Лавров Туркманистонга ташриф буюради

426
0

  Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида берилган хабарга кўра, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3 феврал куни Туркманистонга ташриф буюради ва маҳаллий раҳбарлар билан музокаралар ўтказади.

  “Лавров Туркманистон раҳбарияти билан иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан, гуманитар соҳаларда музокаралар ўтказади”, – дейилади хабарда.

  Хабарда белгиланишича, музокаралар чоғида халқаро ҳаётнинг асосий мавзулари, жумладан икки давлатнинг БМТ ва МДҲ доирасида ҳамкорлиги бўйича фикр алмашинилади. Асосий эътибор, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиё минтақаси, шунингдек Яқин Шарқдаги вазиятларга қаратилади.

  Туркистон:

АҚШ томонидан жорий этилган халқаро қонунларни бузган ҳолда Қримни аннексия қилиб олиниши ва Украина шарқидаги амалдаги ҳукуматга қарши курашаётган қуролли айримачиларни қўллаб-қувватлаши ортидан АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши жорий этилган жазо чоралари ва бунга қўшимча нефт нархини кескин тушиб кетиши Россияни қийин аҳволга солиб қўйди. Россия мавжуд вазиятдан қутулиш учун Марказий Осиё республикаларига суянишга мажбур бўлмоқда.

  Бундан ташқари Афғонистонда вужудга келган вазият ҳам Россияни ўзининг орқа эшиги ҳисобланган Марказий Осиёга жиддий эътибор қаратишга ва уларни қуроллантиришга ундамоқда.     

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here