Тожикистон телевилениясида Исломий дастурлар намойиш этилади

442
0

Ислом динига ва муслималарнинг Ҳижоб кийиши каби қатъий шаръий ҳукмларга қарши ишлар олиб борилаётгани Тожикистонда ҳукумат кўрсатмасига биноан, радио ва телевидения орқали диний дастурлар эфирга узатиладиган бўлди.

Тожикистонда фаолият олиб бораётган “Шабаи Аввал” номли радио ва телевизион каналдан диний дастурлар эфирга узатилиши ҳақида давлат тарафидан режа ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди. Махсус тайёрланадиган радио эшиттиришлар ва телевизион дастурларда давлат тарафидан белгиланган “Ислом олимлари” ва “диний мутахассислар” меҳмон сифатида иштирок этади.

Тожикистон Ислом маркази уламолари кенгашининг раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода бу дастурлар мамлакат президенти Эмомали Раҳмоновнинг буйруғи билан эфирга узатилишини билдирди. Абдуқодирзодага кўра, дастурлар асосан ёшларнинг адашиб кетишини олдини олиш ва оилавий ҳаётни яхшилашга қаратилади.

“Бу дастурларнинг эфирга узатилишидан мақсад тожик ёшларининг диний маданиятини кучайтириш, оилада зўровонлик ва ўз жонига қасд қилиш ҳодисаларига моне бўлиш, ёшларимизнинг террорчи гуруҳларга қўшилиб кетишини олдини олиш ва шунга ўхшаш кун тартибидаги масалаларни жамиятга ёритиб беришдир”, деди Тожикистон Ислом маркази уламолари кенгашининг раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода

Давлат телерадио компанияси воситасида олиб бориладиган Исломий дастурларни тайёрлаш ва радио эшиттиришлар ва телекўрсатувлар орқали уни халққа тақдим қилиш учун “мутахассислар” танлаш жараёни давом этмоқда.

Туркистон:

Пайғамбаримиз САВ “энг катта жиход, нафс билан бўлган жиходдир” дедилар.

Ўрта Осиёда, Советлар давридан буён ёки ундан кейинги даврда диний таълим олиб кейин имом ёки диний арбоб ва уламо бўлиб келишаётган айтайлик диний қатлам вакиллари учун энди жиддий синов кела бошлади. Бу улар учун иймон ва куфр, бошқача айтганимизда дунё ёки охират фаровонлигидан бирини танлаш масаласи кўндаланг қўйила бошлади.

Жуда кўп уламолар, молу дунё, обрўйу эътибор ва ҳар хил имтиёзлар билан, давлат учун Мусулмонларни ювоштириб беришда жуда катта хизматлар қилиб беришди. Энди уларнинг миссиялари якунига ета бораяпти. Чунки Мусулмонларни ювоштириб бўлганларидан кейин, уларнинг ўзлари давлат учун кераксиз ва хавфли шахсларга айланиб қолишди. Бунга илгари ўта обрўйли бўлган Сайид Абдулло Нури ва Тўражонзода сингари шахсларнинг шу кунги аҳволлари яққол далил бўла олади.

Минтақадаги барча Давлатлар Тожикистон каби куфр системаси асосида ва куфр системаси таъсири остида ҳукм юритишади. Оллоҳ томонидан келган нусуслар эса, куфрни рози қилиш, фақат иймондан кечиш билан амалга ошиши мумкинлигига далолат қилади. Тожикистон уламолари учун қаттиқ имтиҳон келибди. Биз уларга ва бошқа исломий юртларда фаолият олиб бораётган олиму уламолар учун Оллоҳдан фақат сабр ва нусрат сўраб қоламиз.

Оллоҳим бизларга куфрнинг таъзийқларидан иймонларимизни басаломат олиб ўтиб кета оладиган тоқат ва қувват бергин. Бизларга нусрат бергин. Фосиқ, золим мусулмонлар, билган ёки билмаган ҳолларида куфр манфаати учун ўзинга қарши исён қилиб боришаяпти. Уларни ҳидоят сари, бизларни восита қилиб йўналтириб қўйгин. Уларни ҳар хил найранг ва тазийқлар билан куфрга мажбурлар бораётган кофирларга ўзинг кифоя қилгин Амин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here