Ҳизб ут-Таҳрир ўзбек элчиси баёнотини рад этади

485
0

imagesҲизб ут-Таҳрир ўзбек элчиси баёнотини рад этади

Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, унинг қуролли амалиётга мутлақо алоқаси йўқ

Ҳизб ут-Таҳрир ўзбек элчисининг 2014 йил 14 март жума куни берган баёнотини рад этади ва қоралайди. У ўз баёнотида Ҳизб ут-Таҳрирни террорчиликка боғлаб, унинг аъзоларини террористлар, дея сифатлади ва уларнинг Покистондаги Қабилалар минтақасида ҳарбий тайёргарликдан ўтганини иддио қилди. Ҳолбуки, Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида озгина ҳабари бор одам ҳам, унинг Халифалик давлатини барпо қилиш учун Росулуллоҳ Aнинг йўлларини маҳкам ушлаган сиёсий ҳизб эканини ва қуролли амалиётларга алоқаси йўқлигини яхши билади.

Албатта, Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари Исломга алоқадор ҳар қандай ҳаракатга ёвузлик қилишга доим тайёр бўлиб, мусулмонларга хоинлик қилишда доим ҳамкорлик қилиб келмоқда. Покистон ҳукумати ҳозир Афғонистондаги сайловлар жараёнини енгил ўтказиб олиниши учун олиб борилаётган музокараларда ҳамда Америка ҳарбий базаларининг маълум қисми Афғонистонда қолишига рози бўлмаганларга қаратилган ҳарбий операцияларда асосий ролни бажармоқда. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз аҳлига мутлақо ёлғон гапирмайдиган Ҳизб ут-Таҳрирга душманлик қилишга ўрганиб қолган. Ҳизб ут-Таҳрирга портлатишлар ва террорчилик амалиётларини боғлашга уриниш бу жиноятчи ҳукуматнинг биринчи уриниши эмас, балки бу унинг доимий одатидир. Уларнинг бунга ўхшаш баёнотлари ҳам биз учун янгилик эмас.

Бундай мутлақо асоссиз даъволар Ҳизб ут-Таҳрирга асло зиён етказа олмайди, балки бу Уммат олдида унинг обрўсини янада оширишга хизмат қилади. Чунки Уммат Ҳизбнинг Халифалик ҳақидаги тушунчасини, у қабул қилган сиёсий ва фикрий тариқатни билади. Шунингдек, хоин ҳукмдорларнинг мустамлакачи хўжайинларига хизмат қилиш йўлида мусулмонларни таъқиб қилиб, уларнинг олдига тўсиқ қўйишаётганини, ҳатто Халифаликни тиклашга ҳаракат қилаётганларни ўлдиришаётганини Уммат яхши англаб турибди. Ўзбекистон қамоқхоналарида Ҳизб аъзоларининг Роббимиз Аллоҳдир, деганлари учун қийноқларга солиниб, улардан ўнлаблари шаҳид бўлаётганлари айни ҳақиқатга очиқ далилдир.

Ҳизб ут-Таҳрир ўзбек элчисини кофирлар тарафида турган бундай ҳукуматлар ағдариб ташланадиган кун ҳам яқинлашаётганидан огоҳлантиради. Зеро, Халифалик тикланиши яқинлашиб қолди. Ушбу Халифалик бундай ҳукмдорларни юз тубан қулатади. Натижада улар дунёда қочиб қутуладиган жой тополмай қолишади. Мустамлакачи кофирлар ҳам малайларининг хизмат муддати ниҳоясига етгандан сўнг одатдагидек улардан воз кечади. Зотан, ақлли одам бошқаларни кўриб ибрат оладиган кишидир.

«Улар қанчадан-қанча боғларни, чашмаларни, экинзорларни ва улуғ-гўзал жойларни қолдириб (ўзлари ғарқ бўлиб) кетдилар! Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар)! Мана шундай! Биз у (неъматларни бошқа) бир қавмга мерос қилиб бердик! Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва уларга (тавба-тазарру учун) муҳлат ҳам берилмади!»                                                                                   [Духон 25-29]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here