Ғайримусулмонлар билан емоқ-ичмоқ ва кийим-кечак масаласида дини бўйича муомалада бўлиш тўғрисидаги саволга жавоб

627
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Аднон Хон (Adnan Khan)нинг ғайримусулмонлар билан емоқ-ичмоқ ва кийим-кечак масаласида дини бўйича муомалада бўлиш тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:
Ассаламу алайкум!
«Халифалик давлати дастури лойҳаси» китоби 7 модда 4 бандда «Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда – шариат аҳкомлари ижозат берган доирада – ўз динларига мувофиқ муомала қилинади», дейилган. Саволим кийим-кечак ҳақида: Муслима бўлмаган аёлларга таналарини ёпиб туриши ва кўзга ташланмайдиган бўлиши шарти билан узун кўйлак ёки шим билан кўйлак каби ҳар қандай кийим кийишларига рухсат бериладими ёки улардан ҳам муслима аёллар каби, рўмол ва жилбоб кийиш талаб қилинадими? Ўзи Ислом тарихида ғайримуслималар либосига нисбатан қандай муносабатда бўлинган? Уларга хоҳлаганча кийинишларига қўйиб берилганми ёки исломий либос кийишга мажбур қилинганларми?

Аллоҳ сизни яхшилик билан тақдирласин!

Биродарингиз Аднон-Бирлашган Қиролликдан.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳақиқатдан ҳам сиз сўраган савол мазкур китобда «Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда – шариат аҳкомлари ижозат берган доирада – ўз динларига мувофиқ муомала қилинади», дейилган. Сиз шу либослар ҳақида сўраяпсиз, бунинг жавоби қуйидагича:

Ушбу банд кийимларга нисбатан икки чекловни киритган:

Биринчи чеклов: «ўз динларига мувофиқ», деган сўз. Яъни уларнинг ўз динларига мувофиқ кийим кийишларига рухсат берилади. Ўз динларига мувофиқ кийим кийишлари деб, диндор эркак ва диндор аёлларининг кийинишларини айтилади. Яъни руҳоний ва роҳиблар либослари ҳамда руҳоний аёл ва роҳиба аёллар либосларидир. Бу либослар уларнинг динида қайд этилган бўлиб, уларнинг эркак ва аёллари ўша либосларни кийишлари мумкин. Биринчи чекловга нисбатан шундай.

Иккинчи чеклов эса «шариат аҳкомлари ижозат берган доирада», деган сўз. Бу умумий ҳаёт аҳкомларидан бўлиб, мусулмон ва ғайримусулмон, эркак ва аёллардан иборат Ислом давлатининг барча фуқаросини ўз ичига олади.

• Ўз динларига мувофиқ либослар, деган сўз истисно қилинган;

• Ўз динларига мувофиқ бўлмаган либослар эса умумий ҳаётга тааллуқли шаръий аҳкомларга мувофиқ бўлади. Бунга эркаклар ва аёллар тегишли;

Умумий ҳаёт либоси «Исломда ижтимо низоми» китобида муфассал айтилган ва бу мусулмону ғайримусулмон дохил барча фуқарога тегишли бўлиб, ғайримусулмонлар бундан истисно қилинмайди, фақат юқорида айтганимиздек, ўз динларига мувофиқ либосларгина истисно қилинади. Бундан бошқалар эса аёллар сатри аврат қилишлари ва ясанмасликлари, жилбоб кийиб, рўмол ёпинишлари шарт, чунки шим ҳам ясанишга кириб, у аёл авратини ёпса-да, бироқ уни умумий ҳаётда кийишлари жоиз эмас.

Тарихий воқега келсак, бутун Халифалик замонида муслима аёллар ҳам, ғайримуслима аёллар ҳам жилбоб кийганлар, яъни уйда киядиган кўйлаклари устидан кенг кўйлак кийганлар ва бошларини ўраганлар, муслима ва ғайримуслималар яшаган айрим қишлоқлар ҳам либосда фарқ қилмаган. Ҳатто Халифалик ағдарилгандан кейин ҳам ушбу исломий либослар талай миқдорда сақланиб қолган. Агар сиз Фаластиндаги етмиш ва саксон ёшдан ошган кексалардан сўрасангиз, ўша қишлоқларда бир хил исломий либос кийган муслима ва ғайримуслималарни кўрганмиз, дея жавоб берадилар.

Шу айтганларим саволингизга етарли жавоб бўлади, деган умиддаман.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта

22 шаввол 1435ҳ
18 июл 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here