Туркия “Жабҳатун нусра” гуруҳини “террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритди

494
0

ввТуркия вазирлар маҳкамаси Сурияда Асад режимига қарши фаол жанг олиб бораётган “Жабҳатун нусра” гуруҳини “террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритганлигини эълон қилди. Қарорга кўра,  Ал-Қоидага алоқадор юридик шахслар, муассаса ва ташкилотлар рўйхатига Сурияда фаолият олиб бораётган “Жабҳатун нусра” гуруҳи ҳам киритилган.

Вазирлар кенгашининг бу ташкилотга тегишли мол-мулкка оид қарори расмий газеталарда эълон қилинди.

“Жабҳатун нусра” гуруҳи Асад режимини қулатиб унинг ўрнига шариат ҳукмини жорий қилиш учун фаолият олиб ораётганини айтиб келмоқда. Шунинг учун Сурия халқи бу жамоани ижобий қабул қилиб, қўллаб қувватлаётгани яққол кўзга ташланади. Сурияда инқилоб бошлангандан буён Сурия халқи бирор марта “Жабҳатун нусра” гуруҳи устидан шикоят қилган эмас.

Бироқ “Сурия халқи билан биргамиз” дея жар солаётган Туркия ҳукумати айнан мана шу халқни – қари, аёл, ёш бола демай – қирғин қилаётган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини эмас, балки Шариатни ижро қилиш учун бел боғлаганлигини ошкоро эълон қилган “Жабҳатун нусра” гуруҳини “террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Жабҳатун нусра” гуруҳини Туркия жумҳуриятидан аввал АҚШ ҳукумати ва Саудия арабистони ҳам “террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here