Нетаньяҳу: Курт давлатини тиклашга дастак бўлмоғимиз лозим

44
0

14Ироқдаги беқарорлик ортидан юзага келган “Курдистон мустақиллиги” баҳсига Исроил ҳам қўшилди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Тел-Авив университетида талабалар олдида нутқ сўзлар экан, минтақа хавфсизлигини сақлаш учун Ироқда Курт давлатининг тикланиши зарур эканлигини таъкидлади.

“Биз мустақил Курт давлатини тиклашга дастак бўлмоғимиз лозим”, “Куртлар сиёсий барқарорлигини ва сиёсий мўътадиллигини исботлади. Улар сиёсий мустақилликка лойиқ бўлган кураш одамларидир”, деди Исроил бош вазири.

Нетаньяъу бу мавзуда халқаро ҳамжамиятга қарашли кучлар ҳам сафарбар этилишини талаб қилди.Исроил бош вазирининг бу талаби Ироқдаги Курдистон минтақасининг раҳбари Масъуд Барзоний ўтган ҳафта мустақил Курдистон давлати эълон қилинишига ишора қилгандан кейин юзага чиқди. “Ироқ парчаланмоқда. Курдистон ҳалқи ўз келажаги учун ўзи қарор бериш вақти келди”, деган эди Барзоний CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бир неча кун аввал Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ҳам Ироқда юз бераётган инқирозлар мустақил Курдистон давлати тикланиши билан ниҳоясига етишини билдирган эди.

Сиёсий таҳлилчилар назарида, агар мустақил Курдистон давлати тикланадиган бўлса Исроил давлати уни биринчилардан бўлиб тан олади. Узоқ йиллардан буён Ироқ минтақасидаги Курт бошқаруви билан ҳарбий, иқтисодий ва разведка алоқаларини ўрнатиб келган Исроил давлати Боғдоддан рухсат олмай сотилган Курт нефтининг биринчи ҳаридори бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here