Дастурингиз Китобу Суннатдир башариятни қул қилувчи ғайриилоҳий конституция эмас

441
0

Эй Тожикистондаги мусулмонлар!

Дастурингиз Китобу Суннатдир башариятни қул қилувчи ғайриилоҳий конституция эмас

2014 йил 6 ноябр Тожикистон конституцияси куни. Бу сана моддий мафкура асосига қурилган худосиз Совет Иттифоқи қулагандан сўнг 1994 йил Тожикистон халқига зўрлаб тиқиштирилди. Бу конституцияда динни ҳаётдан ажратиш мафкурасига асосланган республика тузуми қабул қилиниб, унда президент халқни инсон томонидан ишлаб чиқилган қонунларга мувофиқ бошқаради.

1994 йил президент Имомали Раҳмон президент қилиб сайланди ва 20 йилдан буён айни лавозимда ишлаб келяпти. У Совет Иттифоқи даврида коммунистик партиянинг олий таълим муассасаларида коммунистик принциплар асосида тарбия кўрган. Бу таълим муассасалари марксистик ленинизм моддий фалсафаси таълимотлари асосида партия етакчиларини етиштириб чиқарган.

Тожикистон аҳли Исломга қадимдан эътиқод қилади. Бу юртга коммунистлар кириб келгандан бошлаб, мусулмонлар кўплаб машаққатларни бошдан кечирдилар, бироқ бу машаққатлар уларни динидан қайтаролмади. Совет Иттифоқи қулаши ортидан одамлар эркин нафас олдилар ва Исломни ўрганишга жўшқин ҳаракат қила бошладилар, янги-янги масжид ва мадрасалар очилди, ёшлар ҳатто ўрта мактабларда ҳам Қуръондан таълим оладиган бўлдилар. Шаҳар кўчалари исломий либосларга бурканган муслима аёлларга тўлди. Бироқ бу кўпга чўзилмади…

Имомали Раҳмон қудратга келиши билан мусулмонлар ҳаёти жуда мураккаблашди, Исломга даъват қилганлар яна таъқиб қилинадиган, қамоққа олиниб, қийноққа тутиладиган, ўлдириладиган бўлди ва бу Имомали Раҳмоннинг тоғут режимида оддий ҳолга айланди. Одамларнинг турмуши қашшоқлик даражасигача етиб борди, улардан миллионлаби тирикчилик излаб ўз юртларини тарк қилишга мажбур бўлдилар, ҳар йили Тожикистонга узоқ юртларга иш излаб борган фуқароларнинг кўплаб жасадлари қайтиб келмоқда, юртда қолган аёллар, болалар ва қариялар эса очлик ва қаҳратон совуқдан азият чекмоқда.

Эй Тожикистондаги мусулмонлар!

Тоғут конституция кунини байрам қилиш улкан гуноҳдир. Барча мусибатларимиз буюк Исломимиз аҳкомлари асосида яшамаётганимиз сабаблидир. Чунки Исломдаги бошқарув низоми исломий ақидага асосланган бўлиб, қонун чиқарувчи Аллоҳ Азза ва Жалла, ҳукмдор эса мусулмонлар халифасидир.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَآ أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِن تَوَلَّوْاْ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ﴾

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг, Агар (сизнинг ушбу ҳукмингиздан) юз ўгиришса, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда, албатта, одамлардан кўплари фосиқдирлар»                                                                                            [Моида 49]

Эй Тожикистондаги мусулмонлар!

Шубҳасиз, бу ҳаётдаги мусибатлар ва хорликлардан, охиратдаги аламли азоблардан қутулишимизнинг ягона йўли Халифалик давлатини барпо этишдир. Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Росулимиз Aнинг тариқатлари бўйича биз билан биргаликда фаолият қилишга даъват қиламиз. Зеро, ушбу давлат Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг Суннатлари билан ҳукм юритади, Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here