Обама мужоҳидларнинг Америкага кириб келишидан огоҳлантирди

507
0

15АҚШ президенти Барак Обама Европалик мужоҳидларнинг жиноий ишларни амалга ошишириш мақсадида АҚШга йўл олиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

“Баъзи европаликлар сунний экстримистларнинг масаласидан таъсирланиб Сурияга йўл олишмоқда. Баъзилари эса Ироққа кетишган. Улар жангавор тажрибадан ўтиб ватанларига қайтишади”, деди Барак Обама АҚШнинг Эй-Би-Си телеканалига берган интервьюсида.

Обаманинг изоҳлашича, бу жангчилар Европа пастортига эгалар. Агар улар АҚШга киришга киришга қарор қилишса улар учун виза тизимининг ҳам кераги йўқ.

АҚШ президенти бу хатарга қарши туриш учун Қўшма штатларнинг кузатув сиёсатини ва маълумотларни жамлаш сиёсатини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирги пайтда 780 нафар Франциялик, 200 нафар белгиялик, 400 нафар британиялик мужоҳидлар Сурияда Асад режимига қарши мужоҳидлар сафида жанг олиб бораётгани айтилмоқда.

Париж прократураси ўтган май ойида Белгиянинг пойтахти Брюссел шаҳридага музейда 4 кишини ўлдиришликда айбланган Маҳди Намушни бир йилдан кўпроқ Сурия мужоҳидлари сафида жанг қилганлигини эълон қилган эди.

Ҳозирги пайтда Қўшма шататларда Ироқдаги жиҳодий ташкилотларини ҳаводан ҳужумга тутиш имкониятлари устида мунозаралар давом этмоқда. Обама идораси бу вариантни танлашдан узоқ турган бўлса ҳам, бироқ АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) Ироқдаги АҚШ дипломатларини ва ҳарбийларини ҳимоя қилиш учун бир неча кун аввал учувчисиз учоқларни юборишга қарор қилди.

республикачилар партиясининг аъзоси конгресмен Питер Кинг Обаманинг баёнотини қониқарсиз деб атади. Питер Кингнинг билдиришича, Суриянинг ўзи катта таҳдид.

“Муаммо АҚШга кириб келишга қодир бўлган минглаган европаликларнинг Сурияга кетишида эмас. Ҳозирги вақтда АҚШнинг ўзидан ҳам юздан ортиқ америкалик Сурияда жанг олиб бормоқда. Суриянинг ўзи биз учун катта таҳдиддир”, деди конгресмен Кинг.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here