Халифалик тугатилганлигининг тўқсон йиллигига бағишланади

80
0

images (18)

Битта Уммат — бўлиниб кетди,
Араби ажамидан тониб ҳам кетди.
Оқибат, миллионлар бебайъат кетди,
Оҳ Уммат! Роббинга нима ҳам дейсан!?
Халифасиз ахир тўқсон йил ўтди!

Қуръонга термулиб ўқий олмадинг,
Суннатни ўрнига Fарбни танладинг.
Яна, “муслимман” деб, ҳеч уялмадинг,
Эҳ Уммат — пичоқ ҳам суякка етди,
Халифасиз ахир тўқсон йил ўтди!

Каъбани қумсадинг — куфр қўймади,
Закот беролмадинг — қорнинг тўймади.
Ҳақни деёлмадинг — жонинг қийнади,
Эссиз, Пайғамбаринг сени деб ўтди,
Халифасиз бугун тўқсон йил ўтди!

Умарнинг ўрнини “БМТ” босолмас,
Усмоннинг ҳаёсин даюс кўролмас.
Муртадлар Сиддиққа байъат беролмас,
Уммат-о! Хилофат бизни тарк этди,
Халифасиз бугун тўқсон йил ўтди!

Андалус мулкингни балки унутдинг?
Афғончи? Ироқчи? Шом? — Наҳот эшитмадинг?
Айт! Мардмисан? ; яна нимани кутдинг!?
Қара авлодинга. Ҳайҳот!!! Куфрдан ўтди,
Ҳа! Халифасиз бугун тўқсон йил ўтди!

Иймон эди! Ислом эди!!! Ҳақ эди!!!
Халифага байъат бермоқ “ҳақ” эди.
Қуръон айтди. Суннат айтди. Соҳиби Ул ҲАҚ эди,
Ибрат олсанг жигаргўшанг ҳақни айтди,
Халифасиз тўқсон йил ноҳақ ўтди!

Жавохир Тожикистон.
1-март 2014-йил

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here