Путин Киев ҳукуматининг ҳаракатини жиноят деб атади

428
0

0

Россия президенти Владимир Путин Киев ҳукуматининг Украина шарқидаги россияпараст кучларга нисбатан куч ишлатишини оғир жиноят деб атаб, жиддий оқибатларга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

“Агар Киев режими шаҳар аҳолисига қарши ҳарбийларни ишга солса, бу иш, ҳеч шубҳасиз, оғир жиноятдир”, деди Путин матбуот форумида сўзлаган нутқида.

Россия президенти Киев ҳукуматининг Украина халқига қарши қадам ташлаши Россия-Украина алоқаларига акс таъсир қилишидан огоҳлантирди.

“Бу репрессив ҳаракатдир. Оқибати айни қарорни қабул қилган шахсларга ва икки давлат алоқаларига акс таъсир қилади”, деди у.

Путиннинг бу огоҳлантириши Россиянинг Украинага кириши мумкинлиги билан изоҳланмоқда.

Россия президентининг даъво қилишича, Қрим ярим оролининг Россия таркибига қўшиб олиниши айни муддао бўлган.

“Агар Қрим ярим ороли Россия федерацияси таркибига қўшиб олинмаганда эди ундаги вазият Украина шарқидаги вазиятдан кўра янада аянчлироқ бўларди”, “бу эса биз ўз вақтида тўғри қадам ташлаганлигимизни кўрсатиб турипти”, деди Путин.

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Украина ҳукумати ҳаракатларини жиноят деб сифатлаб, бу борада у Ғарб томонидан дастакланаётганига ишора қилди.

“Украина ҳукуматининг ташлаган ҳар бир қадами Ғарб тарафидан тўғри деб тасаввур қилиниши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир”, деди Лавров.

Лавровга кўра, Киев ҳукумати Россияга қарши геосиёсий ўйинда “шахмат тахтасидаги пиёда аскар” сифатида ишлатилмоқда.

Россиянинг огоҳлантиришларига қарамай, Украина шарқидаги вазият янада кучая бошлагани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Украина армияси зирҳли техникалар билан Славянский шаҳри томон ҳаракатлана бошлаган. Шаҳарга етишига 3-6 км масофа қолган холос. Шунингдек, хабарда айтилишича, Украина армиясининг ҳаракатига қаршилик қилган кучлар билан ҳарбийлар орасида чиққан тўқнашувда Россия тарафдорларидан 5 киши ҳалок бўлган.

Туркистон:

НАТО билан Россия ўртасида ЕИ ёмон ахволда қолди. Буни Полша бош ваъзири Дональд Туск “ЕИ Украина кризисида бунданда аянчлироқ холатларга тайёр туриши керак” дея изохлаб ўтди. ЕИни Россияга қарши ўзи учун стротегик майдон қилиб олган АҚШ, вазиятларни кескинлашишидан фойдаланиб, НАТОни Россия томон янада силжитиб олмоқчи. Ёки Украинанинг харбий қувватини ғарбий томон кўчириб, уни ўз техникаси билан модрнизация қилиб, сўнг НАТО блогига аъзо қилиб олиш билан мақсадга эришишни реъжалаштиради. Бу хар иккала холат хам Россияни умуман қаноатлантирмайди. Шунинг учун Путин минтақадаги Россиянинг сақофий таъсиридан фойдаланиб, бор қуввати билан беъқарорлик холатини ушлаб туради. Лекин Россиянинг харбий аралашуви хақиқатдан узоқроқ холат бўлиб, Путин махфий айғоқчиларини юбориб иш олиб бориш билан чекланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here