Хоруғда нотинчликлар давом этмоқда

464
0

140522120056_tj_meetingkhorog304 21 май куни Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Хоруғ шаҳрида гиёҳванд моддалар билан ноқонуний шуғулланувчиларни қўлга олиш чоғида контрабандачилар гуруҳи ва милиция ходимлари ўртасида келиб чиққан отишмада иккита одам қурбон бўлгани ва бир нечта одамлар жароҳатланган. Мазкур ходисадан сўнг гиёҳванд моддалар билан ноқонуний шуғулланувчи гуруҳ, шу жумладан Хоруғ шаҳрининг ёшларишағар марказидаги суд, прокуратура ва милиция бинолари олдида тўрланишиб тартибсизликлар келтириб чиқаришгани ҳамда мазкур бинолар ва бир нечта автомобилларни ёқиб юборишгани ҳақида хабар қилинган эди.

 Бу ходиса ортидан 22 май, пайшанба куни Хоруғдаги вазият Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва куч ишлатар тизимларнинг раҳбарлари билан ўтказилган мажлисда муҳокама қилинган. Мажлисда асосий масала Хоруғ шаҳридаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда шаҳардаги жиноятчиликка қарши курашиш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчиларни қўлга олишдан иборат бўлган. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар берган эди.

 Раҳмон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатар тизимларнинг раҳбарларига ҳодисани ҳар томонлама ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни буюрган. Президент топшириғи асосида давлат бошлиғининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Шерали Ҳайруллоев бошчилигида Хоруғ шаҳрига юбориладиган ишчи гуруҳи тузилган.

 Бундан ташқари Имомали Раҳмон пайшанба куни эрталаб Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихон Жамшедов билан ҳам телефон суҳбати ўтказган. Суҳбат давомида президент унга юзага келган вазиятни барқарорлаштириш ва тегишли чоралар кўришни буюрган эди.

 Мазкур ходисадан сўнг хоруғликлар 21 май кунидан буён шаҳар марказидаги майдонда норозилик намойишларини давом эттиришаётган ва Хоруғ марказида уч кун аввал юз берган отишмада қатнашганларни жиноий жавобгарликка тортишликни талаб қилишаётган эди.

 Давом этаётган норозилик намойиши ортидан 23 майдан 24 майга ўтар кечаси Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Хоруғ шаҳрида навбатдаги отишма рўй берди. Бу отишмани келиб чиқишига маҳаллий аҳоли вакиллари Хоруғдаги Миллий бинони эгаллашга урингангани сабаб қилиб келтирилмоқда. Мазкур отишмада бир одам ҳалок бўлиб, икки одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

 Тожикистон мустақилликка эришганига 23 йилдан ошган бўлса ҳам Имомали Раҳмон ҳукумати Тоғли Бадахшонда  тўлиқ назоратни ўрнатгани йўқ. Расмий Тожикистон ҳукумати гиёҳванд моддалар билан ноқонуний шуғулланувчи гуруҳларни тозалаш баҳонаси билан мазкур минтақада махсус амалиётлар ўтказиб келади.

 2012 йил  24-25 июл кунлари мухтор вилоят маркази Хоруғда махсус хизмат генерали Абдулла Назаров қотилларини қўлга олиш юзасидан ўтказилган амалиёт пайтида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган эди. Расмий хабарларга кўра, кучишлатар тизимларнинг 12 ходими, 30 жангари ва бир тинч фуқаро ҳалок бўлган. Норасмий манбаларга биноан, ўлдирилганларнинг сони икки юздан ошган, уларнинг ярми тинч фуқаролар бўлганлиги айтилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here