Махфий ҳисобот матбуотга сизиб чиқди

31
0

загруженноеАҚШ марказий разведка бюроси (МРБ) маҳбусларни қийноққа солганлиги ва уларни тергов қилишда “кучайтирилган тергов технологияси”ни ишга солганлигиошкор бўлди.Террорга қарши кураш лойиҳасига доир АҚШ сенати раведка қўмитаси берган қисқача хулоса ва натижаларга оид 6600 саҳифалик махфий ҳисобот матбуотга сизиб чиқди.

Ҳисоботдан ўрин олган натижаларга кўра, 11 сентябр ҳужумлари ортидан террорда гумон қилинган шубҳалишахсларга нисбатан оғир ва аёвсиз тергов услублари қўлланишининг самарадорлиги хусусида МРБтарафидан АҚШ ҳукуматига давомли маълумот бериб келинган.

Қамоққа олинганларга нисбатаноғир қийноқлар қўлланганлиги, террорга қарши кураш борасидахатога йўл қўйилганлиги, қамоққа олинган кишилар устида ҳукумат рухсатисиз “тергов техналогиясини”ни ишга солинганлиги, одамларни ҳеч бир далилсиз қамоққа олиниши ва тергов ҳеч бир замон тўғри олиб борилмаганлиқўмита ҳисоботида маълум қилинган бошқа муҳим натижалар сифатида баён қилинди.

Ҳисоботхалқаро хавфсизлик учун таҳдид туғдирадиган маълумотлардан тозаланиб жамоатчиликка ошкор этилиши учун АҚШ президенти Барак Обама идораси текширувига топширилган эди.

Демократлардан иборатсенат аъзоларининг раҳбари сенатор Дианне Феинстеин шу вақтгачаошкор этилмаган ҳисоботни қандай матбуотга сизиб чиққанлиги мавзусида текширув бошланганлигини маълум қилди.

“Қўмита бу ҳисоботнинг изнсиз фош этилиши мавзусида суриштирув ишларини бошлади ва мен бу мавзуни Адолат вазирлигига ҳавола этиш ҳақида ўйлаяпман”, деди.

Ҳисобот ошкор этилиши ортидан матбуотга интервью берган МРБ сўзчиси Деан Бойд ҳисоботнинг эълон қилинишмавзусига тўхталмаслигини билдирди. Деан Бойдга кўра,МРБ тарафидан белгиланганҳисоботнинг халққа маълум қилинадиган қисмларига доир “шошилинч кўздан кечириш амалиёти” ўтказилган.

http://www.sabah.com.tr/webtv/dunya/ciain_iskence_goruntuleri_518759218750

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here