Тижорат молларига закот беришнинг батафсил далиллари тўғрисидаги саволга жавоб

569
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Bilal Abu Munsharнинг тижорат молларига закот беришнинг батафсил далиллари тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Биз тижорат моллари закот бериладиган нарсалар турига кирадими ё раъй ва ижтиҳод қилинадиган нарсалар турига кирадими, шуни тушунтириб берсангиз, дегандик?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тижорат моллари раъй ва ижтиҳод турига кирмайди, балки бу борада «Халифалик давлатида моллар» китобининг 164 саҳифасида муфассал далиллар баён қилинган:

Фойда олиш мақсадида пулдан ташқари сотиб олиш ва сотиш орқали тижорат қилинадиган нарсаларнинг барчаси тижорат молларидир. Уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй жиҳозлари, саноат моллари, ҳайвон, металлар, ер ва бинолар, шунингдек булардан бошқа сотиб олинадиган ва сотиладиган нарсалар киради.

Тижорат қилинадиган моллардан закот вожиб бўлади. Бу тўғрида саҳобалар ўртасида ихтилоф йўқ. Сумара ибн Жундуб айтдики: «Амма баъд, Росулуллоҳ A сотиш учун тайёрланган нарсадан садақа беришни бизга буюрар эдилар». Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Абу Зар Набий Aдан «Баз (газлама)да садақа бор», деб ривоят қилади. Бу ҳадисни Доруқутний ва Байҳақий ривоят қилган. «Баз»нинг маъноси тижорат қилинадиган мато ва кийимлардир. Абу Абид Абу Амра ибн Ҳаммосдан, у эса ўзининг отасидан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб олдимдан ўтиб кетаётиб: Эй Ҳаммос молингни закотини адо этгин, дедилар. Мен эса менда мол йўқ, фақатгина тери ва ўқдон бор, дедим. Умар – унинг қийматини чиқариб, сўнг закотини адо эт, дедилар. Абдурраҳмон ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади: Мен Умар ибн Хаттоб замонида байтулмолда омил эдим. Умар байтулмолдан ҳадя тарқатгани чиққан пайтда тожирларнинг молларини жамларди, сўнг уларнинг шу ердаги ва бошқа жойдаги молларини ҳисобларди ва бошқа жойдаги молнинг закотини ҳам шу ердаги молдан олар эдилар. Бу ҳадисни Абу Абид ривоят қилган. Ибн Умар Gдан ҳам ривоят қилинади, у киши айтганларки: Тижорат ирода қилинган нафис мато ва базда (газламада) закот бор.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта  

6 муҳаррам 1436ҳ

30 октябр 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here