Тожикистон ҳукумати ҳам ўз хавфсизлигини таъминлашга интилмоқда

79
0

 Сўнги 20 йил мобайнида Тожикистонда бирорта ҳам оммавий норозилик намойишлари бўлмаган бўлсада, расмий ҳукумат митинглар, намойишлар ва кўча юришлари тўғрисидаги қонунни кучайтиришга қарор қилди.

 Ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишга ундаган асосий сабаблардан бири, октябр ойи бошларида интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали “24- гуруҳ”ини 1992 йилдан бери ҳукумат тепасида турган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни истеъфосини талаб қилиб, 10 октябр куни одамларни оммавий норозилик намойишига даъват қилгани бўлди. Гарчи 10 октябр куни ҳеч қандай намойиш бўлмаган бўлсада расмий ҳукумат келажакда ҳам бундай ишлар рўй беришини олдини олиш, одамлар ўз норозиликларини ифода қилишларига йўл қўймаслик учун жазо чораларини кучайтириш ҳаракатни бошлаб юборди.

 12 ноябр куни Тожикистон парламенти қуйи палатаси митинглар, намойишлар ва кўча юришлари, унинг ташкилотчилари ва иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини  қатъий тартибга солувчи янги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

 Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича парламент қўмитасининг раиси Амирқул Азимовнинг айтишича, янги қонун лойиҳаси норозилик намойиши иштирокчиларига қўйиладиган талабларни кучайтирмайди, балки ташкилотчилар, намойиш иштирокчилари ва ҳукумат ўртасидаги муносабатларни очиқ-ойдин белгилаб беради. Унинг сўзларига кўра, янги қонун лойиҳасида намойиш иштирокчилари сони, уни ўтказиш бўйича ариза бериш муддати, иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича жавобгарлик аниқ ифодаланган.

 Аввал қабул қилинган ўзгартиришларга мувофиқ янги қонун лойиҳасида “Молотов коктейли” ўқ отар қуролга тенглаштирилди ва ундан фойдаланганлик учун жазо чораси ҳам кучайтирилди. Бундан ташқари намойишчиларига ниқоб тақиш ва балаклав (жундан тўқилган, бош, пешона ва юзни тўсиб турувчи, асосан тоғ чанғичилари фойдаланадиган бош кийим) кийиши, хориж фуқаролар намойишларда иштирок этиши таъқиқланади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here