Остонада ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашди

433
0

  Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 14-15 декабр кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

  Хабар қилинишича, йиғилиш кун тартибидан кенг қамровли халқаро ва минтақавий тараққиёт масалалари юзасидан фикр алмашишди. ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши қарорларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон, ХХР, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қиладилар.

  Бундан ташқари, ташкилотга аъзо давлатлар ШҲТ тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олишгани ва тегишли ҳужжатга ҳукумат раҳбарлари имзо чекишгани хабар қилинмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here