Шифохоналарда жарроҳлик хоналари қатл этиш хонасига айланиб қолса, бундан қутулиш фақат Ислом низомлари орқали бўлади

520
0

01 (1)Матбуот баёноти

Шифохоналарда жарроҳлик хоналари қатл этиш хонасига айланиб қолса, бундан қутулиш фақат Ислом низомлари орқали бўлади

Хартумдаги «Grand Holiday Villa» меҳмонхонасида «Анестезиолог»ларнинг олтинчи илмий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда жумҳурият президенти ёрдамчиси доктор Жалол Юсуф Дақир анестезия (норкоз бериб беҳуш қилиш) сабабли оналарнинг ўлиши ҳолатларини 0 %га тушириш учун ҳаракат қилишга чақирди. Хартум вилоятидаги соғликни сақлаш министри профессор Маъмун Ҳамиданинг айтишича, ўтган ҳафталардаги сўнгги ҳисоботларга кўра анестезия сабабли оналарнинг ўлиш ҳолати 1990 йилга солиштирганда камайган. Яъни, ҳар бир юз мингта ҳодисада 117 ўлим ҳолати кузатилган. 1990 йилда эса ҳар бир юз минг ҳодисадан 577 тадан кўпроқ ўлим ҳолати кузатилган эди. У «Жанубнинг ажралиб чиқиши юртда анестезия сабабли оналарнинг ўлиши нисбатини камайтирди» дея таъкидлади. Шунингдек соғликни сақлаш министри ўқув машғулотлари заифлигини танқид қилиб университетларда ўқув машғулотларида камчилик бор деди ва тиббиёт соҳасида кадрларнинг ташқарига чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирди. («Сўнгги лаҳза» газетаси 2014 йил 2 март).

Кўпчилик тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, анестезияда хатога йўл қўйиш анестезия жиҳозларининг бузилишида, бу соҳада ишлатиладиган моддада, бу модданинг таркибида ёки бу соҳада ишловчи кадрнинг малакасизлиги ва қобилиятсизлигида бўлиши мумкин. Малакали тиббиёт ходимларининг ташқарига оммавий чиқиб кетишлари ортидан ахборот доиралари бу соҳа ходимларининг 55 % ташқарига чиқиб кетиши тўғрисидаги хабарни федерал соғликни сақлаш министрлигидан олиб келтиради. Соғликни сақлаш министрлиги Суданнинг тиббиёт соҳасида 60 минг турли ходимларга муҳтожлигини ва йилига 3 минг тиббиёт ходими ташқарига чиқиб кетишини эълон қилди.

Ҳукумат сиёсати капиталистик сиёсат бўлиб, бу сиёсат оналарга ғамхўрлик қилинмаслигида, улар учун керакли анестезия жиҳозларини, бу соҳада ишлатиладиган моддаларни таъминлаб бера олмаслигида ва кадр масаласида кўринади. Бу сиёсат шифохоналардаги жарроҳлик хоналарини қатл этиш хонасига айлантириб қўйди. Буни ҳукумат ўзи эътироф этган рақамларда кўрса ҳам бўлади.

Бундан ҳам хунукроғи ва аламлиси ишларни бошқаришнинг уддасидан чиқолмаган ҳукуматнинг малакасиз тиббиёт ходимлари хатолари учун – уларнинг малакасиз эканини унинг ўзи тан олмоқда – ёлланма таъминотчига айланиб қолаётганидир. Чунки Шикан суғурта компанияси – у ҳукумат ширкатидир – билан соғликни сақлаш вазирлиги, Судан врачлари иттифоқи ва соғликни сақлаш бош касаба уюшмаси ўртасида тиббиётдаги хатолар борасида суғурта протоколи имзоланди. Унга кўра Шикан компанияси беморга унга зарар етказилган ҳолатда молиявий компенсация тўлаш кафолатини, бемор вафот этган тақдирда эса унинг яқинларига дия тўлашни зиммасига олади. Бунинг учун бемор молия вазирлиги яқинда мамлакатдаги барча соғликни сақлаш муассасалари учун чиқарган баённомага кўра ҳар ойда маошдан ушлаб қолинадиган тўловларни давлат секторига тўлаган бўлиши керак. Шундай экан ҳукумат масъулиятни ҳис қилмаётган мана шундай шароитларда оналар анестезия ҳолатида нега ўлмасин? Зеро бу ҳукумат одамлар иши ҳақида қайғуриб уларни тиббиёт жиҳозлари, дори-дармонлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимлари малакасини оширишдан иборат нажот йўлларини муҳайё қилиш асосига қурилмаган бўлса.

Халил ибн Шоҳин Зоҳирий Дамашққа сафар қилганидан кейин «Ёрқин юлдузлар» китобида бундай ёзган эди: «У ерда дунёда мисли кўрилмаган шифохоналар бор. Ҳижрий 831 йил Дамашққа кирганимда олийжаноб, хушчақчақ ажам киши билан суҳбатлашиб қолдим. Бу киши шифохонага кирган пайтида ўзини касалга солиб у ерда уч кун туради ва бош табиб ундан хабар олиб, қатнаб туради. Бош табиб уни текшириб аҳволини билгач унга муносиб яхши таомларни, меваларни ва ширинликларни тайинлайди. Уч кундан кейин унга табиб «Меҳмон уч кундан ортиқ турмайди» деб ёзиб беради. Ҳолбуки бу, табиб уни ўзини касалга солаётганини билганини ва бунга қарамай унга меҳмондай муомала қилганини кўрсатади.

Бу Ислом ва мусулмонлар давлати бўлган Халифалик мавжуд бўлган даврда бўлган эди. Халифалик ҳаётнинг турли соҳаларида одамлар ишларини қиёмат кунида сўраладиган ҳокимнинг фуқаролар олдидаги масъулияти ва омонат деган эътиборда бошқарган.

«… وَإِنَّهَا أَمَانَةُ وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ إِلاَّ مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا»

«… Албатта бу омонатдир, қиёмат кунида шармандалик ва надоматдир. Магар ким уни ҳаққи билан ушласа ва унда ўзининг зиммасидаги ишни адо этса қиёмат куни у учун бу шармандалик ва надомат бўлмайди».

Эй мусулмонлар, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг ишларини бошқариш ва бутун дунёни ҳидоятга чорлаш учун жиддий ҳаракат қилиб, Халифаликни қайта тикланглар.

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here