Бош вазир Қирғизистон аҳолисига мурожаат қилмоқчи

55
0

2063Чоршанба куни Бишкекда бўлиб ўтган селектор йиғилишида бош вазир Жўмарт Ўторбаев Тўқтўғул сув омборида сувнинг етишмаётганлиги боис мамлакат аҳолисига мурожаат қилмоқчи эканлигини маълум қилди.

“Қиш оғир келади! Бугунги селектор йиғилишидан сўнг мурожаат матни тайёр бўлади. Барча муаммоларни айтиб расман мурожаат қиламиз. Халққа очиқ айтмоғимиз даркор, агарда биз лимитни ошириб юборсак мажбурий ҳолда уни қисқартирамиз”,- деди бош вазир.

Аввалроқ, Тўқтўғул сув омборида сувнинг танқислиги сабабли ҳамда зарур миқдордаги сув ҳажмини 2015 йилнинг 1 апрелигача сақлаб қолиш учун электр энергияси истеъмолини 1,6 млрд кВт-с га қисқартириш зарурлиги хабар қилинган эди. Энергия истеъмолига лимит республика бўйича 2014 йилнинг 1 октябридан жорий этилади ва 2015 йилнинг 31 мартига қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here