Ийди Қурбон (Ийд ал-Азҳа) бутун Ислом Умматига муборак бўлсин

512
0

Eyd-al-Adha اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд

  Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини ғолиб қилишни ҳамда уларнинг аҳволини хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

  “… сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади”, дея башорат қилган Аллоҳнинг Росулига, у кишининг оилалари, асҳоблари ва у зотга яхшилик билан эргашиб, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

  Мусулмонларнинг буюк байрами Қурбон ҳайити яна ҳузуримизга келди. Бу байрам билан энг аввало бутун дунё мусулмонларига яхшиликлар тилаб, Аллоҳ ризоси учун қилган бутун ибодатларингиз қабул бўлишини сўраб қоламиз.

 Гарчи ҳайитимиз биз мусулмонларга аламли ва оғриқли воқеалар билан қоришиқ келаётган бўлсада, келажакка умид ила боқиб, Аллоҳдан уммат бошидаги мусибатларни кўтаришини сўраб, Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз!

 Инша Аллоҳ кейинги ҳайит байрамлари табригини жиноятчи ҳокимларидан халос бўлган ҳолда, ошкора равишда шахсан Халифамизнинг ўзидан эшитишни Улуғ Роббимиздан ёлвориб сўраймиз. Зеро, Халифалик давлатига мусулмонлар халифаси бош бўлиб одамларни чиркин капиталистик зулмидан Ислом нури ва адолатига олиб чиқади.

 Барчангизни муборак Қурбон ҳайит байрами билан яна бир бор табриклаймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчаларимизни Ўзининг Ҳақ йўлидан адаштирмасин ҳамда Ўз нусрати билан ризқлантирсин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here