Қирол Салмон Саудия халқига пул тарқатди

467
0

Дунёнинг бир қанча давлатлари бюджет тақчиллиги ва иқтисодий муаммоларни бошидан кечираётган бир пайтда, Саудия Арабистонида шу кунларда умуман бошқача ҳолат ҳукм сурмоқда. Тахтга янги ўтирган қирол Салмон бин Абдулазиз Саудия халқига тарқатилиши учун 32 миллиард доллар ажратди.

Қирол Салмон тахтга ўтирганлиги муносабати билан халққа тарқатиш мақсадида ажратилган 32 миллиард доллар мамлакатлардаги ширкатларга, маъмурларга, ишчиларга, хорижда ёки мамлакат ичкарисида таълим олган саудиялик талабаларга тарқатилди. Жисмоний шахслар нақд пул сифатида олаётган ёрдамлардан мамнун эканликларини изҳор қилишмоқда.

Саудия Арабистонида қирол алмашгандан сўнг халққа пул тарқатиш анъанаси янги бошқарувга қаратилган ҳамлаларга тўсиқ сифатида талқин қилинмоқда. Қирол Салмон тахтга ўтириши билан вазирлар ўрнини алмаштирди. Аммо халққа пул тарқатишни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Мамлакатда иш юритаётган ишчилар бир ойда икки баробар маош олишди.

Янги қиролнинг тахтга ўтириши муносабати билан тарққатилган 32 миллиард доллар Африкадаги энг юқори иқтисодга эга Нигерия давлатининг бир йиллик бюджетидан ортиқдир.

Иқтисоди нефт устига қурилган ва дунёнинг энг кўп нефт сотувчиси бўлган Саудиянинг нефт даромадларида жиддий камомад юз берди. Нефт нархининг ошиқча даражада пасайиши ортидан 2015 йилда нефтдан олинадиган даромад аввалги йилларга қараганда 44,5 миллиард доллар кам бўлиши тахмин қилинмоқда. Бунга қирол Салмон тарқатган 32 миллиардни қўшиладиган бўлса, Саудия иқтисодида 2015 йилда 67,5 миллиард камомад бўлиши кутилмоқда. Бу рақам Саудия ялпи ички махсулотининг тўққиз фоизига тенгдир. Саудия ҳукумати бу камомадни нима билан ёпиши ҳозирча аниқ эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here