Қиримда 19 минг киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди

464
0

 

БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссарлиги Америка, Европа ва Ўрта Осиё бўлимининг раҳбари Жанни Магаззени  Қиримда 19 минг киши ўз ерларини ташлаб кетишга мажбур бўлганлигини билдирди. Магаззени Украинадаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги еттинчи ҳисоботини БМТнинг Женевадаги офесида тақдим қилди.

“Қримда ўтган референдумдан кейинги давр ичида, Украинада давом этаётган урушлар сабабли 31 октябргача 19 минг қримлик ўз турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди”, деди Магаззени.

Ҳисоботда келтирилишича, уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлганларнинг 5328 нафари ёш болалардир. Магаззени Қримда матбуот, сўз, дин ва виждон эркинликлари бўғиб ташланганлигини ҳамда ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш умуман таъқиқлаб қўйилганлигини мисоллар билан ёритиб берди. Магаззенига кўра, Қримда юз бераётган босқинлар натижасида турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган ва дом-дараксиз йўқолаётган инсонларнинг сони тобора ортиб бормоқда.

Шунингдек, ҳисоботда Россиянинг Қрим мустақил жумҳуриятини ўз сиёсати ва ҳуқуқий тизимига қўшиб олиш учун интеграцион фаолиятларини давом эттираётгани ва хусусан Қрим татарларини бу даврда таҳдидларга дучор бўлаётгани айтиб ўтилди. Қримдаги инсоний вазиятнинг ҳозирда ҳам муаммоли эканлигига эътиборни тортган ҳисоботда Қрим татарларининг 90 фоизи ўз она тилларида гаплашмаслиги қайд этилди.

Магаззени тақдим қилган ҳисоботга қараганда 10 сентябрдан буён Қримда қамоққа олинган инсонларнинг сони 2671 кишига етган. улардан бир қанчаси жазо муддати тугагандан сўнг Қримга қайтиш истагида эканлиги билдирилди. Хусусан ҳисоботда Қримда татар тилини ўргатадиган фақат икки дона мактаб борлиги, у ҳам бўлса ҳафтада фақатгина 2 соат болаларга таълим бериши айтиб ўтилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here