Карим Оғахон Қирғизистонга келди

531
0

  Дунё исмоилийлар раҳбари, шаҳзода Карим Оғахон IV Қирғизистонда келди. 4 ноябр куни Карим Оғахон Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Бош вазир Жўмарт Ўторбаев, Жўгорку Кенеш спикери Асилбек Жээнбеков билан учрашди.

  Учрашувларда Қирғизистон ва Оғахон тараққиёт тармоғи (Aga Khan Development Network) ўртасида ижтимоий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

  Карим Оғахон IV ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсад Норин шаҳрида очилиши режалаштирилаётган Марказий Осиё университети билан боғлиқ вазият билан танишишдир. 2016 йилнинг сентябрида бу ерда 30 нафар талабани бакалавриат босқичига қабул қилиш кўзда тутилган. Университетда Гуманитар ва аниқ фанлар мактаби (бакалавр), Тараққиёт мактаби (магистратура ва докторантура) ҳамда Касбий ва узлуксиз таълим мактаби очилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here