Россия Қирғизистонга ҳар томонлама ёрдам беришга ваъда қилди

528
0

watermark Россия Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши даврида ҳар томонлама кўмак кўрсатишни ваъда қилди. Бу ҳақида Қирғизистонга расмий сафар билан ташриф буюрган Россия Думаси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко президент Алмазбек Атамбаев билан учрашуви давомида маълум қилди.

 “Бош вазир ва Қирғизистон президенти билан қирғиз-рус ҳамкорлиги бўйича аниқ музокаралар бўлиб ўтди. Биз Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий хамкорлик иттифоқига қўшилишда нияти қатъий эканлигига ишонч хосил қилдик. Қирғизистон йил охирига қадар “йўл харитаси”ни қабул қилишни тезлатишга ва 2015 йилнинг 1 январидан Евроосиё иқтисодий иттифоқини тўлақонли аъзоси бўлишга интилмоқда. Биз бу қарорни қўллаб-қувватлаймиз ва ҳар томонлама кўмак кўрсатамиз”, – деди Матвиенко.

 Украина масаласида Ғарб давлатлари билан муносабатлари совуқлашиб, иқтисодий чекловлар исканжасида қолган Россия эндиликда асосий эътиборини Марказий Осиёга қаратмоқда ва бу минтақада жойлашган давлатларни қандай қилиб бўлса ҳам ўз таъсир доирасида ушлаб қолишга ҳаракат қилиб, ҳатто йирик миқдорда ёрдам кўрсатишни ҳам ваъда қилмоқда.

 Валентина Матвиенконинг таъкидлашича, “Россия доимо ўз зиммасига олган мажбуриятларни аниқ бажариб келмоқда. Биз Қирғизистон-Россия тараққиёт жамғармасини ташкил этишга 60 миллион доллар ўтказиб бердик, йил охирига қадар яна 30 миллион доллар ажратамиз. Бундан ташқари Қирғизистонни Божхона иттифоқига қўшилишдаги йўл харитасини амалга ошириш учун 200 миллион доллар ажратилади. Бугун Қирғизистон иқтисодининг тегишли тармоқларига кўмак кўрсатишга сарфланадиган, устав жамғармаси 500 миллон доллар бўлган Қирғизистон-Россия тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро келишув имзоланишга тайёрланмоқда”.

Туркистон:

Қирғизистонга Россия билан бир сафда боравериш стротегияси нима бериши мумкин? Россия иқтисодий ва сиёсий инқироз томон юз тутиб, халқаро сиёсатдаги мавқеъини тез суърат билан йўқотиб бормоқда. Бу эса, Қирғизистонга таъсир кўрсатмай қўймайди. Хозирда Қирғизистон хали Хитой ва бошқа чет давлатлари билан иқтисодий ва бошқа сохаларда хамкорлик қилиб туриб, Россиянинг молиявий муаммолари таъсирида доллорга нисбатан барқарорлигини йўқотиб, иқтисодида сезиларли зарарлар кўра бошлади.

Россия эса, дунё гиопалитикасидаги ўз позицияларидан чекинишда давом этиб бормоқда. Украинадан кейинги навбат Ўрта Осиёга келиши мумкин. Чунки Россиянинг деярли бошқа таъсир қуввати кучли регион қолгани йўқ.

Қирғизистоннинг манфаатларичи? Россия, Ғарб билан олиб бораётган совуқ муносабатларида боши берк кўчага кириб бормоқда. Акс холда у Қирғизистонга бунчалар эътибор билан қаттиқ ёпишмаган, унга хар қандай босимлар бериш билан кифояланган бўлар эди. Россиянинг олдида фақат икки йўл қолди, у тиз чўкиб АҚШнинг кўппагига айланади ёки улардан аввал харбий уруш очиб юборади. Хар икки холатида хам, АҚШ уни парчалаб юбормагунча тинчимайди. Қирғизистон нима қилади. Россия ундан ким томонда туришингни ойдин изхор қил ва хар қанақанги холатларда хам унинг ёнида бўлиб, ўзгармайдиган жиддий позицияни ушлашини талаб қилади. Бу урушда Қирғизистоннинг ўрни қаерда бўлиши кутилмоқда? Албатта генираллар трибунасида эмас. “Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр” дейилганидек, Қирғизистон бу урушга аралашиб қолмаслик йўлларини топиш фикрий етакчилиги асосида фикрлаши лозим. У катта давлатлар бир бири билан жанг олиб боришганида, энг кўп талофот кўрадиган пешка сингари бирортасининг қўл остида қолиб кетмаслиги лозим. Ветнам, Афғонистон Украина……давлатлари сингари. Бу унинг уруши эмас! Бу Қирғизистон халқининг туб манфаатларига ўта катта зиён олиб келиши мумкин бўлган хатарли позиция!    

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here