Сергей Наришкин совуқ уриш бошланиш хатаридан огоҳлантирди

510
0

naryshkin  Россия парламенти раиси АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан юргизилаётган сиёсат, жаҳонни янги совуқ урушининг бошланиши хатарига яқинлаштирган бир амал деб атади.

  Сергей Наришкин чоршанба куни АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг жаҳоннинг бошқа ўлкалари, жумладан Украина ишларига очиқдан-очиқ аралишишига ишора қилиб, Шимолий Атлантика ҳарбий блокининг Украина давлатига қурол-яроқ етказиб бериш тўғрисидаги қарорини уриш жинояти эканлигини айтди.

  Сергей Наришкин АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинада олти ой олдин бошланган тартибсизликлар учун жавобгар эканлигини маълум қилди.

 Парламенти раиси НАТОнинг ваъдалари Украина ички ишларига ошкора аралашиш ва амалга оширилган жиноятларга шерик бўлиш ҳисобланишини қўшимча қилди.

  Сергей Наришкин Европа халқи ўз ҳукуматлари АҚШ кўрсатмаларини кўркўрона амалга ошираётганлиги борасида кун сайин кўпроқ огоҳ бўлаётганлигини айтиб ўтди.

 Туркистон:

Обама охирги вақтларда, АҚШни хозирда дунёдаги ягона етакчи давлат ва у дунёни сақлаб қолиш масулиятини хис қилиши лозим, деган маънодаги баёнотлар тарқата бошланди.

Демак Наришкиннинг хавотирларига ўрин йўқ. АҚШ Россияни ўзига совуқ уруш қила оладиган рақиб деб хис қилаётгани йўқ. Совуқ уруш икки мабдаъий тузумлар асосида бирлашган блоглар, давлатлар ёки системалар ўртасида бўлади. Масалан СССР билан Капиталистик система ўрталарида борганидек.

Демак Россия Ғарб томонидан таъқиблана бошланди. У ўзига тобеъ давлатлардаги манфаатларини бирин кетин йўқота бошлади. Навбат Россияни ташкил этиб турган федерациянинг тарқатиб юбориш операциясига етиб келди. Бу лоиха АҚШ томонидан чизилган бўлиб, узоқ йиллар мобайнида Россияни СССРдан меърос сифатида олиб қолган юртлардан бирин кетин қувиб чиқарди. Бу ишни амалга оширишда АҚШ, иқтисодий, сиёсий, сақофий ва харбий қувватларини ишга солди. Шу кунга келиб Россия, қудратли рус давлатига айланди. Украина масаласида хам, Россия фақат ички миллий қадриятларидан келиб чиққан туйғуларга таянмоқда. Халқаро сиёсатда у деярли қўлловга эга эмас. Шунинг учун Наришкиннинг хавотирлари қуруқ сафсата ва вазиятларни сохта гупуртиришдан ўзга нарса эмас.

Россиянинг парчаланиш жарлиги ёққасида турганига яна бир шарт шуки, у АҚШнинг лоихаси асосида мусулмонлар олами билан алоқаларини кескинлаштириш сиёсатини қабул қилди. АҚШ Россиядан худди шу айиқларча сиёсий хато қилишини кутган эди. Россия ташқи сиёсатида Сириядан бошлаб, ўзига тобеъ Марказий Осиё давлатларида ва ички сиёсатида хам бир хил мусулмонларга қарши позицияни эгаллади. Натижада Россия хам тоборо Ўзбекистон сингари, исломий портлаш хавфи ўта кучайган давлатга айланди. Бундай вазиятлардан эса, АҚШ ўта мохирона фойдалана олади.

Шунинг учун бу урушни, Ғарб томонидан Россияга нисбатан босқинчилик уруши бошланди деса тўғрироқ бўлади. Россия дунёни ёки бирор бир мазлум давлатни зулмдан қутқараётгани йўқ. У ўзини давлат сифатида сақлаб қолиш учун кураш олиб бораяпти. Бунга ўзига тобеъ бўлган давлатларни тортиб, гўёки иккинчи лагер пайдо бўлиши лозим деб жар солаётган бўлса хам. Бу АҚШнинг илгаригиларга нисбатан каттароқ, лекин холдан тойиб бораётган навбатдаги ўлжасига қилаётган хамласи деб қараш лозим. Бу урушга бошқа давлатларнинг хеч қандай алоқаси йўқ.

Россия мусулмонларга нисбатан адолатлироқ бўлганида тўғри бўлар эди. Исломий юртларда юз бериши кутилаётган гиополитик ўзгаришларда, АҚШнинг ифлос позицияларига қарши тўғри позицияда хақпарварлик кўрсатиб уни обруйсизлантирганида, АҚШнинг мақсадларини пучга чиқара олар эди. Шунда у янги шакилланиши кутилаётган дунё гиосиёсатида ўзига хос ўринни эгаллаб олармиди. Энди хам кеч эмас.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here