Қирғизистонда Ғарб манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида матбуот ҳужуми бошлаб юборилди

618
0

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Қирғизистонда Ғарб манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида матбуот ҳужуми бошлаб юборилди

 Бошланган навбатдаги мазкур ҳужум ҳам аввалгилари каби мусулмонларга қарши қаратилган бўлиб, Рошод қори Камоловни ҳибсга олиш амалиёти билан бошланди. Рошод қори Қирғизистонда деярли  мусулмонларнинг қалбидан жой эгаллай олган ягона имомлардан ҳисобланади. У Аллоҳнинг розилиги йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, ғаламис кучларнинг ҳар томонлама босимларига қарамай Аллохнинг розилиги йўлида шаръий ҳукмларни ҳар бирини ўз ўрнида баён қилиб келди. Шаръий ҳукмларнинг салмоқли қисми салтанат эгаларига тегишли эканлигидан унинг баёнлари ҳукумат вакиллари ичидаги диндан йироқ бўлган ғарбпараст кучларга ёқмади. Сўнгги ойларда хавфсизлик тизимларининг назорати остида бўлган муфтиёт ходимлари томонидан Рошод қорига нисбатан аввал босимлар ва қўрқитув ишлари олиб борилди. Сўнг уни сотиб олиш мақсадида, хаж масалаларидаги манфаатли кенг имкониятлар ваъда қилинди. Рошод қори уларнинг барча шарт ва таклифларини инкор қилиб, иймонини сотишдан бош тортганидан сўнг 09.02.2015 йил мелодий санада уни уйини тинтув қилиб, ўзини милиция маҳкамасига олиб кетишди.

 Эртаси 10 февралдан бошлаб оммавий ахборот воситаларининг деярли ҳаммаси бир томонлама ёлғон маълумотлар тарқата бошлади. 5 каналдан: – “имомнинг уйини тинтув қилиш мобайнида бир қатор Ҳизб ут-Таҳрирга тегишли китоблар чиқди” деса, НТС канали, “ҳарбий қуроллар омбори топилди”, деб хабар тарқатди. Аслида Рошод қорининг уйидан бирорта ҳам ноқонуний нарса топилган эмас. “Азаттык” радиоси ҳам тинмай Қирғизистонда диний оқимлар хавфи вужудга келгани ҳақида асоссиз ваҳимали хабарлар тарқатиб, бу орқали оддий халқ ва расмий ҳукуматни қўрқитиб келаяпти. Энди унга қирғиз матбуоти ҳам қўшилди.

 Демак Қирғизистон Ғарб матбуот машинасининг навбатдаги қурбонига айланиб бораяпти. Матбуот ҳужуми меъёрига етти деб билишлари билан мусулмонлар номидан правокация амалиётлари бошланади. Бу Ўзбекистонда 16 феврал воқеаси каби уюштирилган ифлос сценарий кўринишида бўлади.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистон вилояти номидан расман баёнот қиламиз

 Қирғизистондаги ғарбпараст ёки бошқа ҳар қандай қувватлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳар қандай қўпорувчилик амалиётларига қаршимиз. Биз илгари ҳам, ҳозир ҳам моддий, яъни ҳарбий амалиётлар олиб боришни ўзимиз учун шаръан дуруст, деб ҳисобламаймиз. Биз Қирғизистон халқини учунчи кучлар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган ифлос режаларини инкор қилишга чақирамиз. Чунки бу ҳаракатлар бизларни бир бирларимизга қарши моддий йўналтириш ниятида олиб борилмоқда. Исломий ҳаракатларни ҳам бу фитналардан огоҳ бўлишга, исломий туйғуларимизни ақлларимиздан келиб чиққан иймонимизга боғлаб, куфр манфаатларига йўл очиб берувчи ҳар қандай амалиётлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

 Ўз навбатида салтанат эгаларига қуйидагиларни эслатиб ўтамиз;

 Сизлардан АҚШ сингари учунчи кучлар ўз манфаатлари йўлидаги ифлос режаларини амалга оширишда фойдаланишмоқда. Юқоридаги лойиҳа Қирғизистоннинг манфаатларига мутлоқо тескари бўлиб, минтақани Афғонистон сингари бир неча катта куфр давлатлари ўртасида борадиган уруш майдонига айлантириш хавфи бор. Сизлар қочиб қолиш билан қутула олмайсизлар. Балки тарих олдида ўчириб бўлмас ёмон из қолдирасизлар. Биз сизларни фақат ўз юртларингиз манфаати асосида фикрлашга, таклиф қилинаётган барча лойиҳа ва амалиётларни қабул қилишда ҳам фақат Қирғизистон манфаатларини асосида амал қилишга чақирамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

10.02.2015.

1 COMMENT

  1. O’ZBEKISTONGA OHSHAB OLDIN MANA SHUNDAY IMOMLARNI OLSA KEYIN ODDIY NAMOZ HONLARGA NAVBAT KELADI U HOLATDA ESA HALQ ICHIDAN HOKIMIYATDAGILARGA QARSHI KUCHLI VA QALBAN QOZGALISH VUJUDGA KELIB. OLDINGI TONTARISHDAN BOSHQACHA TONTARISH BOLADI. CHUNKI HOZIRGI HOLAT OLDINGIDAN HAVFLI.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here