Ҳақиқий ўзгариш Халифаликни барпо этиш билан бўлади

497
0

01-11Ҳақиқий ўзгариш Халифаликни барпо этиш билан бўлади

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон қуролли кучларидан Халифаликни тиклашга ёрдам талаб қилиб намойишлар уюштирди

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти намойишлар уюштириб, юрт қуролли кучларидаги холис зобитлардан демократик ва диктатор режимларни қўллаб-қувватлашни бас қилишни ва Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизбга нусрат-ёрдам беришни талаб қилди. Намойиш иштирокчилари «Эй Покистон қуролли кучлари, демократик ва диктатор режимларни қўллаб-қувватлашни бас қилинг», «Янги етакчилик остидаги янги тузум… Ҳизб ут-Таҳрир ва Халифалик» каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар.

Намойишчилар Покистон давлати таъсис этилгандан буён одамлар демократик ва диктатор режимлар оловида жизғанак бўлаётганини, улардан ҳар сафар ҳаётда ижобий ўзгариш ясашни ваъда қилаётган янги раҳбарларни олқишлаш талаб қилинаётганини таъкидладилар. Одамларга демократик ва диктатор режимлар қўлида ижобий ўзгариш ҳаргиз юз бермаслиги ўз исботини топди ҳамда энди улар бу икки режимдан ҳам қутулишни умид қилмоқда.

Шунингдек, намойишчилар айнан Халифалик тузумигина Уммат ҳаётида ўзгариш ва инқилоб ясаб, уни тортиб олинган юксак мавқеига қайта олиб чиқишини таъкидладилар.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here