Халқаро Амнистия: Ўзбекистон қидираётган қочқин Умид Ёқубов Москвада ўғирланди

455
0

D4EA7FC7-6874-4C28-A086-45DF7A288692_w640_r1_s_cx0_cy15_cw0“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишча, Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россияда БМТнинг қочқинлик мақомини олган 45 ёшли ўзбекистонлик Умид Ёқубов 29 апрел куни Москва кўчаларидан бирида ўғирлаб кетилгани ҳақида бонг урди. Ташкилотнинг таъкидича, Ўзбекистон прокуратураси Ёқубовни Ҳизбут-Таҳририсломий партиясига аъзоликда айблаган.

 Халқаро Амнистия ташкилоти расмийсига кўра, 29 апрел куни ўзбекистонлик қочқин Умид Ёқубовни уч киши машинага солиб олиб қочган ва гувоҳлар бу уч шахсдан бири полиция кийимида бўлганини айтишган.

– Умид Ёқубов 29 апрел куни БМТ Қочқинлар идорасига бошқа мамлакатдан бошпана олиш учун суҳбатга бораётганида полиция ходими у минган машинани тўхтатган. Полиция ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётганида уч киши Умид Ёқубовни ёнига келиб, микроавтобусга солиб олиб кетишган, – дейилади Халқаро Амнистия ташкилоти баёнотида.

Ёқубовни тақдири ўшандан буён номаълум бўлиб қолмоқда. Халқаро Амнистия қочқин ўзбек хавфсизлик ходимлари иштирокида ўғирланиб, Ўзбекистонга олиб кетилган бўлиши мумкин, деган хавотирда.

  Туркистон:

Моддий манфаатлар устида бир-бири билан ихтилоф қилсада, аммо, ўзига асосий рақиб сифатида танлаб олган Ислом ва мусулмонларга қарши курашда куфр давлатлари доимо бирлашишга ва ўзаро ёрдам кшрсатишга тайёрлар, гарчи бу кўрсатаётган ёрдамлари ўзлари ишлаб чиққан ва қабул қилган қонунларга зид бўлса ҳам.

  Асосан Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлган Россия ва Ўзбекистон куч органлари Ислом ва мусулмонларга қарши курашда анчадан буён ҳамкорлик қилиб келишади. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимларини Россия ҳудудида бемалол изғиб юришлари, ўзларига керак бўлган одамларни кўча-куйдан ва ҳатто махсус қўриқланатган қамоқхоналардан ҳам ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўғирлаб кетиши ва ҳар қандай чегара назорати ва текширувларсиз Ўзбекистонга олиб келишлари ҳам айнан мана шу ташкилотга аъзолиги “шарофати” билан бўлмоқда.

  Қонхўр Каримов режимидан нафақат Ўзбекистон ичкарисидаги, балки бу золим зулмидан қочиб чет давлатларга чиқиб кетган ва ҳатто ўзларини “мустақил” ҳисоблайдиган қўшни давлат фуқаролари бўлган мусулмонлари ҳам омон қолмаяптилар. Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги “Ас- Сараҳсий” жоме масжидини имоми шаҳид Рафиқ қори Камолов, Швецияда ўз уйи остонасида отиб кетилган ва ҳозирга қадар комада қолаётган Обид қори Назаровлар ҳам айнан шу қонхўр режим қурбонларидир.

  Куни кеча эса Қорасув шаҳрида шаҳид Рафиқ қорининг ўғли Рошод қори Камоловга суиқасд уюштириш учун келган Ўзбекистон махсус хизмати ходими ушланди. Бу малъун жосус Рошод қори ва яна бир неча мусулмонга қарши суиқасд уюштириш учун келганлигини очиқ тан олди ва токи Ички ишлар бўлимига бориб жанжал уюштирмагунча Қорасув шаҳар милицияси уни қўлга олишга журъат қилмади.

 Мусулмонлар бирлашиб ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва молу жонлари хавфсизлигини кафолатлаб берувчи Халифалик давлатини барпо этмагунларига қадар, мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ювиндихўр малайлари томонидан таъқиб ва тазйиққа дучор бўлаверадилар. Мусулмонларга қарши содир этилаётган ўғирлаш, қийноқ, тахқирлаш ва суиқасдларни олдини оладиган ва ўз фуқаролари  бўлган мусулмонларни ҳимоя қила оладиган ягона куч бу – Халифалик давлатидир.    

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here