“Муштарак араб кучлари”ни ташкил қилиш қарори тасдиқланди

464
0

Араб давлатлари лигаси минтақа хавфсизлигига таҳдид туғилган вазиятда тезда ҳаракатга келадиган ва куролли (жиҳодий) гуруҳларга  қарши курашадиган “Муштарак араб кучлари” ташкил қилиш қарорини қабул қилди. Йиғилишга иштирок этган манбалардан олинган маълумотга кўра, Араб давлатлари лигасининг ташқи ишлар вазирлар кенгаши Мисрда ташкил қилинган йиғилишда бу қарор лойиҳасини тасдиқлаган.

Араб давлатлари лигасининг раҳбари Набил Арабий Лигага аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлар кенгаши Мисрнинг Шармуш-Шайх шаҳрида ташкил қилган йиғилиш ортидан бу ҳақида журналистларга баёнот берди. Набил Арабийнинг билдиришича, Араб давлатлари лигасининг ташқи ишлар вазирлар кенгаши миллий хавфсизлик таъминланишини назарда тутган қарор лойиҳасини тасдиқлаган. Арабий бу лойиҳа устида 2014 йил сентябр ойидан буён фаолият юритиб келинаётганлигини ҳам тилга олиб ўтди.

Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий ҳам араб давлатларининг 26 – йиғилиши Араб Умматининг мислсиз таҳдид ва зўровонликларга дуч келаётган бир пайтда ўтаётганини қайд этиб, “Араб давлатлари бунга қарши барқарор қарши кураш олиб бориш ва масулиятни бўйнига олиш кучига эгадир”, деди.

Шукри Араб диёрлари ва Араб давлатлари лигаси самарали сиёсат йўлини излашига қаратилган ва сўзлардан амалга ўтишига қаратилган мажбуриятни ифода этган баёнот чиқарилганлигини ҳам қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here