Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

482
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Чегара қўриқчилари қирғинининг беш йиллиги хотираси

Ҳақиқий жиноятчиларни, қотил ва тил бириктирувчиларни жазолаш учун Халифалик давлатини барпо қилинглар

Ҳизб ут-Таҳрир Бангладеш вилояти Дакка, Читтагонг ва Силхат шаҳарларидаги бир неча масжидлар ташқарисида жума намозидан кейин чегара қўриқчилари қирғинининг беш йиллиги хотираси муносабати билан оммавий хитобларни (митингларни) уюштирди.

Сўзга чиққанлар одамларга Бенгал қуролли кучлари сафидаги холис зобитларга қарши хоин Ҳасина тузган ва чегара қўриқчилари қирғинида муваффақиятли амалга оширган фитнани эслатди. Шунингдек улар бу қирғинни фитна тўрининг охиргиси эмаслигини таъкидлашди. Чунки бу ҳодисадан кейин, 2009 йилдан бошлаб ўғирлаб кетиш, қамоққа олиш, мажбуран ишдан бўшаш учун ариза ёздириш ҳоллари юз бериб, бир неча холис зобитлар ишдан бўшатилди.

Одамларнинг эътибори Ҳиндистоннинг ҳарбий тайёргарлик режаларига бўлишига қарамай, унинг Бангладеш учун асло таҳдид ҳисобланмаслиги ҳақидаги хабарларга қаратилди. Сўзга чиққанлар ташқи кучлар томонидан ҳарбий муассасани парчалаш ва ундаги холис зобитлардан қутулиш учун мунтазам равишда олиб борилаётган уринишлардан огоҳлантирдилар. Ҳарбий муассасани халқаро ва регионал мустамлакачи кучларга бўйсундириш учун олиб борилаётган бундай уринишлар Ҳукумат томонидан изчил амалга оширилмоқда.

Шунингдек нотиқлар одамларни бу хиёнаткорона жиноятларга қарши баралла гапиришга, юрт ҳимояси учун ва Халифалик давлатини тиклаш учун бел боғлаган ҳарбий зобитларни қўллаб-қувватлашларини ифодалашга ундади.

Ва ниҳоят сўзга чиққанлар томонидан холис зобитларга қарата шундай савол берилди: Қачонгача бу ниҳоясиз хорликка жим қараб туришда давом этасизлар? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бутун дин Аллоҳники бўлиши учун жанг қилишларингизни хоҳлаётган бир пайтда қачонгача арзимаган ҳаром долларларни қўлга киритиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотига хизмат қилишда давом этасизлар?

Шунингдек сўзга чиққанлар холис зобитларга Халифалик давлатини барпо қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришдаги уларнинг ролини эслатди. Зеро бу Халифалик уларни шармандалигу хор бўлишдан сақлайди, чегара қўриқчилари қирғинидаги ҳақиқий жиноятчиларни (қотил ва тил бириктирувчиларни) жазолайди. Халифалик қўшиннинг зое бўлган шавкатини тиклайди ва уни Халифалик қўшини қилиб белгилаш орқали унга тўғри йўлни кўрсатади. Шунда бу қўшин Ҳиндистонни исломий бошқарув остига қайтариш орқали чегара қўриқчилари зобитлари учун қасос олишга имкон топади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Бангладешдаги матбуот бўлими

Телефон: +880 1713008822

Факс: +880 29558854

Электрон почта: Info@khilafat.org

Адрес: H. M. Siddque Mansion, 55/A Purana Paltan,

4th Floor (Next to Grand Azad Hotel), Dhaka 1000

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here