Румол ўраган қизлар мактабга киритилмаяпти

654
0

2014-09-05-20-06-35Марказий Осиё давлатларидан бири бўлган Қозоғистон республикасида президент Нурсултон Назарбоевнинг номи билан очилган ва энг заковатли ўқувчиларни қабул қилиш билан танилган мактабда румол ўраб келган қизларни қабул қилинмаслиги шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Назарбоев номи берилган бу мактаб  юқори даражали, сифатли таълим тарбия бериш билан ном тарқатгани туфайли бир қанча оилалар назарида фарзандлари учун энг биринчи ўриндаги мактаб ҳисобланади. Аммо бу йилда мактабга румол ўраб келган 15 ёшли Айзара Чингизбаева кутилмаган “сюрприз”га дуч келди. Мактаб директори Багдан Кайиржанов румол ўраб мактабга келган қизни аввал мактаб очилиш тантанасига, ундан сўнг эса синфга киргизмай қўйди.

Қизининг мактабга қабул қилинмаганлигидан ҳайрон қолган унинг ота-онаси Асат Иманбаев ва Жанар Тамашевалар полицияга мурожаат қилишиб мактаб идораси устидан шикоят қилишди. Айзаранинг ота-онасининг айтишича, мактаб идораси ўқувчиларнинг насаби, жинси, ирқи, дини ва иймони сабабли яккалаб, таълим-тарбия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишмоқда.

“Биз оилавий равишда диний қадриятларимизга амал қилиб яшашга ҳаракат қилиб келамиз. Фарзандларимизни ҳам гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашга бор кучимизни сарфлаяпмиз. Қизимиз Айзара жуда аъло баҳоларда ўқийдиган ўқувчидир. Аммо у ҳозир 15 ёшда. Ислом дини тамойилларига кўра румол ўраш ёшига етган. Бу йил қизимиз румол ўраб ўқишни давом эттириши ҳақида мактаб идорасига маълум қилган эдик. Аммо директор Багдан Кайиржанов ўзи билганидан қолмаяпти”, дейди Айзаранинг онаси.

Мактаб директори Кайиржанов эса журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Кайиржанов ҳамма нарса аниқ бўлишига қарамай, “ҳодиса устидан суриштирув олиб бориляпти”, дейиш билан кифояланди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here