Россияда Рошид Халифа ҳақида ёзилган китоб таъқиқланди

557
0

Россияда бир неча Исломий китоблар таъқиқланиши ортидан Халифалар тарихи ҳақида ёзилган китоблар таъқиқлана бошлади. Росулуллоҳ С.А.В.нинг биринчи Халифаси бўлган Абу Бакр Р.А.нинг ҳаёти ҳақида ёзилган китоб Россия маҳкамаси тарафидан чиқарилган қарорга кўра таъқиқланди. Россиянинг Курган шаҳар прократураси тарафидан берилган баёнотда айтилишича, шаҳар маҳкамаси Али Муҳаммад қаламига мансуб “Абу Бакр Сыддиқ Первый праведный Халиф” номли китоб радикал қарашларга эга деб топилганлиги учун таъқиқланган.

Маҳкаманинг мазкур қарорига тил мутахассисларининг бу китоб ҳақида берган баҳоси асосий сабаб қилиб кўрсатилди. Тил мутахассислари Абу Бакр Р.А.нинг ҳаёти ҳақида ёзилган китобга “мусулмон бўлмаганларга ва тавҳид тамойилларидан узоқлашган мусулмонларга қарши гина ва адоватни ўз ичига олган”, дея баҳо беришди.

“Сова” инсон ҳуқуқлари таҳлилий маркази мутахассисларининг таъкидлашича, бу китобнинг таъқиқланиши қонунга зиддир.

“Мусулмонлар учун ўз динларининг тарихини ёритган китоблар ёзишни таъқиқлаш мумкин эмас. Бу китобларда тарихда юзага келган жанг саҳналари ҳам ўрин олиши мумкин. Бир қанча жанглар Ислом ва бошқа динлар тарихида юз берган ва бу жанглар инсонларнинг зеҳнларига ўрнашиб қолган”, дейилади “Сова” таҳлилий маркази тарафидан чиқарилган баёнотда.

Марказга кўра, тил мутахассислари ҳар қандай китобни гина-адоват ва нафратни ўз ичига олганлиги ҳақида баҳо бера олмайди. Маҳкамалар эса аниқ жараёнларни асос қилиб, сўнгра қарор чиқаришлари лозимдир.

Туркистон:

Бир неча ўн йиллардан буён Ҳизб ут Таҳрир нашра ва баёнотларида, куфр оламининг ҳақиқий башараси ҳақида фикр тарқатиб келади. Унга кўра, куфр олами муайян бир исломий кучларга эмас, балки бутун Ислом ва Мусулмонлар оламига қарши эканликлари ҳақида айтилади. У Ислом сақофатига, қадрият ва мафкурасига қарши. Ислом сақофати, унинг Ақидаси, тарихи, қонунчилиги ва адабиётларидан таркиб топади. Қадриятларимиз, Қурону Карим ва унинг барча оятлари,  Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ ва у кишидан САВ келган барча ҳадислари, у кишининг саҳобалари, Каъбатуллоҳ, масжиду Набавий, ва масжидул Ақсо қаби Оллоҳ томонидан бизларга муқаддаслаш буюрилган барча муқоддасотлардир. Мафкурамиз эса, Ислом Ақидаси ва ундан балқиб чиққан барча муаммоларимизнинг ягона ечими бўлган исломий  шаръий ҳукмлардан иборатдир.

Шуларнинг бирортасини таҳқирлаш, таъқиқлаш ёки ҳақорат қилиш, бирорта исломий ташкилотни эмас, балки Ислом динига тажоввуж қилиш ҳисобланади. Бундан ташқари Пайғамбаримиз САВнинг “бир мусулмоннинг ноҳақдан қони тўкилиши, Каъбатуллоҳнинг вайрон бўлишидан ёмонроқ” деган машҳур ҳадисидан, ҳар бир беҳуда тўкилаётган гўдаклар қони, мусулмонларни таҳқирлаш эмасми.

Энди Россиянинг Қуръонни, Ҳадислар тўпламларини ва ниҳоят буюк саҳобалар тариҳи ҳақидаги китобларни таъқиқлаб келаётгани масаласига келсак. Бу Европада бораётган Ислом ва Мусулмонларга қарши ҳаракатлардан услубда вақтинча фарқ қилиб турибди. Лекин асосда ҳеч қандай фарқи йўқ. Ҳар бир куфр давлати, ўзидаги ҳозирги шароит ва қувватларидан келиб чиқиб, исломий ўлкалардан келадиган манфаат ёки зиёнларни ҳисобга олган ҳолларида ва ички Мусулмон фуқороларининг мавқеълари ва даражаларини ўлчаган ҳолларида, Ислом ва Мусулмонларга муносабатларини ҳар хил белгилашмоқда. Бу вақтинчалик келишувлар бўлиб, яқин келажакда куфр ҳар бир юртда ўзининг ҳақиқий башарасини бирин кетин кўрсата бошлайди. Францияда бошланган правокацион ҳаракатлар фикримизнинг далили бўла олади. Улар кучайиб бораётган иймоний муҳитни синдириб олиш мақсадида Пайғамбаримизни ҳақоратлаб, Мусулмонларни тажоввуз қилишга мажбурлашмоқда. Мақсадлари, Мусулмонларни таҳқирлай бошлашларидан аввал ўз фуқоролари олдида, таёрланаётган барча моддий тажоввузларини оқлашга уринишдир. Худди АҚШдаги 11 сентябр воқеъаси сингари.

Россия эса, Ғарб оламидан фарқли, ташқи Ислом оламидан келадиган барча манфаатларини деярли йўқотиб бўлди. Унда фақат ички Мусулмон фуқоролари муаммоси қолди халос. Путин ўзининг кичик калласига таяниб, Қодиров сингари бир нечта хоин ва манқурт хизматкорларига суяниб юқоридаги тартибда, Ислом ва Мусулмонларга қарши кураша бошлади. Бу унинг чораларини тугаб бораётганидан ва заифлигидан далолат беради.

Уларнинг шу каби ҳаракатлари, биз Мусулмонларни, нега биз уларнинг қадриятларини ҳимоя қилишимиз лозим!? Нега биз уларнинг мафкуралари асосида яшашга мажбурмиз!? Нега бизларнинг фарзандларимиз уларнинг сақофатлари асосида мажбурий таълим жароёнларини ўтишлари керак!? Деб жиддий ўйланмас эканмиз, улар бизларнинг қадриятларимизни топтайверишади. Демак муаммонинг ечими, биз ўз қадриятларимиз, мафкура ва сақофатимизни ўз ўрнига қайтариб, куфрникини улоқтириб ташлаш билан амалга ошади. Инша ОЛЛОҲ.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here