Такбир садолари Дания кўчаларини ларзага келтирди

529
0

1262-390x290

Скандинавиядаги Ҳизбут-Таҳрир йигитлари Данияда кўп сонли мусулмонлар иштирокида юриш ташкил қилди. Юриш “Нёрребро” станциясидан бошланиб “Sankt hans torv” майдонигача давом этди.

Мусулмонлар дунёнинг бир қанча ерларида даҳшатли қатлиомлар, жамоий ҳужумлар ва қувғинларга дуч келар экан, ўзларини “инсон ҳуқуқларининг ҳимоячилари”, деб атаётган давлатлар ва турли ташкилотлар мусулмонларнинг додларига қулоқ солиш ўрнига ваҳший қотилларга ёрдам бериб, уларнинг жиноятларига шерик бўлмоқда.

Тарихда қоладиган энг аянчли геноцидлардан бири Маркизий Африка республикасида кечаётган  ҳодисалардир. У ердаги ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз тириклайин ёқилмоқда ва одамхўрлар тарафидан гўштлари ейилмоқда. Аммо бутун дунё бунга жим қараб турипти.

Ғарб давлатлари Ислом ўлкаларига қарши тил бириктириш натижасида Сомали, Афғонистон, Сурия, Муанмар, Кашмир, Фаластин ва Татаристондаги мусулмонлар ваҳшийларча қатл этилмоқда, ёқилмоқда, ҳатто тириклайин кўмиб юборилмоқда.

“Sankt hans torv” майдонига йиғилганлар қаршисида нутқ сўзлаган Ҳизбут-Таҳрир йигитлари бу ваҳшийликларга кўз юмиб туриш мусулмонлар учун асло дуруст эмаслигини изҳор қилар экан, бутун дунёдаги мусулмонларни Аллоҳ Таолонинг амрларига бўйсуниб, шариат ҳукмларини амалга оширадиган бир давлатни тиклашга ва битта байроқ остида жамланишга даъват қилишди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here