«Туркиянинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши адолатсиз адлиясига тўхта де!»

131
0

01-11«Туркиянинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши адолатсиз адлиясига тўхта де!»

Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти матбуот конференцияси

2014 йил 18 сентябр пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Истанбулдаги «Оқ кун» меҳмонхонасида матбуот конференцияси ўтказди. Ушбу конференция 18 сентябрдан 30 сентябргача ўтказилаётган «Туркиянинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши адолатсиз адлиясига тўхта денг!», деб аталган кампания доирасида уюштирилди. Унда ахборот воситалари вакиллари ва фуқаровий жамият ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти матбуот бўлими раиси Маҳмуд Кар нутқ сўзлаб, унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Туркия адлияси томонидан қачондан буён адолатсизликларга дуч келаётгани ҳақида қисқача сўз юритди ҳамда уларга қарши чиқарилаётган суд ҳукмлари қонунга зид репрессив сиёсий ҳукмлар эканини баён қилди, Туркия ҳукуматига, адлия тизимига, фуқаролик жамияти ташкилотларига, ахборот воситаларига ва барча мусулмонларга бундай адолатсизликка нисбатан ўз жавобгарликларини эслатди.

Чақириғимизга биноан матбуот конференциясига қатнашиш ва кампанияни қўллаб-қувватлашга рози бўлиб, ташриф буюрганлар орасида қуйидагилар бўлди:

10363628_1466648840277005_7345857738328804131_nЗаифҳоллар жамиятидан «Тўғри хабар» рўзномаси мухбири Ҳасан Сабаз, адвокат Ҳасан Ўлчер, «Имкан-дер» бош раиси Мурат Ўзер, «Мазлум-дер» бош секретари ўринбосари адвокат Кая Картал, адвокат Нежиб Кибар, «Фатиҳ Акинжилар» жамияти бош раиси Меҳмет Шахин, Истанбулдаги Фикрий университет ректори Мустафа Шотирўғлу, «Мазлум-дер»нинг Истанбул бўлими раиси Гунейт Сарияшар. Ушбу қатнашчилар хусусан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва омматан бошқа исломий ташкилотларга қарши турк адлияси томонидан содир этилаётган адолатсиз маҳкамалар ҳақида баёнот беришди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти матбуот бўлими аъзолари жамоатчиликка шуни баён қиламизки, 18 сентябрдан 30 сентябргача давом этадиган ушбу кампаниямиз фақат бошланиши, холос. Биз айни кампания доирасида сиёсатчилар, сиёсий ташкилотлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва ахборот воситаларини зиёрат қиламиз ҳамда то бундай адолатсизликка чек қўйилмас экан, ушбу кампаниямиз янги-янги кўринишда давом этажак.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: bilgi@hizb-turkiye.org

Веб саҳифа: www.hizb-turkiye.org

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here