Ироқдаги кураш «терроризмга қарши уруш» деган баҳона билан Исломдан қўрқитиш мурожаатини авж олдирмоқда ва бу урушга янги кўлам бермоқда

617
0

загруженноеИроқдаги кураш «терроризмга қарши уруш» деган баҳона билан Исломдан қўрқитиш мурожаатини авж олдирмоқда ва бу урушга янги кўлам бермоқда

Сиёсатчилар ва асосий ахборот воситаларининг Ироқдаги охирги ҳодисаларни шарҳлашдаги мурожаат оҳанги тобора баланд тус олмоқда. Улар одатдагидек Исломдан қўрқитиш мурожаатини ишга солишмоқда ва қўрқув муҳитини пайдо қилиш учун ваҳимани қўзғашмоқда. Бу сафар эълон қилинган асосий нишон «Ироқ ва Шомда Исломий Давлат ташкилоти»дир. Улар шу орқали мусулмонларга, Исломга ва кечаю кундуз ҳужум қилиб шубҳа уйғотишга ҳаракат қилишаётган жиҳод ва Халифалик каби исломий олий идеалларга зарба етказишмоқчи.

Бу тўғрида Ҳизб ут-Таҳрир-Австралия қуйидаги нуқталарни таъкидлайди:

1 –  Бу ҳалқа мустамлакачиларнинг одатдаги тактикаларининг бир қисмидир. Ундан мақсад мусулмонлар юртларига давомли очиқ аралашувни оқлайдиган асосни пайдо қилишдир. Шу мақсадда Қўшма Штатлар ўрнатиб қўйган ва қўллаб-қувватлаётган Моликий режими амалга ошираётган программали репрессияга қарши кўтарилган бу халқ интифозаси (қўзғолони)ни гўё Ироқни «террорчилар» эгаллаб олгандек қилиб кўрсатилмоқда. Бундан мақсад келгусида зарур бўлган пайтда бўладиган ҳар қандай аралашувни – сиёсий аралашув бўладими ёки ҳарбийми – оқлашдир. Бу аралашув Ироқ манфаати учун эмас, аксинча фақат Ғарб кучлари манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу манфаатларни кучайтириш учунгина амалга оширилади.

2 –  «Давлат ташкилоти»ни – гўё у ер юзида ёвузлик тимсолидек – хаёлий голливудча услуб билан тасвирланмоқда. Бундан олдин бу ташкилотга «олабўжи» ролини беришган эди, бу ролни илгари доим ал-Қоида ташкилотига ёпиштириб келишарди. Бу эртак бўйича ал-Қоида ташкилотини инсонийлик ёки ахлоқнинг ҳар қандай заррасидан ҳам маҳрум бўлган қилиб тасвирлаб келишди. Ҳозир эса «аҳлоқий компас» «ғоятда экстремист» бўлган бошқа бир жамоатни кўрсатаётганга ўхшайди!

3 –  Аслида «Давлат ташкилоти» Ироқдаги режимга қарши бош кўтарган жамоатлар иттифоқидаги битта тарафдир, холос. Бу ташкилотни макру ҳийла билан гўё у сал бўлмаса Ироқни бир ўзи эгаллаб олгандек қилиб тасвирланмоқда. Бундан мақсад «террорчилар ҳамма ёқни эгаллаб олишяпти» деган фикрни илгари суриб жар солишдир. Айни вақтда тоифачилик ва ирқчилик асосидаги бўлиб ташлашларни авж олдирилиб, бу бўлинишларни «озуқ»лантирилмоқда. Ғарб етакчилари ўзларининг ташқи сиёсатлари билан Ироқда ўзлари дуч келаётган муаммолар гирдобида ўралашиб қолишди. Шунинг учун уларга тоифачилик торларини чертиш зарур бўлиб қолди. Улар шу орқали Ироқ аҳли ўртасида Ислом асосидаги ўзаро мувофиқликни имкони йўқ ишга айлантиришмоқчи бўлишяпти. Шу мақсадда суннийлар, шиалар ва курдларни гўё улар абадул абад бир-бирларига доим душман бўлиб келишгандек, бир-бирларининг бўйнига доим қилич солиб келишгандек қилиб кўрсатилмоқда. Бу қабиҳ режани амалга ошириш уни тоғутнинг зўравонлиги билан сингдиришни ёки «ҳазоратли» Ғарб томонидан бўладиган аралашувни талаб қилади!!

4 –  «Терроризм» терминини сиёсийлаштириш табиати ўтган ҳар қачонгидан ҳам кўра аниқ бўлиб қолди. Қарабсизки, бирдан «терроризм» идеологик ёки сиёсий ғояларни амалга ошириш учун зўравонликни ишга солишдан иборат бўлиб қолди. Олам Ғарб давлатларининг ҳар қандай террорчилардан ҳам кўра баттарроқ террорчи эканлигига гувоҳ бўлди. Чунки бутун бошли халқлар  ва миллатларни ўн йил давом этган бочқинчилик урушлари орқали хонавайрон қилган мана шу Ғарб давлатларидир. Шунча террорларни амалга оширишганига қарамай улар ўзларини инсониятга яхшилик келтирувчи «халоскор» деб ҳам аташади, репрессия ҳукм сураётган шароитларда рад жавоби беришга уринаётган жамоатлар ишларини эса шишириб улкан қилиб кўрсатишади. Айни вақтда истибдодга қарши курашиш ва мазлумларга ёрдам бериш учун Австралия ташқарисига сафар қилиб фидокорликлар кўрсатаётган мусулмонларга эса «экстремистлар» ва «террорчилар» деган тамғани ёпиштиришмоқда. Демак ҳамма мусулмон ёмон, фақат Ғарб давлатлари репрессиясигина адолатлидир!!

5 –  Янада кўпроқ фитна қўзғаш мақсадида ахборот воситалари «Давлат ташкилоти» каби жамоатлар томонидан қилинадиган ҳужумлар кутилаётгани ҳақида сохта, ёлғон хабарларни етказиш услубини ишга солди, ҳатто бу ҳужумларнинг «аниқ тафсилотлари»ни ҳам айтиб берадиган бўлди. Бунга тескари ўлароқ Қўшма Штатлар Яманда шайх Анвар Авлақий ва унинг 16 ёшли ўғли устига бомбаларни ташлаб уларни кичик парчаларга қиймалаб ташлаган пайтда эса Қўшма Штатлар қонуний жавобгарликка тортилишдан ташқарида қолиб кетаверади. Покистонда ухлаб ётган ёки ўйнаётган болалар устига учувчисиз самолётлар томонидан бомбалар ташланган пайтда ҳам аҳвол шу. Бу қурбонлар ҳақида – уларга инсоний фожиа тусини бермаслик учун – ахборот воситаларида шунчаки бир «ҳарбий зарурат» сифатидаги иш ёки статистик маълумот сифатида айтиб ўтилади! Моликий режими томонидан Ироқдаги аҳли суннага қарши программали тарзда амалга оширилган зўрлашлар, қийноқлар ва қирғинлар ҳақида қандайдир шов-шув қўзғатилганини кўрмадик, бу ҳақда ҳеч қандай жар солишмади! Буларнинг барчаси Ғарбга нисбатан масала зўравонлик эмаслигини, аксинча заиф давлатлар қонини сўриш орқали орттирилган иқтисодий ва сиёсий манфаатларга оид «Ғарб манфаатлари» деган «юмшоққина» термин эканлигини очиқ кўрсатиб турибди!

6 –  Мусулмон диаспорага, кенгроқ доирада эса жамиятга насиҳат қилиб айтамизки улар васваса ва ёлғонлар билан банд бўлишмасин. Ёлғон қанча кўп такрорланмасин у барибир ёлғондир. Биз буларнинг барчасини олдин Ироқ, Афғонистон ва бошқа жойларда кўрдик. Шунинг учун бу ёлғонларга рад жавоби  бериб, ҳақиқатни рўйи рост кўрсатиб беришимиз зарур. Ҳақиқат эса шундан иборатки, ҳақиқий муаммо ва муаммонинг илдизлари Ғарб зўравонлигидир. Ғарб зўравонлиги ҳар қандай шахс ёки жамоат ваҳшийлигидан – аслида шахс ёки жамоат ваҳшийлиги одамларни рад жавоби беришга мажбур қилаётган таъқибга қарши муносабат билдиришдир – кўп баравар ортиқдир.

7 –  Австралия бош вазири Тони Эбботт биз шу кунларда гувоҳи бўлаётган Ислом ва мусулмонларни хунук кўрсатишга оид кўр-кўрона кампанияга бошчилик қилмоқда. Масалан куни кеча у Австралия ташқарисига жанг қилиш учун кетаётган мусулмонларга ҳужум қилиб, уларга таҳдид қилди. Ҳолбуки айни вақтда у Сисийнинг илмоний диктатор режимини табриклаб олқишламоқда. Биз австралиялик аскарларни Қўшма Штатларнинг ташқи сиёсати учун тайёр «гўшт» қилиб қурбон қилишга ўзининг тайёр эканини яна бир бор изҳор қилаётган бош вазирга шуни эслатамизки, Австралия учун исломий оламга аралашишида ҳеч қандай фойда йўқ. Биз унга Австралия олдин Ироққа борган пайтда хато қилганини ҳам эслатмоқчимиз. Шунинг учун буни агар яна бир марта қиладиган бўлса унинг ҳукумати ва бундай қадамни қўллаб-қувватлаётган анави кимсаларнинг ўзларигина бунинг оқибатларидан жавобгар бўлишади.

Телефон: +61 438 000 465

Электрон почта: media@hizb-australia.org

Адрес: Haldon St, Lakemba 2195 NSW AUSTRALIA *** PO Box 384

Punchbowl 2196 NSW AUSTRALIA

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here