Толибон ҳаракати Афғонистонда ИШИД қўмондонини қўлга олди

453
0

Толибон ҳаракати собиқ Гуантанамо маҳбуси бўлган ва ҳозирда ИШИД ташкилотига байъат қилганлигини эълон қилган ИШИД ташкилотининг Афғонистондаги қўмондони Мулла Абдул Рауф қўлга олганлигини маълум қилди. У билан бирга ИШИД ташкилотининг 45 нафар аъзоси ҳам қўлга олинган. 33 ёшли Мулла Абдул Рауф бундан аввал Толибон ҳаракатининг Ҳелманд минтақасидаги қўмондонларидан бири бўлган.

Мулла Абдул Рауф ИШИД ташкилотининг раҳбари Абу Бакр Бағдодийга байъат қилганлигини эълон қилиб, ўзини “Афғонистондаги ИШИД ташкилотининг қўмондони” дея танитган эди. Афғонистоннинг Ҳелманд минтақасида ўзининг атрофига одам тўплаган Мулла Абдул Рауф ИШИДнинг Афғонистонда ёйилишини кучайтиришга чақирганлиги айтилади.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Мулла Абдул Рауф Толибон ҳаракатининг собиқ кўзга кўринган қўмондонларидан бири эди. Шунингдек у Толибон ҳаракатининг юқори даражали “Шўро” кенгашининг аъзоси ҳам бўлган. 2001 йилда АҚШ кучлари тарафидан қўлга олиниб Гуантанамо қамоқ хонасига олиб кетилган. Қамоққа олинмасдан аввал Афғонистоннинг шимоли шарқидаги Пакита минтақасидаги Толибон кучларининг қўмондони вазифасини ўтаб келган. Мулла Абдул Рауф Гуантанамо қамоқ хонасида олти йил умрини ўтказди.

Мулла Абдул Рауф ўзини “Афғонистондаги ИШИДнинг қўмондони” дея танитгани катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Оммавий ахборот агентликлари ИШИД ташкилотининг Афғонистонга сизиб киришга муваффақ бўлганлиги ва у ерда ўзининг янги бўлинмасига асос солиб, хос қўмондонини тайин этганига оид хабарлар тарқатди.

Толибон харакати тарафидан қўлга олинган Мулла Абдул Рауф ва ИШИДнинг 45 нафар аъзосининг тақдири нима бўлиши Толибон ҳаракати раҳбарлари ва унинг суд ҳайъати тарафидан эълон қилиниши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here