Аллоҳнинг буйриқларини бажариш учун ҳукуматдан рухсат керак…ми?

260
0

Иссиқкўл вилояти Оқсув тумани Ички ишлар бошқармаси 10 — бўлимининг катта ходими Бақит Султонгазиевнинг “Азаттик” радиосига берган хабарига кўра, Оқсув туманида тегишли рухсатсиз даъватга чиққан гуруҳ қўлга олинган.

  Хабарда айтилишича, етти кишидан иборат бўлган гуруҳ 20 феврал куни туманнинг Бўри-Баш қишлоғида қўлга олинган. Уларда оила аъзоларидан тилхат, вилоят қозилиги ва милиция бўлинмасидан тегишли рухсат қоғозлари бўлмаган.

  Оқсув тумани марказий масжидидан чиққан жамоа 4 ойлик даъватда юрган. Айни вақтда мазкур иш бўйича ҳужжатлар тўпланиб, судга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

 Қоракўл шаҳрида ҳам  рухсатсиз даъватга чиққан 9 киши қўлга олинган.

  Туркистон:

Ислом ва мусулмонларга қарши курашга киришган Қирғизистон ҳукумати ҳам Ўзбекистон жаллоди Ислом Каримов изидан қадамма-қадам бормоқда.

  Мустабид Каримов ҳам биринчи бўлиб Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийларни баҳона қилиб Ислом ва мусулмонларга қарши курашни бошлаб “Ислом  лашкарлари”, “Адолат”,  “Тавба”,  “Ислом  уйғониш  партияси”,  “Одамийлик  ва инсонпарварлик”… каби исломий ҳаракатларни йўқ қилишга киришган бўлса, кейинчалик 1995 йилда нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда катта нуфузга эга бўлган Абдували қори Мирзаевни йўқ қилди. Бу иш ортидан қанчадан-қанча бегуноҳ мусулмонлар “Ваҳҳобий”лик тамғаси билан таъқиб ва қатағонга учради.

  Мусулмонлар қонига ташна бўлган Каримов Абдували қори ва “Ваҳҳобий”лардан “қўли бўшагинидан” сўнг 1999 йил 16 феврал воқеаларини уюштириб, барча исломий жамоаларга қарши кенг кўламда уриш бошлаб юборди. Аввал Ҳизб ут-Таҳрир, кейинчалик “Нурчилар”, Таблиғ”… жамоаларини йўқ қилишга киришди.  Иқтисодий ва сиёсий муаммолардан эзилиб ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб чиққан Андижон халқини 2005 йил 13 май куни “Акромий”лик тамғаси билан қирғин қилди ва бу иш ҳозирга қадар гоҳ “Жиҳодчилар”, гоҳ “Ислом лашкарлари”…га қарши кураш баҳонасида ҳатто оддий намозхонларни ҳам қамашни давом эттириб келмоқда.

  Каримов бошчилигидаги ўзбек ҳукумати аввалига сақол ва оқ дўппига қарши курашган бўлса, кейинчали ўқувчи қизларнинг рўмолларига, ундан сўнг муслима аёлларнинг ҳижобларига осилди. Бугунги кунда жамоат жойларида оқ дўппи ёки рўмол билан юргани учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилди.

  Қирғизистон ҳукумати ҳам Россия талаби ва босими остида ён қўшниси Каримов изидан юришни бошлади. Агар Қирғизистонда яшовчи мусулмонлар расмий ҳукумат фақат бирорта жамоат ёки ҳаракатга қарши курашяпти, деб ўйлашаётган бўлса, қаттиқ адашишади. Чунки, Каримовдан талаб қилинганидек, Қирғизистон ҳукуматидан ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш талаб қилинмоқда. Агар биз бугун ҳукумат олиб бораётган ишларга сукут сақлаб, ўз муносабатимизни билдирмасак, эртага Ўзбекистон мусулмонларининг куни бошимизга тушади. Ана ундан сўнг 18 ёшга тўлмаган ўғилларимизни жамоат билан намоз ўқишлари, аёл ва қизларимизни авратларини беркитиб, рўмол ўраб юришлари, Аллоҳнинг фарзи ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатлирига амал қилиш бир орзу бўлиб қолади. Бундан Аллоҳ сақласин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here