 25 дона “Bentley” маркали қиммат баҳо автомобиль ҳадя қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here