Россия ва Хитой ширкатлари доллардан воз кечишди

520
0

SSSРоссия ва Хитой икки тарафлама тўловларда долларнинг ўрнига ўзларининг миллий валюталаридан фойдаланиш устида ўзаро битим лойиҳасини тайёрлашди.

“Российская газета” нинг хабар қилишича, Россия марказий банки ва Хитой халқ банки тарафидан тайёрланган битим лойиҳасига кўра, икки давлат орасидаги тўловлар ўз валюталари орқали амалга оширилади.

Икки тарафлама битим лойиҳасига мувофиқ Россия ва Хитой ширкатлари АҚШ долларини четга суриб қўйиб, истаган миқдорда ўз валюталари эвазига қарши тарафнинг пул бирлигини сотиб олишлари мумкин. Бу ҳолат давлат орасидаги тижорат ҳажмини орттириш билан бир қаторда АҚШ банклари фаолиятининг пасайишига сабаб бўлади.

Россия ва Хитойнинг ташқи алоқаларида АҚШ банкларининг улуши 75% атрофида. Бу тижорий алоқалар АҚШ банклари орқали амалга оширилганлиги сабабли Америка иқтисоди учун даромад манбаи саналади.

“Российская газета” нинг таҳлилига кўра, бу битим халқаро молия режасида барқарорликни сақлаш учун бир восита ролини ўйнайди. Чунки бу мавзуда Хитой билан битим тузиш қийин вазиятларда нақд пул кафолотида Россиянинг имкониятларини кенгайтиради.

Туркистон:

Бу АҚШга қарши яхши қадам бўлар эди, агар Россиянинг рубли хам Хитойнинг юаъни хам ўз қадр қимматини доллорга нисбатан ўлчамаганида. Бу икки давлат, халқаро системанинг бузулиб кетишини хохлашмайди, фақат унда АҚШнинг якка хокимиятининг бўлишидан норози. Акс холда улар хеч бўлмаганда ўз аро иқтисодий алоқаларини тилло пул системасига ўзгартиришга ​​келишган бўлишар эди.

Россия ўз иқтисодиётини Ғарбдан Шарқ томон буришга ​​қаттиқ интилиб келаётгани сир эмас. Чунки Украина масаласида АҚШ Россия билан ЕИ ўрталарида жиддий совуқлик пайдо қила олди. Энди Россия учун Хитой ва Хиндистон томон кенгайиш хаётий масалага айланиб бормоқда. Албатта АҚШ хам Россиянинг бу харакатларидан беъхабар ва беъхавотир эмас. Унинг Ўрта Осиё орқали ўтадиган “ипак йўли” лоихасини илгари суриб, ундаги Хитойнинг улкан манфаатларга қизиқтириб келаётгани, умуман минтақа бўйлаб Хитой инвестицияларининг ёйилишига ва энергетик ресурсларни олиб чиқиб кетиши учун шароитлар яратиб келаётгани бунга далил бўла олади. АҚШ бу харакатлари билан айнан Россиянинг манфаатларига Хитойни тажовузкор қилиш билан уларнинг ўрталарига совуқчилик солишга интиб келади. Юқоридаги Россия Хитой келишимлари, ўша “ипак йўли” лоихасини Қозоғистон ва Россия худудларидан ўтадиган ерларидаги келишимлардан кейин амалга оширилди. Демак Россия Хитойнинг манфаатларига родикал терс харакатланишдан бош тортди. У АҚШнинг тузоғига тушмоқчи эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here