Жосусларга мукофот белгиланди

555
0

10Пекинда чиқадиган “Xin Jin Baw” (янги Пекин) газетасининг ёзишича, Хитойда аёқ кийим бўёқчисидан тортиб кўча супирувчиларигача, яъни жамиятнинг барча табақаларига ҳукуматга ёрдамчи бўлиши учун “террористлар ҳақида олдиндан хабар бериш” вазифаси юклатилди. Газетага кўра, барча Хитой фуқароси жосуслик ишларига сафарбар қилинган.

Қўл телефони билан полиция маҳкамасига хабар қилиб турган кишига ҳар бир хабар учун 2 юан (30 цент) мукофот берилади. Агар бир ой ичида ҳар куни энг камида уч марта хабар қилса ойига 200 юан атрофида қўшимча даромад олади.

Шунингдек газета Хитой ҳукумати бутун вилоятлар ва шаҳарлар бўйлаб “террористлар ҳақида олдиндан хабар бериш” компаниясини катта масштабда давом эттириши ҳақида ҳам ёзди. Яхши ишлаган жосусларга бериладиган мукофот миқдори ҳам кўпайтирилади.

Хитой ҳукуматининг бунчалик кўп жосусларга эҳтиёж сезишининг сабаби шуки, шу кунларда ўқув юрти талабалари ва давлат ишида ишлайдиган шахсларга рўза тутиш таъқиқланган. Ким давлат ишхонасида ва ўқув масканларида рўза тутса ёки намоз ўқиса ёхуд муслима аёллар кўчаларда хижоб билан юрса “террорист” ҳисобланади ва бу ҳақида жосуслар давлат полициясига хабар қилиб белгиланган мукофотга эга бўлишлари мумкин.

Дунё уйғурлар конгреси раҳбарининг ёрдамчиси Саид Тумтурк Хитой ҳукумати 65 йилдан буён уйғур мусулмонларга зулм қилиб келаётганини айтади.

“Шарқий Туркистон минтақасида мусулмонлар энг оғир вазиятларни бошидан кечиряптилар. Бу минтақа турк дунёсининг биринчилардан бўлиб Ислом билан танишган минтақаларидандир. Шарқий Туркистон 1949 йилда Хитой хукуматининг босқинига учради ва 65 йилдирки, мунтазам амалий ассимиляцияга қарши курашиб келади. Бугун у ерда рўза тутиш, намоз ўқиш таъқиқланган. Аммо бу таъқиқлар ва қаттиқ назоратга олишларга қарамай ва намоз ўқиб, рўза тутганларга оғир жазолар белгиланганига қарамай, Шарқий Туркистондаги мусулмон халқлар махфий шаклда ўз ибодатларини ва Аллоҳга бўлган қулликларини юксак даражада давом эттиришмоқда”, дейди Саид Тумтурк.

Тумтурк шу пайтгача Хитой ҳукуматининг жиноятларига томошабин бўлиб турган БМТ ва Исломий ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар Хитой ҳукуматининг бу ишларига қарши туришлари лозимлигини билдирди.

“БМТ раҳбарлигида Европа иттифоқи, Исломий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар Туркистондаги қатлиомларга ва инсон ҳуқуқларининг бузилишларига эътибор қаратишлари лозим. Биз улардан Хитой хукуматига “бас қил” дейишларини талаб қиламиз”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here