Жавод Зариф: Эрон ҳам, Саудия ҳам “террор” таҳликаси қаршисида турипти

615
0

IRANIAN AMBASSADOR IN UN SECURITY COUNCIL.Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф расмий сафар билан Теҳронга келган Филландия ташқи ишлар вазири Эркки Туомиожа билан муштарак матбуот анжумани ўтказди. У анжуманда Эроннинг Саудия Арабистони билан ўзаро алоқалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Жавод Зариф Теҳрон билан Риёз ўртасидаги янгидан бошланган алоқалар ҳақида сўз юритар экан, “Биз ҳар замон қўшниларимиз ва минтақа давлатлари билан алоқаларимизни яхшилаш умидида ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Ислом оламининг муҳим ўлкаларидан бири бўлган Саудия арабистони Эрон учун салмоқли ўрин эгаллайди”, деди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Амир Ҳусайн Абдуллаҳиян ўтган ҳафта Риёзга сафар қилган эди. Бу ҳақида гапириб ўтган Зариф Эрон ҳам, Саудия ҳам радикализм ва террор (яъни сиёсий Ислом) таҳликаси билан юзма-юз турганлигини урғулади.

“Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал билан амалга оширилган учрашувларда келажакни ўз ичига олган ижобий музокаралар бўлиб ўтди. Ўйлайманки, бу учрашувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун муносиб муҳит яратади. Чунки бу икки ўлка бир қанча муштарак манфаатларга эга бўлганидек радикализм ва террор (сиёсий Ислом) каби бир қанча муштарак таҳликага ҳам дуч келиб турипти”, деди Жавод Зариф.

Сентябр ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган БМТ бош Ассамблеяси йиғилишида саудиялик ҳамкасби Сауд ал-Файсал билан кўришишини айтиб ўтган Жавод Зариф расмий сафар билан Саудияга боришга тайёргарлик кўраётганини ва ҳамкасби Сауд ал-Файсалнинг ҳам Теҳронга келишидан ғоят мамнун бўлишини илова қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Абдуллаҳияннинг ўтган ҳафта Риёдга қилган сафари Ҳасан Руҳоний ҳукумати даврида Эрондан Саудияга қилинган илк расмий сафардир.

Туркистон:

АҚШнинг хар томони кесадиган ханжар сингари сиёсатига эътибор беринг. Саудия бош бўлиб шу кунга қадар, ИШИДни бошқаришдаги Бағдодийнинг фикрий йўналтирувчи қуроли бўлган “шиъалар яхудийлардан хам ёмонроқ кофирлар” деган таълим программасини олиб келади. У юртлардаги барча ўқув даргохлардан талабалик қилиб чиққан илмликларда шу мухит кузатилади. Бу АҚШнинг узоқ келажакда мева беришидан умид қилиб эккан уруғи шу кунга келиб наф бера бошлади. Эронда аксинча, сунийларга нисбатан яширин нафрат уйғотилиб келинди.

Энди, шу узоқ йиллар таълим бериб келинаётган нотўғри ва сиёсий хато таълим программаси асосида тарбияланиб келаётган илм сохиблари ёки талабалар, шаръий хукм истинбот қилиш усулларини бузуқ ўрганганлари ва мужтахидларга бўлган эхтиёжларимизни деярли инкор қилишлари, оқибатда ИГИШ учун катта армия шакллантиришда қўл келди.

ИШИД эса, Саддам Хусайндан меърос қолган сунийлардан бўлган харбий қомондонлар қуввати билан, Саддамнинг ўрнини босди. Бу харбийлар, хукуматга Моликий бош Шиъалар келиши билан, деярли бирортаси хам қолдирилмай хайдаб юборилган эди. Саддам ўзининг Баас партияси ва харбий қуввати билан, Саудларни, Қувайт сингари бир қанча куфрнинг нефт олиш булоғларини қўрқувда ушлаб туриш учун ўзи билган ёки билмаган холида хизмат қилиб ўтди. ИШИДнинг Россияга Кавказ масаласидаги тахдиди хам АҚШнинг манфаатлари томон йўналишларга далолат қилади. Эътибор берилса ИШИД Сунийларни хам Шиъаларни хам бирдек вахимага сола олади. Бундан ташқари Курдлар, Саддамнинг қолдиқлари, Суриядаги жангари уюшмалар ва нихоят керак бўлса Исроилнинг ўзига қарши хам йўналтирилиши мумкин. Бу ташкилот илгаригиларидан анча мукаммалроқ чиқиб қолиши мумкин.

Лекин буларнинг Саддамдан фарқи, Ислом асосига қурилганликларини даъво қилишаётганида ва ўзларига эргашаётганларни хам шунга ишонтириб келишаётганларидадир. Бу эса, ундай эмаслиги ошкор бўлиши билан жуда тез қулаб кетиши мумкин бўлган заиф ва ёлғонни устига қурилган фикрий етакчилик. Инша Оллох хақиқат тез кунларда рўъёбга чиқиб, барча ботил устидаги харакатлар яксон бўлади.

Лекин биз, хар қандай ношаръий харакатларга қарши бўлганимиздек, хар қанақанги куфр харбийлари томонидан мусулмонларнинг устиларига юруш қилишларидан рози эмасмиз. Хатто ўша мусулмонлар жохил, фосиқ ёки хатто ўлимга махкум бўлганларида хам. У бизнинг биродаримиз. Керак бўлса уларни ўзимиз шаръий хукмга мувофиқ қозининг хукми билан қатл этамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here