Алмазбек Атамбаев: “Ҳатто имомлар ҳам дин асосларини билмайди”

528
0

CA-NEWS – Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда бўлиб ўтаётган “Экстремизм ва такфирчилик – замонавий жамиятга таҳдид” I халқаро симпозиуми иштирокчилари билан учрашди.

Симпозиумда 17 мамлакатдан келган дин ишлари бўйича давлат органлари вакиллари, муфтийлар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда.

Алмазбек Атамбаев давлат томонидан диний соҳани тартибга солиш бўйича Қирғизистон тажрибаси ҳақида сўзлаб берди ҳамда экстремизм ва радикализмга қарши курашда дин арбоблари муҳим роль ўйнашини қайд этди.

Президентнинг айтишича, 1990 йили Қирғизистонда атиги 39та масжил бўлган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 2362тага етди. Шунингдек, 81та ислом таълим муассасаси ҳамда 68та ислом марказлари, жамғармалари ва бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.

“Шуни очиқ айтаманки, кўпинча нафақат оддий диндорлар, ҳатто имомлар ҳам дин асосларини билмайди. Улар нодонлиги ва маънавий қашшоқлигини ўзини диндор қилиб кўрсатиш орқали яширади”, – деди Алмазбек Атамбаев.

Президент бунинг натижасида радикал оқимларга эргашувчилар сони ортаётганини таъкидлади.

“Масалан, 2010-2011 йилларда “Жайшуд Маҳди” ташкилоти жиҳодчилари Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида қурбонларга сабаб бўлган бир қатор терактларни амалга оширди, – деди у. – Шунинг учун ҳам давлат диний соҳани тартибга солишга жиддий киришди”.

Қирғизистон раҳбари динлараро муносабатлар, тинчлик ва динларо тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Алмазбек Атамбаев “Экстремизм ва такфирчилик – замонавий жамиятга таҳдид” I халқаро симпозиумининг муваффақиятли ўтишига тилак билдирди.

– See more at: http://uz.ca-news.org/news:34292#sthash.rY7NXXAl.dpuf

Туркистон:

призидент Алмазбек Атамбаев бир қатор муаммоларни тўғри фахмлабди. Имом ва динни ниқоб қилиб олишган диний арбобларнинг деярли барчаси хақиқатда нодон ва маънавий қашшоқ.

“Такфирчилик” янги пайдо бўлган атама бўлиб, илгариги “ваххобийчилик, Ал Қоида, ЎИХ” каби бир неча эскириб бораётган диний атамаларни ўрнига таёрлаб келишаяпти. Унинг вазифаси, кераксиз Мусулмонларни жамиятдан четлатиш учун хизмат қилишдан иборат. Ушбу Бишкекда бўлиб ўтаётган конфиренсиядан кутилаётган мақсад хам, ўша янги икки “такфирчилик ва экстремизм” атамаларни бирлаштириш йўлларини излаб топишдан иборат. Экстремизм деганларида, мавжуд Хизб ут Тахрир исломий сиёсий жамоасини назарда тутишмоқда.

Дунё системаси тан олган Хизб ут Тахрирнинг тинч сиёсий исломий асосда ишлаб чиқилган программасини, Қирғизистон тан олмасликка қаттиқ харакат қиляпти. Хизбни аллақандай такфирчилар билан боғлаб, “Ислом давлати” ташкилоти олиб бораётган барча ношаръий харакатларига алоқадор қилиб кўрсатишга харакат қилмоқда.

Юқоридаги сунъий исломий атамаларнинг хар бири алохида суд қилинади. Худди Хизб ут Тахрирнинг номини суд қилиниб, бир томонлама унинг устидан, аввал биринчи май суди, сўнг ҚР юқори суди томонидан экстремист деб хукм қилиб олингани сингари. Кейин бу жиноъий атамаларга хос бўлган иш ва харакатлар ўйлаб топилиб, барчага эълон қилинади. Сўнг ўша ишларни содир этган ёки содир этиши мумкин деб гумон қилинган шахсларни жиноъий жавобгарчиликка торта бошлашади.

 Хокимият, гумондор шахсларни белгилаш ва уларни жиноий жавобгарчиликка тортиш жароёнида, Қирғизистон фуқоролари олдида,  жамият учун уларни хатарли қилиб кўрсата олиш ва шунга барча жамият вакилларини ишонтиртира олиш муаммосига дуч келади. Асосий муаммо, етакчи гурух ва фуқороларни, хукумат томонидан олиб  бориладиган зулмларига тек туриб беришга мажбурлаш ёки ундаш услубларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишдан келиб чиқади.

Имомлар ва бошқа диний арбоблардан призидент талаб қилаётган донолик ва маънавий етуклик даражалари, худди ана шу ишларга қай даражада ўз хиссаларини қўша олишлари билан белгиланади. Яъни Қирғизистон фуқороларининг асосини ташкил этадиган Мусулмонларда, юқорида ўзлари ўйлаб топиб олишган (экстремизм, такфирчилик) сунъий носоғлом атамаларга нисбатан нафрат ўйғота олишлари билан белгиланади. Ўз заифликлари туфайли шу холатга тушиб боришаётган диний уламолардан талаб қилинаётган нарса хам худди шу, динни куфрга мослаштириб бериш.

 Ўзбекистонда худди шу муаммони Каримов 16 февралб воқеасини уюштириш билан бошлаган эди. Шу ишдан кейин барча соха вакиллари бир томонлама дин ва Мусулмонларга қарши харакатлана бошлашди. Диний имом ва уламоларининг бугунги холати хеч кимга сир эмас. Бири дом дараксиз йўқотиб юборилган бўлса, бошқаси юрт ичида ёки чет давлатларда ўлдириб юборилишаяпти. Яна бири Каримовнинг режимига итдек хизмат қилиб бўлгач, уй қамоғида хорларча ўлиб кетаяпти.

Хурматли призидент жаноблари. Сизга халқаро вазндаги катта сиёсий кучлар томонидан босимлар бўлаётганини биламиз. Лекин сизни тарих олдида, сиёсий эрк кўрсатиб, ўзингиз айтганингиздек, куфр олдида бошингизни тик тутиб, Қирғизистонни сақлаб қолишга қаттиқ харакат қилиб кўришга чақирамиз. Негаки, юқоридаги динга қарши конфиренсиялар, консепсиялар сиз томонингиздан режалаштирилаётгани йўқ. Балки сиз ва бошқа Қирғиз етакчи кучлар иштирокида ёки сукути остида уюштирилаяпти. Лекин бу Исломга қарши харакатлар асосидаги йўналишлар ва анжуманларнинг барчаси, қирғизистоннинг манфаатларига хилоф. Давлат хавфсизлиги учун ўта хатарли. Бу каби ишлардан куфр системаси, жуда ёмон натижаларни реъжалаштираяпти.

Сиз аксинча Мусулмонларни бирлаштириб, уларни ўзингиз учун қалқон қилишга урунинг. Ишонинг хозир Ислом ва Мусулмонлар дунёда тенги йўқ энг кучли қувват. Фақат ўшанда бошқа юрт етакчилари, сиз билан бошқача муомила қила бошлайди. Чунки мавжуд системада, барча давлатлар бир бирлари билан, ортида турган қувватига қараб муомила қилишга одатланишган. Улар сизни ўз юртингиз ичидаги энг катта қувват билан душман қилиб олиб, заиф бўлган холатингиздан фойдаланишмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here