Халифалик истилоҳи фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми?

653
0

getImage (1)Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Сомиҳ Райҳон Абу Майсаранинг

Халифалик истилоҳи фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми?

деган саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум, менинг икки саволим бор:

Исломий давлат учун Халифалик истилоҳи Аллоҳ шу давлатга фарз қилган фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ Умматга фарз қилган бошқарув низоми Халифаликдир. Шунинг учун Халифалик фиқҳий истилоҳ, яъни шаръий ҳақиқатдир. Шунингдек Халифалик бошқарув низомидир, яъни Халифаликда халифа амалга оширадиган сиёсий ишлар мавжуд. Бунинг тафсилоти қуйидагича:

1 –  Халифалик фиқҳий истилоҳ – «шаръий ҳақиқат»дир. Чунки шаръий нусуслар бунга далил бўлиб келган. Жумладан:

 –     Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»                             [Нур 55]

 –     Аҳмад ва Абу Довуд Тиёлисий Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«إِنَّكُمْ فِي النُّبُوَّةِ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، ثُمَّ سَكَت»

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон (подшоҳлик) бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Сўнг Пайғамбар A сукутга чўмдилар».

 –     Муслим Абу Ҳозимнинг бундай деганини ҳам ривоят қилди: мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим. Ундан Набий Aнинг шундай деганини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ»، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади». Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдилар: «Биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

 –     Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ، فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар икки халифага байъат берилса, улардан иккинчисини ўлдиринглар».

Шаръий нусуслар низом «Халифалик» эканини, бу низомдаги ҳокимлар эса «халифалар» эканини баён қилган. Уларни Росулуллоҳ A ва хулафои рошидинлар шундай номлаганлар. Халифа мўминлар амири ва мусулмонлар имоми бўлиб, уларни Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариати билан бошқаради. Яъни «Халифалик» ва «халифа» унга далил келган фиқҳий истилоҳлар – «шаръий ҳақиқат»дир. Биз бу далилларни юқорида зикр қилдик.

2 –  Энди Халифалик низомининг фарзлигига келсак, бунга Қуръон, Суннат ва саҳобалар ижмосидан далиллар келган. Жумладан Қуръонда Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ Aга хитоб қилиб шундай деди:

«Бас, уларнинг ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»                                             [Моида 48]

«(Эй Муҳаммад), уларнинг ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                           [Моида 49]

Росулуллоҳ Aга одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, дейилган хитоб у кишининг Умматига бўлган хитобдир. Бунинг мафҳуми Росулуллоҳ Aдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳокимни пайдо қилинглар деганидир. Бу хитобдаги буйруқ қатъийликни ифода қиляпти. Чунки бу ерда хитоб мавзуси фарздир. Бу эса усул илмида бўлганидек қатъийликка далолатдир. Росулуллоҳ Aдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳоким бу – халифадир. Мана шундай бошқарув низоми Халифалик низомидир. Бундан ташқари, ҳадлар ва бошқа ҳукмларни қоим қилиш вожибдир, улар эса ҳоким билангина қоим қилинади. «Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир» қоидасига биноан шариатни қоим қиладиган ҳокимни пайдо қилиш вожибдир. Бундай ҳоким халифадир, бошқарув низоми эса Халифалик низомидир.

Суннатга келсак, Нофеъдан ривоят қилинишича у деди: Менга Абдуллоҳ ибн Умар айтди: мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деганларини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Муслим ривояти). Демак Набий A ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар, бўйнида байъатсиз ҳолда ўлган кимсани жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатладилар. Байъат Росулуллоҳ Aдан кейин фақат халифага берилади, бошқа ҳеч кимга берилмайди. Бу ҳадис ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишини вожиб қиляпти, яъни унинг вужудга келиши билан ҳар бир мусулмон байъат беришга ҳақли бўлган халифанинг бўлишини вожиб қиляати. Агар мусулмон халифа мавжуд бўлмай ўлса унинг ўлими жоҳилият ўлими бўлади. Бу Ислом билан ҳукм юритадиган халифани пайдо қилишга ҳаракат қилмасликнинг гуноҳи оғирлигига далолат қилади.

Энди саҳобалар ижмосига келсак, саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Росулуллоҳ A вафотидан кейин у кишининг халифасини тиклаш лозимлигига ижмо қилдилар. Саҳобаларнинг халифани тиклаш вожиблигига қатъий ижмо қилганликлари Росулуллоҳ A вафот этганларидан кейин Пайғамбаримиз Aни дафн қилишни кечиктириб, у кишининг халифасини тиклаш билан машғул бўлишларида яққол кўринди. Ҳолбуки маййитни вафот этганидан кейиноқ дафн қилиш фарздир. Росулуллоҳ Aни тайёрлаш ва дафн қилиш билан машғул бўлишлари лозим бўлган саҳобалардан бир қисми дафн билан машғул бўлмай, халифани тиклаш билан машғул бўлдилар. Саҳобаларнинг қолган қисми эса бунга сукут қилдилар ва улар ҳам дафнни икки кеча кечиктиришда шерик бўлдилар. Ваҳоланки бунга қарши чиқишлари ва дафн билан машғул бўлишлари мумкин эди, бунга қудратлари етарди. Росулуллоҳ r душанба куни чошгоҳда вафот этдилар, сешанбага ўтар кечаси ҳам, Абу Бакрга байъат берилган сешанба кундузи ҳам дафн қилинмадилар. Шундан кейин чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар. Яъни, дафн икки кеча кечикди. Росулуллоҳ r дафн қилинишларидан аввал Абу Бакрга байъат берилди. Демак, маййитни дафн қилишдан аввал халифани тайин қилиш билан шуғулланиш ижмо бўлиб қолди. Бу халифани тайин қилиш маййитни дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади.

Шунга биноан, Халифаликни тиклаш ва халифани вужудга келтириш энг муҳим фарздир.

3 –  Энди Халифалик Исломдаги бошқарув низоми эканига, унда халифа амалга оширадиган сиёсий ишлар мавжудлигига келсак, сиёсат ишларни ғамхўрлик билан бошқаришни англатади. Халифалик ва халифанинг асосий иши Уммат ишларини ғамхўрлик билан бошқаришдир ва ҳоким тарафидан ишларнинг бошқарилиши бу сиёсатдир.

Сиёсат сўзи луғатда «ساس يسوس» калимасидан олинган бўлиб, ҳокимнинг ишларни бошқариши тушунилади. Қомусул Муҳитда «سست الرعية سياسة Фуқарога сиёсат қилдим: Уларни буюрдим ва қайтардим» деб келади.

Мухторус Сиҳоҳда «سوس» моддасида қуйидагича келади: «سَاسَ الرَّعِيَّةَ يَسُوسُهَا سِيَاسَةً بِالْكَسْرِ».

Уммат ишларини бошқаришни халифага боғлаган ҳадислар ҳам келган. Жумладан:

Бухорий Ибн Шиҳобдан ривоят қилди… Унга Солимнинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Умар шундай деди: мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деганларини эшитдим:

«كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»

«Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир». Халифанинг иши фуқаролар ишини ғамхўрлик билан бошқаришдир. Ҳоким тарафидан ишларнинг бошқарилиши луғавий маънога мувофиқ сиёсатдир.

 Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                                                                            

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here